"Аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этиш бўйича Трамп қарорининг оқибатлари
(last modified Sun, 26 Jan 2020 11:36:26 GMT )
Январ 26, 2020 16:36 Asia/Tashkent

Америка президенти Дональд Трамп келаси кунлар давомида "аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этишини эълон қилди.

Американинг "аср муомаласи" лойиҳаси сионистик режим ва Фаластин ўртасидаги тортишувлар бўйича режалаштирилган лойиҳадир. Америка давлати бундан олдин ҳам бир неча марта бу лойиҳани намойиш этишга сайъ-ҳаракат қилганди. Аммо турли далиллар, жумладан ишғолий сарзаминларда сиёсий собиқаси бўлмаган бўҳронлар сабабли бу лойиҳани намойиш эта олмади.

"Аср муомаласи" сионистик режим манфаатлари билан тўлиқ мувофиқ келадиган ирқпарастлик лойиҳадир. Бу лойиҳада Қудс сионистик режимнинг пойтахти сифатида таништирилади. Шунинг учун Америка элчихонаси ҳам Тель-Авивдан Қудсга кучирилди. Бироқ, бу лойиҳанинг бошқа жиҳати, айниқса овора бўлганлар Фаластинга қайтишлари учун имконият йўқлиги ва Фаластинни тўлиқ яроқсизлантириш масаласи ҳам бундан олдин ошкор этилган эди. 

Шундай назарга ташланадиким, "аср муомаласи"-ни намойиш этишда мазкур лойиҳанинг адолатсизлиги ва ирқпарастлик жиҳатларини яққол намоён этадиган бошқа жиҳатлар ҳам бор. Сионистик режимга Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида мавжуд бўлган ихтилофли шаҳарчаларни бериш ана шу янги вариантлардан саналадиким, охирги кунларда исроиллик расмийлар ҳам бу ҳақда турли иддаоларни баён этишмоқда. 

Сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу ҳамда мовий ва оқ коалициясининг раҳбари Бани Гонтез бундан олдин Исроил ҳукуматини мустаҳкамлаш йўлида янги кобинет ташкил этилса, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги ихтилофли шаҳарчалар бўйича янги ҳаракатлар амалга оширилади,-деб иддао қилишди.

Муҳим нуқта шундан иборатким, ирқпарастлик "аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этиш учун Дональд Трампнинг танлаган замонидир. Бу лойиҳа шундай бир вақтда намойиш этилмоқдаким, сионистик режим собиқаси бўлмаган даражада сиёсий бўҳронлар билан юзмаюз бўлган. Трамп шундай паёмни етказмоқчи бўлмоқдаким, "аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этиш фақат Натаниёҳу томонидан кабинет ташкил этишига боғлиқ эмас. Шунинг учун бир вақтнинг ўзида ҳам Натаниёҳу ва Гонтезни ҳам музокара қилиш учун Оқ Уйга даъват этди. 

Бу лойиҳа шундай бир замонда намойиш этилмоқдаким, бир томондан Америка Сенатида Дональд Трампнинг импичменти ва муҳокамаси давом этмоқда, бошқа томондан Трамп жорий йилда Америка президентлик сайловларида ўзининг демократ рақиби билан кураш олиб бориши керак. Дональд Трамп Америкадаги яҳудийлар лобийларининг ҳимоятларига умидвор бўлмоқда. Шунинг учун ички босимлар шароитига юзмаюз бўлганлиги сабабли Трамп "аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этишни ўз ишчи дастурига киритмоқда.

Бошқа мавзў шундан иборатким, бу лойиҳани намойиш этиш муҳим оқибатларни ҳам вужудга келтиради. Америка президенти фаластинликлар аввалида ушбу лойиҳага қарши аксиламал кўрсатишади, аммо охири уни қабул қилишади,-деб иддао қилди.

Дональд Трампнинг иддаосига хилоф тарзда "аср муомаласи" лойиҳасини расмий равишда намойиш этиш  фаластинликлар ва Исроил ўртасида кискинликларнинг кучайиши сабабига айланади.   

Бу лойиҳанинг бошқа оқибатларидан бири бу Ғарбий Осиёнинг геополитикаси ўзгаришидадир. Чунки бу лойиҳада сионистик режим билан Сурия ва Фаластин ўртасида мавжуд бўлган ихтилофли сарзаминларнинг барчаси бу режимга берилади. Сурия ва Фаластин географияси кичик бўлиб қолсада, аммо ишғолий сарзаминлар эса кенгаяди. Бу ҳам Ғарбий Осиё минтақасида сионистик режим билан тўқнашувларнинг авж олиши учун муҳим омил саналади.

Охирги масала шундан иборатким, Дональд Трамп ушбу лойиҳани намойиш этиш билан яна бир маротаба БМТ ташкилоти хавфсизлик кенгашининг резолюциялари ва дунё жамоатчилигининг мухолифатларига қарамай Исроил ва Фаластин ўртасидаги тортишувларга аҳамият бермаётганини исботламоқда.

Ёрлиқ