Туркиянинг шарқида кучли зилзила юз бериши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Таъкидланишича, 13 киши Элязиғ, 4 киши Малатя ва бир киши Диёрбакир вилоятларида ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 651 киши жароҳатланган.AFAD маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил қилган.