Airbus "аралаш қанот" услубида ясалган янги самолёт моделини намойиш қилди (видео)
(last modified Thu, 13 Feb 2020 12:46:31 GMT )
феврал 13, 2020 17:46 Asia/Tashkent

"Аралаш қанот" концепциясида ясалган янги самолёт оддий самолётларган қараганда 15% кўпроқ юк кўтариш ва 20 % тежамкор бўлиши хабар қилинган.

Янги самолёт “аралаш қанот” услубида қурилган бўлиб, унинг фюзеляжи ва қаноти ягона элемент сифатида ясалган. Мутахассислар фикрига кўра, бундай конструкция оддий “тор фюзеляжли” самолётларга қараганда 20 %га тежамкор бўлади.

MAVERIC
MAVERIC

Янги самолёт прототипи номи MAVERIC (Model Aircraft for Validation and Experimentation of Robust Innovative Controls) бўлиб, модел узунлиги 2 метр, қанотлар кенглиги 3,2 метрни ташкил қилади. Модель қанот олди ва қанот орти “қанотчалари” ва винглетлар билан жиҳозланган. Унинг двигателлари фюзеляж устида жойлашган. Двигател устида эса йўналил руллари жойлашган.

Янги самолёт фюзеляжи қаноти билан бирлашгани туфайли, унинг йўловчилар кабинаси ичи ҳам бутунлай бошқача кўринишга эга бўлади. Кабина жуда кенг бўлиб, креслоларни турли хил услубда жойлаштириш мумкин.

MAVERIC учиш синовлари 2019 йилнинг июн ойидан буён ўтказиб келинмоқда ва уни якунлаш 2020 йилнинг июн ойига белгиланган.