Америка ва Туркия Сурияга ҳарбий аралашувларига курдлар муаммосини баҳона келтиришмоқда
Сурия армияси мамлакатда террористик гуруҳлар билан қарши кураш олиб бориш билан шуғулланаётган бир пайтда, Туркия Американинг ижозати билан Фуротнинг шарқига ҳужум қилишни ўзининг ишчи дастурига киритиб, Ал-Ҳаска чегара вилоятининг шимол-шарқида жойлашган "Тал-ут-Тавил" минтақасига ҳужум қилди. Бу минтақа "Қасд" номли Сурия курдларининг жангарилари базасини ўзига қамраб олган.
Сурия армияси ва унинг иттифоқчи мамлакатлари 2019 йил май ойидан бошлаб террористик гуруҳлар ишғолидан Идлиб шаҳрини озод этиш амалиётини бошлади ва ўта муҳим ғалабаларни ҳам қўлга киритди. Бу амалиёт Туркиянинг мухолифат қилиши ва Ғарб, айниқса Американинг бузғунчилик қилишига қарамай бошланди.
Идлибни озод этиш амалиётидан 5 ой ўтгач, энди Туркия курд террористик гуруҳи билан қарши курашиш баҳонаси билан Фуротнинг шарқига ҳужум қилишни мақсад қилган.
Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон ўтган якшанба куни курдларга қарши Сурия шимолида ҳарбий амалиётни бошланишидан хабар берди ва америкалик ҳарбийлар ҳам Туркия армияси ҳужум қилишига шароит яратиш учун ушбу мамлакатнинг шимолий қисмидаги базалардан чиқишди.
Нейшенал Интерсат ахборот агентлиги Майкл Робин ёзган мақоласини нашр этди. Унда шундай деб ёзади: "Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон Суриянинг шимолига ҳужум қилади деб яна бир маротаба таҳдид солди ваи Дональд Трамп ҳам ушбу амалиётни ижро этиш учун Эрдўғонга рухсат берди."
Курдлар Суриядаги учта минтақа, жумладан Жазира, Кобуни ва Африн минтақасида истиқомат қилишади. Бу минтақа Туркия ва Сурия чегараси яқинида жойлашган. Ўтган 9 йил давомида Ғарб, айниқса Америка Суриянинг курдлар яшовчи минтақаларига истиқлол бериш ваъдаси билан курд гуруҳларини Сурия тизими билан қарши курашиш йўлида ўзига қўшиб олишга ҳаракат қилди. Аммо курд гуруҳлари аксариятининг мақсади терроризм билан қарши курашишга қаратилган ва Сурия тизимига қаршилик кўрсатишдан ўзларини тийишади.
Туркиянинг курдларга нисбатан таҳдид билан ёндошиши Ғарб мамлакатларининг қўллаб-қувватлашиши билан Анкара давлатининг Сурия шимолий минтақаларига ҳужум қилиши сабабига айланди.
Энди, Туркия инсоний қалқон сифатида Идлиб аҳолисидан террористларнинг фойдаланишларига тўсиқлик яратиш ва Идлиб аҳоласининг чиқиши учун Сурия ва Туркия чегарасида блокпостлар ижод этиш ва Сурияга ҳужум қилиш учун бир баҳона сифатида фойдаланмоқда.
Бироқ, Туркия мудофаа вазирлиги бир баёния нашр этиб, осойишталик ва барқарорликни сақлаш учун Сурия халқининг осойишта ҳаёт кечиришлари мақсадида тинчлик пунктлари ва хавфсиз минтақани ижод этиш керак деб эълон қилди.
Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон ҳам бу ҳужумни минтақанинг рамзи деб тавсиф берди. Ҳақиқат шундан иборатким, Туркия Американинг ҳимояси билан бир томондан Сурия шимолида хавфсиз минтақани ташкил этиш ва бошқа томондан эса аҳолисининг аксариятини курдлар ташкил этадиган Суриянинг шимолий минтақаларидаги жамиятнинг таркибини ўзгартиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда.
Курдлар Сурия жамиятининг 3 миллионини ташкил этишади. Улар Туркия билан чегара минтақаларида ҳаёт кечириб, Сурия тизими доирасида фаолият олиб боришади. Сурия шимолига ҳужум қилиш учун Туркиянинг эҳтимолий сайъ-ҳаракати Американинг истак-хоҳишида бўлган террористлар ишғолидан Идлиб шаҳрини озод этиш амалиётларига халақит бериши мумкин.