Покистон Ҳиндистоннинг ядровий таҳдидларига муносабат билдирди
(last modified Sat, 17 Aug 2019 10:38:12 GMT )
август 17, 2019 15:38 Asia/Tashkent
  •  Покистон Ҳиндистоннинг ядровий таҳдидларига муносабат билдирди

Покистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистон мудофаа вазирининг ядровий қурол-яроқлардан ишлатмаслик сиёсатини ўзгартириш имконияти борлиги ҳақида берган изҳоротига аксиламал кўрсатиб, уни даҳшатли ва масъулиятсизлик деб билди.

Шоҳ Маҳмуд Қурайший Исломободда ўтказилган матбуот анжуманида, Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх баёнотининг моҳияти афсўсланарли эканлиги ва Янги Деҳлининг урушқоқлик хатти-ҳаракатини кўрсатади,-деб айтди. 

Покистон ташқи ишлар вазири ядровий қурол-яроқлар ишлатмаслик ҳақидаги Ҳиндистон  ҳукуматининг позицияси яроқсиздир,-деб қўшимча қилди.  

Ҳиндистон мудофаа вазири унинг мамлакати ҳозиргача ядровий урушни бошлагани йўқ, аммо бу масалада олиб борадиган сиёсат шароитга боғлиқдир,-деб эълон қилди. 

Ҳиндистон мудофаа вазири бу сўзлари Кашмир автономиясини бекор қилиш масаласи юзасидан Покистон ва бу мамлакат ўртасида кескинликлар шиддат олган  бир пайтда баён этилмоқда. 

Покистонга қарши Ҳиндистоннинг ядровий таҳдид солиш масаласи янги масала эмас. 

Ўтган бир йил давомида иккинчи марта Ҳиндистон давлат етакчи расмийси Покистонга қарши ядровий таҳдид солмоқда. 

Ҳиндистон бош вазири Нарандра Моди 2019 йил май ойида ўтказилган мамлакатнинг парламент рақобатлари жараёнида сўзлаган ўзининг таблиғотий нутқида, Янги Деҳли ўзининг хавфсизлигини таминлаш учун керак бўлган вақтда Покистонга қарши ядровий қуролларни ишлатиши мумкин,-деб айтди.

Бу изҳорот эса Исломобод расмийларининг жиддий аксиламал кўрсатишлари сабабига айланди. 

Агарчи Модийнинг гижгижлантирувчи изҳороти Ҳиндистоннинг парламент сайловолди таблиғотий фазосида ва ифротий миллатчи гуруҳлар, айниқса Бхаратия Жаната ҳоким партиядаги ўз тарафдорларининг нуқтаи назарларини таминлаш мақсадида баён этилган бўлсада, аммо у ташқи сиёсатда ҳам ноанъанавий сўзлар билан кириб келишини намойиш этди.

Ҳиндистон ҳозирги кунгача ядровий урушни бошламагани ва шароит ўзгариб қолиши мумкинлиги ҳақида Ҳиндистон мудофаа вазирининг изҳороти Покистоннинг сиёсий гуруҳлари, давлати ва халқининг кенг эътирозлари билан юзмаюз бўлган Ҳиндистон парламенти ва давлати томонидан Кашмир автономиясини бекор қилганидан кейин Покистон сиёсати ва сайъ-ҳаракатига аксиламал кўрсатиш учун баён этилган. 

Ҳиндистоннинг сайъ-ҳаракатларига қарши Покистоннинг турли шаҳарларида кенг эътирозли кўча намойишлар ўтказилишига қўшимча, Исломобод давлати ҳам Ҳиндистоннинг элчиси ва дипломатларини мамлакатдан чиқарди ва Янги Деҳли билан тижорат алоқаларини муаллақ ҳолатга келтирди.

Шундай назарга ташланадиким, дунё оммавий афкори Кашмир халқининг ҳақуқлари, айниқса ушбу минтақанинг автономиясини бекор қилиш ва ўз тақдирини белгилаш ҳаққини зоеъ этишда Ҳиндистоннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатини инсон ҳуқуқларига хилоф деб билган ва айрим мамлакатлар ҳам бу ҳақда  муносабат билдирган бўлсада, аммо Янги Деҳли таҳдид солиш ўрнига Кашмир бўҳронини диломатик йўл билан ҳал қилиш ечимини топиши керак.  

Ёрлиқ