Сенатдаги жумҳурийчилар Трамп импичменти жараёнида ҳақиқатни яширишга ҳаракат қилишмоқда
Америка президенти Дональд Трампнинг импичмент масаласи жиддий босқичга кирган. Америка Вакиллар палатасида Трамп импичментини тасдиқлаш ва уни Сенатга жўнатилишидан кейин парламентда аксариятни ташкил этувчи жумҳурийчилар бу масалага монеа яратишга ҳаракат қилишмоқда. Улар бу ишни охирга етказиш ва якуний овоз бериш учун шошилишмоқда.
Америка Сенати жума куни (31 январ куни) Трамп импичменти муҳокамасида гувоҳлик бериш учун шоҳидларни чақириш лойиҳасига мухолифат қилишди. Бу лойиҳа 49-та ижобий овоз ва 51-та мухолиф овоз бериш билан рад этилди. Шу тартиб билан Трамп импичментининг суд муҳокамасида гувоҳлик бериш учун шоҳид чақирилмайди. Трамп импичменти муҳокамасига Америка миллий хавфсизлик ишлари бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Больтон каби шоҳидларни чақириш лозимлиги уша вақти муҳим масалага айланиб қолдиким, Нью-Йорк Таймз фош этган Больтон китобининг бир қисмида 2020 йилда Трампнинг сайловолди рақоботларидаги рақиб Жо Бойденнинг ўғли Хантер Бойден устидан тадқиқот ўтказиш учун Украинага босим ўтказиш масаласи таъкидланди.
Америка вакиллар палатаси чоршанба куни (15 январ) Америка Сенатига жўнатилган Трамп импичменти лойиҳасини тасдиқланди.
Сенатда импичмент суд муҳокамаси ҳам сешанба куни (21 январ куни ) Трамп импичменти масъуллари томонидан айбловларни шарҳ-изоҳ бериш билан бошланди.
Шундай назарга ташланадиким, жумҳурийчилар сенаторларининг ҳамжиҳатлик билан олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари ифшогарликлар қаршисида Американинг жанжалли президентини қўллаб-қувватлаш мақсадида Трамп импичменти суд муҳокамасига шоҳидларни чақириш олдини олиш учун амалга оширилмоқда.
Трамп импичменти бўйича демократлар гуруҳининг раиси Адам Шиффнинг айтишича, импичмент йиғилишида янги далилларни тақдим этиш ва кўпроқ шоҳидларни даъват этиш билан сенаторларнинг амалга оширадиган ҳар қандай мухолифатлари Америка тарихида номуносиб бидъатнинг шаклланиши ҳамда катта ва оғир зарарларнинг сабабига айланади... Бу иш ҳақиқатан ҳам собиқаси бўлмаган хатарларни ижод этадики, биз ҳаммамиз келажакда унга розий бўлишга мажбур бўламиз.
Жумҳурийчиларнинг сенаторлари Жон Больтон каби муҳим шоҳид томонидан гувоҳлик бериш масаласи Трамни қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва айни пайтда 2020 йил ноябр ойида ўтказиладиган президентлик сайловлар учун унинг сайловолди курашларига салбий тасир етказишини яхши билишади.
Бироқ, жумҳурийчиларнинг бундай сайъ-ҳаракат қилишлари миллий манфаатларга нисбатан партиявий манфаатларни афзалроқ деб билишларидан далолат беради.
Ҳозиргача фош этилган далиллар ва гувоҳлик беришларни эътиборга олиб, Трамп фақат ўзининг сиёсий манфаатлари ва 2020 йилги президентлик сайловларида ўзининг демкорат рақиби Жо Бойденни рақобат майдонидан четлантириш учун ҳамда ўзининг президентлик мансабидан сўистеъмол қилиб, ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш мақсадида Украина президенти Владимир Зеленскийга босим ўтказмоқчи бўлгани аниқ. Бироқ, Трамп импичмент бошланишидан кейин адолат ижро этилиши учун монеа яратишга жиддий сайъ-ҳаракат олиб бормоқда.
Демократларнинг фикрига кўра, Америка президентининг ҳозиргача амалга оширган барча сайъ-ҳаракатлари Американинг асосий қонунини жиддий тарзда поймол этгади.
Айни пайтда, Сенатда Трамп импичменти учун шоҳидларни чақириш билан мухолифат учун жумҳурийчиларнинг олиб бораётган сайъ-ҳаракати Американинг сиёсий тарихида ёмон анъанани ижод этади. Бундан кейин бирон-бир президент импичментини муҳокама этиш жараёнида, Дональд Трамп импичментига ишора этиш, уни далил этиб келтириш ҳатто бир айбланувчини шоҳидсиз муҳокама этиш мумкин бўлади.
Сенатда ақалиятни ташкил этувчи демократларнинг раҳбари Чак Шумер жумҳурийчиларнинг берган овозларига ишора этиб, уни катта бир фожеа деб атаб, Сенат ўз вазифасига қараб амал қилмагани, Сенат ҳақиқатни поймол этгани ва шармандаликча ўтказган суд муҳокамасини Америка албатта эсга келтиради,-деб айтди.
Бунга қарамай, башорат этишларича, агар Трамп Сенатда жумҳурийчиларнинг салбий овоз беришлари билан импичмент масаласидан қутилсада, аммо Сенатда муҳокама этиш йиғилишларида шоҳидларни чақириш учун монеа яратишнинг салбий тасиридан сайловоолди мунозаралар ва рақобатлар жараёнида, Трампнинг демократ рақиби жиддий фойдаланиши мумкин.