Америка МРБ раиси фаластинликларни қурқитиш учун Ромуллоҳга сафар қилди
Американинг МРБ ташкилоти раҳбари Америка президенти Дональд Трамп томонидан "аср муомаласи" лойиҳаси эълон қилинганидан кейин фаластинликларни қурқитиш мақсадида Ромуллоҳга сафар қилди.
Исроил ОАВ шанба куни (1 январда) Американинг МРБ раиси Жина Хаспел "аср муомаласи" лойиҳаси эълон қилинганидан бир кун ўтгач, Фаластин мухторияти ташкилотининг Ромуллоҳдаги қароргоҳига сафар қилиб, Америка билан ҳамкорлик қилиш ва муносабатларни давом эттириш учун фаластинлик расмийларни тарғиб этди ва улардан кафолат олиш учун сайъ-ҳаракат қилди деб хабар берди.
Хаспел Фаластин мухторияти жосуслик ташкилотининг раиси Можид Фаррух ва ички ишлар вазири Ҳусейн Аш-Шайх билан учрашди.
Исроилнинг ОАВ Америка МРБ раиси фаластинлик расмийлардан кафолат олди ва Фаластин мухторияти ташкилоти ҳамда Вашингтон ўртасидаги алоқалар давом этади ва ҳеч қандай зарар кўрмайди,- деб иддао қилди.
Бу ОАВ Хаспел Вашингтон Исроилга кениссет сайловларидан олдин Иордан дарёсидаги дара ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги шаҳарчаларни қўшишга ижозат бермасликни Маҳмуд Аббосга ваъда берди,- деб иддао қилди.
Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги яҳудийлар шаҳарчалар ва Иордан дарасини тез вақт ичида қўшиш учун сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳунинг қабул қилган қарорига Американинг мухолифат кўрсатганидан сўнг, Натаниёҳу келаси кунлар давомида рамзий кичик қўшиш билан овоз берувчи ўз тарафдорларини хурсанд қилишга ҳаракат қилмоқда.
Фаластин мухторияти ташкилоти қароргоҳи ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларига Америка хорижий сиёсатининг етакчи бир расмийси сифатида МРБ раисининг қилган сафари шуни кўрсатадики, "аср муомаласи" лойиҳасига Фаластин мухторият ташкилоти раиси Маҳмуд Аббоснинг жиддий аксиламал кўрсатиши, Трамп телефонларига жавоб бермагани ҳамда Америка билан алоқани узишини эътиборга олиб, Вашингтон бу ташкилот ва унинг раисига қарши таҳдид солмоқда.
مغلنل
Айниқса, Трамп "аср муомаласи" лойиҳасини шундай бир шароитда намойиш этдиким, бу лойиҳанинг бошқа томони, яъни фаластинликлар нафақат расмий равишда бу лойиҳанинг моддаларига киритмади, балки Фаластин жиҳод гуруҳлари ва мухторият ташкилотидан олиб ҳеч қайси бири ташкилот ёки гуруҳ бу лойиҳани қабул қилмади ва уни қатъийлик билан рад этишди.
Маҳмуд Аббос сионистик режим қаршисида кўп яраштириш ҳаракатларини амалга оширди, аммо у ҳам бу лойиҳани қабул қилмади ва бу лойиҳани мағлубиятга учрайдиган идея деб атади.
Маҳмуд Аббос шунингдек, сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳуга мактуб ёзиб, уни Осла келишувига ўзгартириш киритишда айблади ва фаластинлик томон бошқа бу келишув билан алоқаси йўқ,- деб эълон қилди.
Маҳмуд Аббос шанба куни (1феврал) Қоҳирада Араб Лигаси ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилишида, биз бу ечим йўлини ҳеч қачон қабул қилмаймиз ва мен Қудсни сотдим деган нангли масалани ўз фаолиятим саҳифасига киритмайман. Улар ҳусни ниятимизни исботлаш учун яҳудий давлатининг мавжудлигини расмий равишда тан олишимиз учун бизларга шарт қуйишди,-деб айтди.
"Аср муомаласи" лойиҳасига фаластинлик раҳбарларнинг қатъийлик билан мухолифат қилишларини эътиборга олиб, Америка уларга таҳдид солмоқда.
Америка президенти маслаҳатчиси ва унинг куёви Жерад Кушнер Фаластин мухторияти ташкилотининг ҳозирги раҳбарлари, айниқса Маҳмуд Аббосни таҳқирлаб, уни ушбу ташкилотнинг раислигидан бушатиш билан таҳдид солиб, "аср муомаласи" охирги фурсат эканини таъкидлаш зимнида, агар Фаластин раҳбари бу лойиҳа билан мувофиқат қилиш учун журъат қилмаса, унда Фаластиннинг келаси раҳбари унга мувофиқат қилиши мумкин,-деб айтди.
Бироқ, Маҳмуд Аббос "аср муомаласи" лойиҳасини қабул қилишнинг нанг-номусини қабул қилмайди,-деб таъкидлади.
Айниқса, бу лойиҳага кўра, Қудс сионистик режимнинг ажралмас пойтахти деб тан олинган ва фаластинлик қочқинлар эса ватанларига қайтарилиши тақиқланган.
Бу лойиҳада Фаластин мамлакати Фаластиннинг кичик бир ҳудудида ташкил этилади ва ўзаро бир-биридан алоҳида қарор оладиким, тунел ва кўприклар билан бир-бирига боғланади.
Ҳақиқатан ҳам Трамп керак бўлган имтиёзларни "аср муомаласи" доирасида сионистик режимга берди, фаластинликларнинг асосий ҳуқуқларига ҳам риоят этмади ва уларга кичик бир имтиёз ҳам бермади.