Зариф ва Макрон учрашуви: Баржом ядровий келишуви қайта музокара этилмайди
Эрон ташқи ишлар вазири ўзининг Европага қилган тўртинчи сафарида Парижга йўл олди ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашиб, музокара қилди.
Эрон президенти Муҳаммаджавод Зариф жума куни Элиза қасрида Эммануэл Макрон билан учрашиб, Форс кўрфази ва Ғарбий Осиё минтақаси маслалари ҳамда Баржом ядровий келишуви ҳақида музокара қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Франция президенти билан учрашганидан кейин журналистлар тўпламида, Франция Баржом ядровий келишуви ижро этилишининг шакли ва икки томон эҳтиёж сезадиган қадамлар ҳақида таклиф тақдим этди ва Эрон ҳам Баржом ядровий келишуви ижро этилиши учун таклифлар киритди,-деб айтди.
Эрон Европа давлатларининг ўз мажбуриятларни бажармаганларига жавобан келишувда ги ўз мажбуриятларини қисқартириш учун иккита асосий қадамни қуйди ва учинчи қадамни қуйишнинг вақти ҳам етиб келмоқда.
Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқишидан кейин европалик томонлар ушбу келишув доирасида Эрон манфаатини таминлаш ва кафолат беришни ўз зиммасига олди. Баржом ядровий келишувидан Американинг чиқишидан 1йил тўрт ой вақт ўтган бўлсада, аммо европаликлар бу келишувдаги харажотларни ҳалигача тўлагани йўқ.
Баржом ядровий келишувини муҳофазат этиш ва уни сақлаб қолиш Баржом ядровий келишувида Эроннинг асосий ҳақ-ҳуқуқини таминлашнинг горовидир ва бу масала Баржом ядровий келишувида ўз мажбуриятларини амалда татбиқ этиш учун европаликларнинг амалий сайъ-ҳаракатлари билан боғлиқдир.
Эрон турли механизмларни ижод этиш билан Эроннинг Баржом ядровий келишувидаги манфаатлари ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун Европага мўҳлат берди. Аммо Европанинг Америкага бўлган иқтисодий ва сиёсий қарамлиги ва иродасининг йўқлиги туфайли Америка ядровий келишувдан чиқишдан бир йил ўтгач, Эрон ўз мажбуриятларини қисқартиришни бошлади.
Эндиликда, Франция ва Эрон президентларининг қайта-қайта олиб борган маслаҳатлашувлари ва Европанинг бу келишувни сиёсий қўллаб-қувватлашишига қарамай ядровий бу келишувнинг вазъияти ўзгармади.
Мавжуд вазъиятнинг давом этиши билан Эрон керакли вақтда (икки ҳафтадан камроқ замонда) Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги кейинги қадамларини қӯяди.
Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун европаликларнинг сайъ-ҳаракатларининг амалга оширилиши бу келишувда такидланган сай-ҳаракат саналади ва мавжуд вазъиятни ўзгартириш учун Франциия президентининг киритган таклифлари ҳам европаликларнинг Баржом келишувида ўз заммаларига олган 11-та мажбуриятларни ижро этишлари маъносида эмас.
Эрон нефтини сотиш, банк ва молиявий алоқаларни барқарор этиш, асосий дори-дармонларга эга бўлиш Баржом ядровий келишувида Европанинг ўз зиммасига олган мажбуриятлар жумласидандир.
Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун Элиза қасрида Эрон ташқи ишлар вазирига Франция президентининг киритган таклифлари бу келишув доирасидан ташқарида бўлмаслиги керак. Баржом ядровий келишувидан ташқари киритиладиган ҳар бир таклиф мавжуд вазъиятни бартараф этишга кўмак беролмайди. Чунки Эрон Баржом ядровий келишув доирасидан ташқари ҳеч қандай бир мажбуриятни қабул қилмайди.
Баржом ядровий келишуви боқий қолиши ўзаро мажбуриятларни бажарилишига боғлиқдир ва келишувдаги томонлар кўптомонлама ушбу келишув баробарида бир хил масъулиятга эгалар. Европалик томонлар Америкага тарихий боғлиқ бўлиш қолишлари сабабли ядровий келишувдаги харажотларни тўлолмадилар.
Бундай шароитда, Франция президентининг вазифасини кўпайтирган масала бу Эрон манфаатлари амалда татбиқ этишилиши учун амалий сайъ-ҳаракатлар йўлида Баржом ядровий келишувидаги европалик томонларнинг ҳамжиҳат бўлиб сайъ-ҳаракат олиб борилиши зарур.
Журналистлар тўпламида, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эрон Баржом ядровий келишуви ҳақида иккинчи маротаба музокара қилмайди, деб таъкидлади.