Зеленскийнинг кортежи ЙТҲга учради (ВИДЕО)
14 июль куни Украинанинг Запорож вилоятида мамлакат Президенти Владимир Зеленский кортежидаги автомобиллар ва ичида болалар бўлган автобус колоннаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Страна.ua” хабар берди.
Президент кортежидаги автомобиллар курортдан қайтаётган автобус колоннасини қувиб ўтиш вақтида ЙТҲ юз берган.
Суратларда енгил автомобилларнинг олд қисми мажақланиб кетганини, автобуслардан бири йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. ЙТҲда автобусдаги йўловчилар, шу жумладан болалар зарар кўрмаган.
Маълум бўлишича, Зеленский кортежидаги иккита Volkswagen Touareg ва Президент хавфсизлик хизматига тегишли микроавтобус колоннани қувиб ўтишга уринган. Кортеж Киевга қайтаётган бўлган. Зеленскийнинг ўзи самолётда пойтахтга қайтган.