Москва давлати АҚШнинг Россияга қарши ядровий ҳужум уюштириш бўйича машғулотига аксиламал кўрсатди
(last modified Sun, 23 Feb 2020 12:42:16 GMT )
феврал 23, 2020 17:42 Asia/Tashkent
  • Москва давлати АҚШнинг Россияга қарши ядровий ҳужум уюштириш бўйича машғулотига аксиламал кўрсатди

Дональд Трамп президентлик даврида Американинг ядровий арсеналларини ривожлантириш ва уни қайта тиклаш сиёсатини ишчи ўз дастурига киритди. Ҳамда ядровий аслаҳалар соҳасида катта лойиҳаларни амалгша ошириш ва дунёнинг бошқа ядровий қудратлари, айниқса Россияга таҳдид солишни назарга олди. Бу хатти-ҳаракатт Москва расмийларининг жиддий аксиламал кўсатишига сабаб бўлди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков шанба куни 22 февралда Россияга қарши ядровий ҳужум қилиш бўйича Американинг саҳналаштирилган сценариясига аксиламал кўрсатиб, Америка Россиянга ядровий бомбардимон қилиш сценариясини амалга ошириш билан хатарли уйинни бошлаб юборди,-деб айтди. 

Рябков қомондонлик штаби тактик-машғулотлар  доирасида Россияга ҳужум қилишда   ядровий қуролларни ишлатиш ва бу қроллардан фойдаланиш сценариясини машқ қилишини маҳкум этиб, бундай хатти-ҳаракат Вашингтоннинг қаршилик кўрсатиши ва атом аслаҳасини ишлатиши мумкин бўлган қисқартириш даражасига ўтиши учун тайёргарлик кўришини намойиш этади,-деб айтди.

Пентагон ҳарбий бир расмийси ядровий бу машғулот ўтказилганини тан олиш зимнида, Америка кичик бир машғулот ўтказди. Унинг натижасида Россия ядровий ҳужум қилганида, Американинг қандай жавоб қайтариш масаласи кўрсатилди. Американинг В-52 бомбардимончилари бир йил олдин Россия билан уруш бошлаганида тайёргарликни мустаҳкамлаш учун Россияга қарши ядровий ҳужум қилишни машқ қилди,-деб айтди.

Россия бир неча маротба ядровий қудратни кенгайтириш ва келажакда эҳтимолий низоларда бундай қурол-яроқларни фойдаланиш бўйича Американинг бундай сайъ-ҳаракатини маҳкум этиб, уни дунёда нотинчлик ва барқарорсизликни кенгайтириш учун амалга ошираётган ҳаракат деб билди. 

Вашингтон қурол-яроқларни назорат қилиш зиминида қадам қуйиш ўрнига бу шартномаларни бекор қилиш ва ўзининг ядровий қуроллар системасини мустаҳкамлаш томон ҳаракат қилмоқда. Трамп давлати Американинг янги ядровий доктринаси доирасида ядровий агрессив сиёсатини амалга оширмоқда.

Бу доктрина "The Nuclear Posture Review" "ядровий вазъиятни қайта куриб чиқиш" сифати остидаги бу ҳужжат 2018 йил феврал ойида нашр этилди ва 2017 йили Оқ Уйга келгани замонидан бошлаб Трамп баён этган мафҳумлар ва доиралар йўлида тайёрланди. Бу ҳужжат Американинг хавфсизлик стратегиясида ядровий қурол-яроқларнинг ролини мустаҳкамлашни таъкидлайди.

Трамп давлати Америка ядровий стратегияси, айниқса кичик ядровий қуролларни жойлаштириш ва уни ишлаб чиқариш заминида фаолш ҳаракат қилмоқда.  Трамп ядровий биринчи зарбани бериш стратегиясини қўллашни давом эттиришни ҳаётий бир восита деб биладиким, дунёда ядровий ҳужумлар ёмон тушининг боқий қолиши ва дунёнинг бошқа мамлакатлари, айниқса Россия ва Хитой каби ядровий қудратларга қарши ошкора таҳдид солиш маъносида талқин этилади. 

Айни пайтда, Американинг ядровий янги доктринаси Американинг ядровий учлигини мустаҳкамлаш ва ядровий арсеналларни ривожлантириш учун керакли назариявий ва қонуний имкониятини вужудга келтиради.

Трамп давлати Америкага қарши рақиб ядро кучларга таҳдид солишини даъво қилсада, аммо Американинг янги ядровий доктринаси йўлида Россия ва Хитой томонидан иддаоли таҳдидлар билан қарши кураш олиб бориш учун ядровий янги қуроллар ва ракеталарни жойлаштириш ва уни ишлаб чиқариш жараёнини тез суратда давом этмоқда.

Айни пайтда Пентагон иддао қилмоқдаким, Россия Американинг ядровий стратегияси учун катта кескинлик саналади. Бу ҳақда сиёсат ишлар бўйича америка мудофаа вазирининг уша вақтдаги ўрибосари Жон Руд 2019 йил июл ойида Пентагон Россиянинг ҳарбий доктринасини Вашингтон ядровий мудофааси учун кескинлик маъносида тушунади,-дея иддао қилган эди.

Руд Россия ўзининг тактик ядровий қудратларини мустаҳкамламоқда ва бу нарса шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, биз ўнлаб йиллар давомида янги ядровий қурол-яроқ ишлаб чиқарганимиз йўқ,-деб айтди.

Бироқ, Россия ўзининг ядровий стратегиясида икки ҳолатда ядровий қурол-яроқлардан фойдаланишни мумкин деб билади. биринчи ҳолатда, Россияга қарши оммавий қирғин қурол-яроқлари ишлатилса ва иккинчи ҳолатдўа бўлса, Россиянинг мавжудлигига хатар соладиган қурол-яроқлар билан Россияга агрессия амалга оширилса.

Москва Америка расмийлари Россияни ядровий қурол-яроқларни ишлатгани билан боғлиқ бўлган ҳеч қайси бир сценария ҳақиқатга тўғри келмайди,-деб таъкидламоқда.

Ёрлиқ