Исломий инқилоб. Золимларга қарши кураш ва мазлумлар ҳуқуқини ҳимоялаш
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i50653-Исломий_инқилоб._Золимларга_қарши_кураш_ва_мазлумлар_ҳуқуқини_ҳимоялаш
Эрон Исломий Жумҳурият тизими ӯз ҳаётининг бешинчи ӯнйиллигига қадам қӯйди. Бу даврнинг ӯзига хос хусусиятлари Исломий Инқилобнинг асл мақсадларини амалга оширишдаги устиворлик ҳисобланади. Ана шундай эзгу мақсадлардан бири мазлумларни золим қудратлар чангалидан ҳимоялашдир.
(last modified 2020-03-01T11:54:31+00:00 )
март 01, 2020 16:44 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб. Золимларга қарши кураш ва мазлумлар ҳуқуқини ҳимоялаш

Эрон Исломий Жумҳурият тизими ӯз ҳаётининг бешинчи ӯнйиллигига қадам қӯйди. Бу даврнинг ӯзига хос хусусиятлари Исломий Инқилобнинг асл мақсадларини амалга оширишдаги устиворлик ҳисобланади. Ана шундай эзгу мақсадлардан бири мазлумларни золим қудратлар чангалидан ҳимоялашдир.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари ӯзлари имомлик қилган жума намози хутбаларида Фаластиннинг орзуларини руёбга чиқариш ҳақида буюрдилар:

“Биз бирор жойга дахолат қилсак, уни ошкора эълон қиламиз: Биз Исроилга қаршилик кӯрсатиш масаласида дахолат қилганмиз. Натижаси 33 кунлик ва 22 кунлик урушларнинг ғалаба билан тугаши бӯлди. Бундан кейин ҳам қаерда,  қай бир халқ ёки гуруҳ сионистик режим билан курашса, биз уни ҳимоя қиламиз ва унга кӯмаклашамиз. Бу гапларни баралла айтишдан ҳеч қачон тап тортмаймиз”.

Эрон Ислом Жумҳурияти босқинчилик ва тажовузкорликка қаршидир. Қайси бир халқнинг тажовузкор душман томонидан зулм чекаётганига ишонч ҳосил қилса, мазлумнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга отланади.

Исломий Жумҳурият асосчиси Имом Хумайний (р) ҳазратлари бу ҳақда буюрмишлар:

“Биз дунёнинг камбағалларини қӯллаб-қувватлашимиз керак. Зеро, ислом бутун жаҳон мискинларининг пушту паноҳидир”.

Мазлум халқларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш Эрон Конститутсиясининг 154-моддасида  қуйидагича белгиланган: “Эрон И слом Жумҳурияти бошқа халқларнинг ички ишларига дахолат қилмайди. Дунёнинг барча нуқталарида мазлумларнинг ӯз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун золимларга қарши олиб борган курашларида улардан  ӯз кӯмагини аямайди”.

Бу жабҳада мазлум Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, Қуддуси Шариф ва Фаластин масаласи ислом оламининг биринчи даражали масаласи ҳисобланади.

Эрон Ислом Жумҳурияти бу масалада ӯз масъулиятларини садоқат ила бажариб келмоқда.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари ҳаж маросими мутасаддилари билан мулоқот чоғи буюрган эдилар:

“Эндиликда америкаликлар ӯзларининг Фаластинга қаратилган сиёсатларини “Аср муомаласи” деб атамоқдалар.Аммо билиб қӯйишсин, Аллоҳнинг фазли ила бу лойиҳа ҳеч қачон амалга ошмагай. Америка сиёсатчилари хоҳласа-хоҳламаса Фаластин муаммоси ҳеч қачон унутилмайди. Қуддуси Шариф Фаластин пойтахти бӯлиб қолаверади”.

Ҳазрат давом эттирадилар:

“Албатта, исломга ҳеч қандай эътиқоди бӯлмаган айрим исломий давлатлар ӯз ҳамоқат, жаҳолат ва дунёвий тамаълари сабабли америкаликларнинг малайига айланишган. Аммо Аллоҳнинг тавфиқи сабаб мусулмон уммати ва Фаластин халқи ӯз душманлари устидан ғолиб келадилар. Улар сохта сионистик режимнинг илдизларини Фаластин тупроғидан қӯпориб ташлашади, албатта”.

Эрон Исломий Инқилобининг “Адолат”, “Эркинлик”, “Мазлумларни ҳимоя қилиш", "Мустабидларга қарши кураш" каби шиорлари юксак инсоний қадриятлар ҳимоясига қаратилган эди ва шундай бӯлиб қолади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари “Инқилобнинг иккинчи қадами” баёнотларида буюрадилар:

“Эрон халқининг исломий инқилоби қудратли, аммо меҳр-мурувватли,   кечиримли ва ҳатто мазлум инқилоб эди. Бу инқилоб жуда кўп ҳаракат ва қузғолонларнинг юзини ерга қаратган ҳаддидан ошиш  ва сўлга оғишларга юзма-юз бўлмаган.

 Бу Инқилоб ҳеч бир маъракада,  ҳатто Америка ва Саддом билан юзма-юз келган чоғида ҳам биринчи бўлиб ўқ отмаган,  барча ҳолатларда душман ҳужумидан ўзини ҳимоя қилган ва ёвга қақшатқич зарба берган. Бу инқилоб бошланишидан бугунгача шафқатсиз ва қонхўр ҳам,  исталмаган ёхуд нафратланарли ҳам бўлмаган. У зўравонлар ва буйинюғонлар қаршисида шижоат билан адл турган ва дунёнинг мазлум халқларини ҳимоя қилиб келган.  Бу инқилобий жўмардлик ва мурувват, бу садоқат ва иқтидор, бу жаҳон мазлумларини ҳимоя қилиш учун амалга оширилган дунёвий ва минтақавий сай-ҳаракат Эрон ва ҳар бир эронликнинг ифтихор туйғусидир ва доимо шундай бўлиб қолажак. ”.

Эрон Ислом Жумҳурияти жаҳон сиёсий саҳнасидаги мустақил ӯйинчи ва турли жабҳалардаги муҳим қудрат сифатида ӯз ҳаётининг бешинчи ӯнйиллигига кириб келди. Душманларнинг ҳийла-найрангларига қарамай, бу инқилобнинг куч-қудрати кун сайин ортиб бормоқда. Ана шу куч-қудратга ишонган ҳолда у зӯравонлар  қаршисида шижоат ила адл қад кӯтариб турибди. Инқилобнинг иккинчи қадамида ҳам юксак мақсадлари сари устивор ҳаракат қилиб, дунё мазлумлари ва мискин-бечораларини ҳимоя қилади.