Андижонда йирик жиноий гуруҳ фош этилди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i48307-Андижонда_йирик_жиноий_гуруҳ_фош_этилди_(видео)
Андижон шаҳрида машина ойналарининг тусини ўзгартириш рухсатномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ишончнома каби ҳужжатларнинг қалбакисини тайёрлаб берувчи йирик жиноий гуруҳ фош этилган.
(last modified 2026-01-03T05:54:27+00:00 )
октябр 26, 2019 17:23 Asia/Tashkent

Андижон шаҳрида машина ойналарининг тусини ўзгартириш рухсатномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ишончнома каби ҳужжатларнинг қалбакисини тайёрлаб берувчи йирик жиноий гуруҳ фош этилган.

Ички ишлар органлари ходимлари ушбу сохта ҳужжатлар билан машина ҳайдаб юрганларни тўхтатишган ва бу жиноятни фош қилишган.

Гумондорларнинг уйларидан компьютер, рангли принтер, фуқаролар паспортлари ва бошқа ашёвий далиллар топилган.

Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов жараёнлари олиб борилмоқда.