"Аср муомаласи" лойиҳасига қарши Фаластиннинг вариантлари
Америка президенти Дональд Трампнинг иддао қилганидек, "аср муомаласи" лойиҳаси бугун намойиш этилиши керак.
"Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси араб мамлакатлари, айниқса Фаластин ва сионистик режим ўртасидаги ихтилофли сарзаминларнинг барчаси сионистик режимга берилиши лозим. Фаластинлик овора бўлган халқ ўз ватанларига қайтиш ҳаққига эга эмаслар. Фаластин қурол-яроққа эга бўлишдан маҳрум бўлади ва фақат шаҳар полицияси учун енгил қурол-яроққа эга бўлиши ҳаққига эга бўлади.
Фаластинлик гуруҳлар ирқпарастлик ушбу лойиҳага қарши мухолифат қилиш зимнида, ушбу лойиҳага қаршилик қилишни эълон қилишди. Аммо муҳим савол шундан иборатким, Фаластин ушбу лойиҳа билан қарши курашиш учун қандай вариантларга эга?
-
Лорижоний: " Аср муомаласи" сохта лойиҳаси, ислом мамлакатлари ўртасидаги ихтилофларнинг натижасидир
Шундай назарга ташланадиким, энг муҳим вариант бу муқовиматдир. Фаластинлик гуруҳлар 2018 йил март ойидан бошлаб ҳозиргача "қайтиш ҳаққи" номи остида кўча намойишлар ўтказиб ушбу ирқпарастлик лойиҳа билан нафақат мувофиқат қилишмайди, балки унга қарши муқовимат кўрсатишларини намойиш этишди.
Агарчи Дональд Трамп қудрат бошига келган вақтидан бўён оммавий афкор ва дунё жамоатчилигининг фикрига аҳамият бермасдан ўз сиёсатларини биртомонлама равишда давом эттиришини исботлаган бўлсада, аммо "аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳасига қарши муқовимат кўрсатиш фаластинликлар томонидан қабул қилиб бўлмайдиган лойиҳа бўлишига қўшимча, сионистик режим учун жиддий ва оғир оқибатларни олиб келиши мумкин.
Швецариянинг Тогс Онсойгер газетаси нашр этган ўз мақоласида, бу лойиҳани "фаластинликларнинг капитуляцияси" деб атади ва Трамп ўзбошимчалик билан шундай келишувга эришишни хоҳлайди ва минтақада тинчлик барқарор бўлиши ўрнига тўқнашувлар авж олади,-деб ёзди.
Фаластинликларнинг "арс муомаласи" ирқпарастлик лойиҳасига қарши бошқа варианти тинчлик келишувларидан чиқишидан иборат.
Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги энг муҳим келишув бу 1993 ва 1995 йилда келишилган осла келишувидир. 1993 ва 1995 йилларда келишилган ш9артномага кўра, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи учта минтақа, яъни А, Б ва С минтқага бўлинади ва тартиби билан "Фаластин ноҳарбийлари вахавфсизлик кучлари" ва "Исроил хавфсизлик кучлари ва ноҳарбийлари" назорати остида бўлади. бу келишув 1999 йилда охирга етиши керак эди. Аммо икки томоннинг розилиги билан узайтирилди.
Фаластиннинг етакчи музокарачиси Сойиб Ариқот аср муомаласи лойиҳасини намойиш этиш учун Трампнинг изҳор этган нуқтаи назарига аксиламал кўрсатиб, Фаластин озодлик ташкилоти Осла келишувининг муҳим қисми бўлган "вақтинчалик келишувдан чиқиш ҳуқуқи"-га амал қилишга ҳақли деб билади,-дея таъкидлади.
Ариқот Америка президенти "аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этса, ушбу келишувдан чиқиш рўй беради,-деб қўшимча қилди.
Халқаро ташкилотларга мурожаат этиш ҳам Фаластиннинг бошқа вариантларидан ҳисобланади. Агарчи, хавфсизлик кенгашида Америка вето қилиш ҳаққига эга бўлиши сабабли Халқаро ташкилотларга мурожаат этиш Фаластин учун ҳеч қандай натижа бермасада, аммо сионистик режим жиноятларини текшириш учун халқаро жиноий ташкилотларга мурожаат этиш ва ҳамда халқаро суд маҳкамасига шикоят этиш имкони ҳам мавжуддир.