Исломий Инқилобнинг кучи халқнинг қўллаб-қувватлашидадир
(last modified Tue, 11 Feb 2020 11:26:34 GMT )
феврал 11, 2020 16:26 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилобнинг кучи халқнинг қўллаб-қувватлашидадир

Исломий Инқилоб ғалаба қозонишининг 41 йиллиги муносабати билан Эроннинг миллионлаб халқи Явмуллоҳ-22 баҳман кунида кенг ҳузур топиб, Исломий Инқилобда тасирчан рол уйнашларини яна намойиш этишди.

 

Эрон халқининг кураш майдонида кенг ҳузур топиши Исломий Инқилоб мангу қолишининг асосий сабабларидан ҳисобланади ва ана шу кенг ҳузур топиш асли эса Эрон Исломий Инқилобини бошқа инқилоблардан фарқ қилдиради.

Исломий Инқилобнинг турли майдонларида Эрон халқининг кенг ва тасирчан ҳузур топиши ҳамда халқнинг Исломий Жумҳурият тизими билан бирга бўлиши Эрон қудратининг мустаҳкамланиши сабабига айланди. Халқнинг кураш майдонида кенг ҳузур топиши душманлар, айниқса Американинг  таҳдидлари ва фитна-найрангларини бартараф этди. 

Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан сўнг Америкадаги турли давлатларнинг Эрон халқи билан душманлиги шуни кўрсатадики, америкалик сиёсатчилар Исломий Инқилоб билан халқнинг бирга бўлиши ва бу инқилобни қўллаб-қувватлашишларидан ғазабланишади, чунки бу халқ улар қаршисида устуворлик билан қаршилик кўрсатди.

Америка президенти Дональд Трампнинг қудрат бошига келишидан кейин Эрон халқи билан бу мамлакатнинг душманлиги яна кенг ранг-тус олди ва Трампнинг давлати амалда Эрон халқини нишонга олди.

Америкаликлар ўтган бир йил давомида давлат ва иқтисодий терроризми билан Исломий Инқилоб тизими ва Эрон халқининг ўзаро алоқасини заифлантириш учун кенг сайъ-ҳаракат олиб борди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучларининг олдинги қомондони генерал шаҳид Қосим Сулаймоний билан видолашиш маросимида миллионлаб халқнинг кенг иштирок этиши шуни кўрсатдики, америкаликлар ҳатто давлат терроризми билан ҳам Эрон жамияти ўртасида ихтилоф келтириб чиқара олмайди.

Бу ўртада, Ғарбий Осиё (Ўрта Шарқ ) минтақасида муқовимат фронтининг қомондонини террор қилишнинг муҳим паёми Ғарбий Осиё минтқасидан Америка ҳарбийларининг чиқиши учун халқнинг талабларини бирлаштиргани эдиким, бугунги кунда минтақа халқининг Америкадан нафратланишини янада кучайтирган.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф душанба куни Теҳронда истиқомат қиладиган хорижий намояндаликларнинг раҳбарлари ва элчилари  тўпламида, Эрондаги ҳақиқатлардан нотўғри хулоса чиқаришлар хатарли сиёсатларни қўллаш сабабига айланганини баён этиш зимнида, шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва у билан бирга шаҳид бўлган ёронлари билан видолашиш маросимида миллионлаб Эрон халқининг иштирок этиши Америка сиёсатидан Эрон ва минтақа халқининг нафратланишидан далолат беради,-деб айтди.

Исломий Инқилобнинг турли майдонларида, жумладан бу йилги 22 баҳман куни кўча намойишларида Эрон халқининг огоҳлик билан иштирок этиши дунё аҳли, айниқса Америкага шундай паёмни етказадиким, Исломий Инқилоб ишончли ижтимоий сармояга эга ва унинг сояси остида Исломий Инқилоб барча фитна-найрангларга қарамай ғалаба қозонишининг 41 йиллигини нишонламоқда.

Исломий Инқилоб ва халқнинг ўзаро бирлашиши 22 баҳман кунида яна бир маротаба яққол намоён бўлди ва 10 кундан кейин бу ҳамжиҳатлик Исломий парламент сайловларида такрорланади. Бу нарса Эрон халқи "Исломий Инқилоб иккинчи қадами" баёнияси доирасида,  порлоқ келажакка эга бўлишидан далолат беради.

 

Ёрлиқ