Инқилобнинг иккинчи қадами (1)
Демократик жамият тузиш жараёни. Эрон Ислом Жумҳурияти демократик сайловлар маҳсулидир
Эронда 1979 йили ғалаба қозонган Исломий Инқилоб минтақа ва жаҳонда юз берган асрнинг энг муҳим сиёсий воқеаси эди.
Исломий Инқилоб ғалабасидан сӯнг биринчи қадамдаёқ мамлакат Конституц ияси қабул қилиниб, халқнинг сайловларда фаол қатнашиши учун муносиб маданий, ижтимоий ва сиёсий заминалар муҳайё этилди.
Исломий Инқилобнинг асосчиси Имом Хумайний ҳазратлари ӯз баёнотларида буюрган эдилар: мезон халқнинг сайлови ҳисобланади. Шу сабабли ҳар қандай ҳолатда одамларнинг фикрига таважжуҳ қаратиш лозим.
Исломий Инқилоб ғалабасининг илк кунларидан бошлаб Эронда диний қадриятлар ва халқнинг иродасига асосланган демократик тизимни вужудга келтиришга сай-ҳаракат қилинмоқда.
Эркин сайловлар орқали мамлакатнинг муҳим сиёсий ишларини бошқаришда қатнашиб келаётган инқилобий руҳдаги Эрон халқи учун сайлов одатий бир ҳолга айланди. Бу вақтгача Экспертлар Кенгашининг беш давраси учун сайловлар ӯтказилди. Бу сайловлар орқали халқ билвосита мамлакат олий раҳбарини сайлашда қатнашди.
Ӯтган йиллар мобайнида 11 давра Исломий Кенгаш Мажлиси ва Эрон Президенти сайловлари ӯтказилди. Бундан ташқари фуқаролар беш давра Қишлоқ ва Шаҳар Исломий Кенгаш Мажлиси сайловларида қатнашиб, икки маротаба ӯз мамлакатларининг Конституц иясини маъқуллаш учун сайлов қуттилари сари йӯл олишган.
Эндиликда Инқилобнинг иккинчи қадами қӯйилган чоғи сайловлар соҳасида Эронда қӯлга киритилган муваффақиятларнинг давомийлигини таъминлаш ва уларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Исломий Жумҳуриятнинг демократия асосларини мустаҳкамлайдиган эркин сайловлар Инқилобнинг иккинчи қадами даврида ҳам асосий қадриятлардан бири ҳисобланиб, у жамиятнинг халқчиллиги ва демократлашуви жараёнининг доимийлиги нишонасидир.
Сайловлар бир томондан жамият сиёсий тузуми асосларининг нақадар мустаҳкамлигини кӯрсатса, иккинчи томондан сиёсий тизимнинг жамиятдаги обру-эътиборини намоён этади.
“Инқилобнинг иккинчи қадами” баёноти буюк исломий тамаддунни вужудга келтириш жараёнидаги тадрижий ҳаракатни кӯрсатиб бергани учун ҳам муҳим ҳужжат ҳисобланади. Шу сабабли “Инқилобнинг иккинчи қадами” баёнотида кӯзда тутилган мақсадларни амалга оширишда халқнинг сайловларда фаол қатнашиши жуда муҳимдир. Зеро, бу нарса демократик жараёнларнинг изчиллиги ва доимийлигини таъминлайди.
“Инқилобнинг иккинчи қадами” баёнотини эълон қилган Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари бу йӯлнинг тадрижийлигини таъкидлаб, қирқ йил давомида қӯлга киритилган улкан муваффақиятларни шарҳлаб, асосий тавсияларни баён қилдилар.
Оятулло Хоманаи ҳазратлари “халқчил диний” тизимни ҳукумат юритишнинг энг ишончли ва энг муносиб услуби деб атадилар.
Ӯтган қирқ йил давомида халқнинг сайловлардаги фаол иштироки одамларнинг сиёсий дунёқараши ва уларнинг замонанинг муҳим масалаларига нисбатан фикрлаш қобилиятини ҳайратланарли даражада ривожлантирди. Бу жараёнда сиёсий таҳлил ва Ғарб, хусусан Американинг жиноятлари ҳамда Эрон халқига нисбатан амалга оширган тарихий зулми ва мустабид тузумларнинг бошқа халқларнинг ички ишларига разилларча дахолат қилишлари каби халқаро масалаларни идрок қилиш анчайин шаффофлашди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ӯтган давр мобайнида қӯлга киритилган муваффақиятларга ишора қилиб, буюрдиларким: “Келажакда янада ишончли ва устивор қадамлар ташлаш учун ӯтмишни яхши ӯрганиб, тажрибалардан сабоқ олиш лозим. Бордию, бу йӯлда ғафлатга берилсак, ҳақиқатларнинг ӯрнини ёлғон эгаллаб, келажак номаълум таҳдидларга дуч келиши мумкин”.
Ӯтмишга назар ташлаш шуни кӯрсатадиким, Исломий Инқилоб мустабидларнинг қӯғирчоғи бӯлган шоҳ режимини халқ ҳукумати ва халқчил ҳукуматга айлантирди. Бу соҳада мустақиллик ва миллий ифтихор, хавфсизликни таъминлашда ӯзининг ички қудратига таяниш, эркин сайловларда халқнинг фаол иштироки каби кӯрсаткичлар Исломий Жумҳуриятнинг устиворлиги ва қонунийлиги асосларини ташкил этади.
“Инқилобнинг иккинчи қадами” баёнотида келтирилишича, “Исломий Инқилоб исломий тизимни вужудга келтиргач, турғунлик ва ҳаракатсизликка дуч келмади ва келмайди ҳам. Инқилобий руҳ ҳамда ижтимоий ва сиёсий тизим орасида зиддиятлар йӯқ, балки инқилобий тизим назариясини абадий қӯллаб-қувватлайди”.
Эрон Исломий Жумҳурияти тизимида халқ сиёсий-диний таълимотга таянган ҳолда ӯз тақдирини белгилиш жараёнида фаол қатнашади. Мамлакат Конституц иясида халқнинг муҳим сиёсий масалалар ҳақида қарор қабул қилиш ва бу қарорлар ижросини назорат қилишдаги иштироки кафолатланган.
Бу нарса Эронда ҳақиқий халқчил ҳокимиятнинг мавжудлиги нишонасидир. Халқчиллик Эрон сиёсий тизимининг мустаҳкам асосини ташкил этади ва бу муҳим қадриятни сақлаб қолиш Инқилобнинг Иккинчи қадамида ҳам жуда зарур.