Эронни қора рўйхатга киритиш бўйича FATF -нинг сиёсий ҳаракати
(last modified Sat, 22 Feb 2020 11:37:24 GMT )
феврал 22, 2020 16:37 Asia/Tashkent
  •  Эронни қора рўйхатга киритиш бўйича FATF -нинг сиёсий ҳаракати

Ғарбликлар йиллар давомида Америка бошчилигида, Эроннинг сиёсати ва хатти-ҳаракатини ўзгартириш учун Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши барчатомонлама босим ўтказиш сиёсатини қўллаб келмоқда. Бундай ҳаракатнинг яққол намунаси бу Эронга қарши иқтисодий ва молиявий босимларни жорий этиш саналади.

FATF номли молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳи жума куни 21 феврал кунида Эронни ўзининг қора рўйхатига киритди.

Вол-Стрит Журнал газетаси бундан олдин хабар тарқатган эдиким, Прижда жойлашган бу ташкилот европалик мамлакатларнинг розилик беришидан кейин Американинг Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш жараёнига қўшилиш ҳақида қарор қабул қилди. 

FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳи ўзининг баёниясида, Эронга қарши сайъ-ҳаракатдан қайтиш имкони борлигини таъкидлаш зимнида, тегишли лойиҳалар тасдиқланишидан сўнг, Эронни қора рўйхатдан чиқариш мумкин,-деб эълон қилди.

Европалик дипломатлардан бири бу ҳақда, Ройтерз билан қилган сўҳбатида, Эронни қора рўйхатга киритиш шундай режалаштирилганким, Эрон учун эшиклар тўлиқ бекитилгани йўқ,-деб айтди.

FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳи  1989 йили Парижда пул ювишга қарши кураш олиб бориш маъмурияти ва еттилик гуруҳига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг қарори билан ташкил этилди. Еттилик гуруҳи аъзолари бундай ташкилотни тасис этишнинг заруратини пул ювиш билан кураш олиб бориш ва банк қонунларини бир хил этишдан иборат,- деб эълон қилди.

2001 йили 11 сентябр ҳодисасидан кейин "терроризмни молиялаштириш " билан қарши курашиш масаласи бу ташкилотнинг назорат қилиш дастурига киритилди.

Мамлакатлар ва жаҳон бўйлаб банк тармоқларининг фаолиятини назорат қилиш FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳининг асосий вазифаси саналади.

Агарчи FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳи қарори билан Эроннинг молиявий операциялари чекловларга юзмаюз бўлсада, аммо бу қарор Эронга мунча ҳам тасир етказмайди. Чунки ҳозирда Ғарб банкларининг аксарияти Американинг санкцияларини эътиборга олиб, FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳи  ва Эрон ўртасидаги муносабатларга қарамай Эрон билан тегишли банк ва молиявий операцияларни амалга оширишдан ўзларини тийишади. FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳи  сайъ-ҳаракати Американинг европаликларга нуфуз топиши ва ҳукмронлик қилиши сабабли Америка босимлари тасирида амалга оширилади. 

Трамп давлатининг етакчи расмийлари бир неча маротаба FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳинингт қора рўйхатига Эронни қўшишни сўраган эдилар. Жумладан, Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео 2020 йили 12 феврал кунида Эрондан Полермо конвенцияси ва терроризмни молиявий таъминлаш конвенциясига қўшилишни талаб этди. Албатта Помпео FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳининг Эронга қарши амалга оширган сайъ-ҳаракатидан сўнг ўз хурсандчилигини яширмади. 

Помпео жума куни нашр этган бир баёнияда, Эрон ҳукумати халқаро меъёрларга риоя қилмаслик оқибатлари, айниқса терроризмни молиялаштириш конвенцияси ва Полермо конвенциясини ратификация қилмаслик оқибатларига юзмаюз бўлиши лозим,-деб эълон қилди.

Бундан олдин ҳам Американинг тўртта сенатори бир баёния нашр этиб, қарши сайъ-ҳаракатларни муаллақ ҳолатга келтиришдан икки йил ўтгач, Эрон ҳалигача ўз хатти-ҳаракатини ўзгартиргани йўқ ва зудлик билан FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳининг қора рўйхатига киритилиши керак,-деб иддао қилган эди.

Эрон бир неча марта Америка ва унинг минтақадаги гумошталари Теҳронни боши берк кўчага юзмаюз этиш мақсадида, Эронни FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳининг қора рўйхатига киритиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди,-деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бундан бир неча вақт олдин Америка, Исроил ва Арабистонни ўзига қамраб олган терроризмни қўллаб-қувватлайдиган учта ҳомий режим Эронни FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳининг қора рўйхатига киритиш учун ҳаракат  қилоқда,-деб айтганди. 

FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳининг қора рўйхатига Эронни киритиш учун Америка етакчи расмийларининг ижобий позиция олишлари шуни кўрсатадиким, Вашингтон бу гуруҳни Америка сиёсатлари билан тўғри келмайдиган мамлакатлар, айниқса Эронга қарши санкцияларни жорий этиш учун муносиб восита деб билади.

Бунга қарши Эрон ҳам FATF -молиявий махсус сайъ-ҳаракатлар гуруҳининг сайъ-ҳаракатини тўлиқ сиёсий сайъ-ҳаракат деб талқин этади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Аббос Мусавий

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Аббос Мусавий Эрон Ислом Жумҳурияти терроризмни молиялаштириш ва пул ювиш масаласига тегишли бўлган қонунлар ва қоидаларнинг барчасини икки йилдан бериш ижро этиб келаётганини баён этиш зимнида, террористик бир давлат сифатида Исроил режими ва терроризмнинг марказий банки сифатида Арабистон дунё бўйлаб террористик ташкилотлар ва гуруҳларни ҳимоя этиб келмоқда. Аммо Эрон бу заминда кенг ҳамкорлик қилгани ва фавқулодда шаффоф ҳаракат қилганига қарамай уни қора рўйхатга киритмоқда,-деб эълон қилди.