Трамп Американинг Ғарбий Осиёдаги бефойда ва катта харажотларини тан олди
(last modified Wed, 22 Apr 2020 09:08:20 GMT )
апрел 22, 2020 14:08 Asia/Tashkent
  • Трамп Американинг Ғарбий Осиёдаги  бефойда ва катта харажотларини тан олди

Америка 2001 йил 11 сентябр содир этилган терактлардан кейин терроризм билан қарши халқаро кураш баҳонаси билан Ғарбий Осиёга ҳужум қилди ва 2001 йили Афғонистон ва 2003 йилда эса Ироқни ишғол этиб, ушбу минтақада минглаб ҳарбий кучларни жойлаштиришга кирдиким, бу сайъ-ҳаракатлар Америка учун катта харажотлар олиб келди. Вашингтон ундан кейин ҳам минтақа, айниқса Суриянинг ички ишларига аралашишни ишчи ўз дастурига киритди.

Бироқ, охирги 20 йил давомида Американинг Ғарбий Осиёда олиб борган душманона сайъ-ҳаракатлари Вашингтон назарга олган манфаатлар амалда татбиқ этилмади. Америка президенти Дональд Трамп сайловолди рақобатларда ва уша Оқ Уйга келганидан бери бир неча маротабалар бундай вазъиятни танқид қилиб, бундай давом этиши мумкин эмас,- деб фикр билдирган эди. 

Америка президенти Дональд Трамп

Трамп бу ҳақда баён этган охирги изҳоротида, Америка давлатининг Ғарбий Осиёда 8 триллион маблағ сарфлаганига ишора этиб, Америка ўз дўстларини муҳофазат этади ва улар эса бунинг пулини тўлашлари керак,-деб иддао қилди. 

Трамп шундай таъкидлади: "Биз ўз дўстларимизни муҳофазат этар эканмиз, улар бу муҳофазатнинг пулини бизларга тўлашлари керак. "

Трамп бундан олдин Америкада коронавирус эпидемияси ҳақида ўтказилган матбуот анжуманида, биз Ғарбий Осиёда 8 триллион доллар сарфладик ва буни амалга оширганимизда ахмоқ эканмиз,- деб таъкидлади. 

Американинг собиқ президенти Жорж Буш (уғил) 

Американинг собиқ президенти Жорж Буш (уғил)  терроризм билан қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан Афғонистон ва Ироққа қарши урушни бошладиким, минглаб одамларнинг қурбон бўлиши шаҳарларнинг вайронага айланиши сабабига айланди. Аммо Американинг ҳарбий юришлари Ғарбий Осиёда, жумладан Ироқ, Сурия ва бошқа минтақаларда жиноятлар содир этган террористик гуруҳларнинг асосий омили эди. 

Трамп бундан олдин ҳам Ғарбий Осиёда Американинг олдинги давлатининг сарфлаган харажотларини танқид остига олиб, уни Америка корхоналари тўхтатилишининг асосий сабаби деб билганди. Трамп 2019 йил октябр ойида Американинг энг катта хатоси Ғарбий Осиёга бориши эди,-деб иддао қилди. 

Трамп биз Ироқ урушида 4 триллион доллар сарфладик. Менинг назаримда, Американинг энг асосий хатоси бу Ғарбий Осиёда урушга кириши эди. Биз 8 триллион доллар бу минтақада сарфладик ва ўз кучларимиздан минглаб кишиларни қўлдан бой бердик,-деб айтди.  

Ўтмиш тажрибаси шуни кўрсатадики, Американинг Ғарбий Осиёдаги ҳузури минтақа халқи учун ИШИД террористик гуруҳи каби такфирий ва террористик гуруҳларнинг кенгайиши ва шаклланишидан бошқа ҳеч нарса армуғон келтиргани йўқ. Бироқ, энди Трамп минтақа мамлакатларига қарздор бир мамлакат сифатида муносабат қилмоқда.  

ИШИД такфирий ва террористик гуруҳи 

Трампнинг ёндошуви ва изҳороти шуни кўрсатадики, у Вашингтоннинг Ғарбий Осиёдаги иттифоқчиларини Америкадан қарздор деб билади. Унинг нуқтаи назарига кўра, Саъудия Арабистони каби иттифоқчилари Америкадан сўистеъмол қилади. Шунинг учун у бир неча маротаба "бепул саёҳат " қилиш даври охирга етган ва Вашингтоннинг минтақадаги иттифоқчилари уларни ҳимоя қилиш учун минтақада Американинг ҳарбий ҳузур топиш пулини тўлашлари керак,-деб такрорлади.

Трампга кўра, ҳар бир сайъ-ҳаракат Америка учун молиявий манфаат келтириши лозим. Шу сабабдан Америка президенти Ғарбий Осиёдан Америка ҳарбий кучларининг чиқиши каби иддаоларини такрорлаш зимнида, амалда муҳим минтақада, айниқса Форс кўрфази минтақасида бу кучларнинг ҳузурини мустаҳкамлаш билан шуғулланмоқда. Трампнинг бундай сайъ-ҳаракати Саъудия режими ва Форс кўрфазининг жанубий ҳошиясида жойлашган бошқа араб мамлакатларидан бож олиш мақсадида амалга оширилмоқда. 

Саъудия Арабистони айниқса Трамп учун муҳим мавқени эгаллайди.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео 2019 йил октябр ойининг охирларида, Америка Арабистонинг ҳарбий мудофаа қобилиятларини мустаҳкамлаш учун янада кўпроқ ҳарбий тажҳизотлар ва кучларни Саъудия Арабистонида жойлаштирмоқда,- деб иддао қилди. 

Трамп давлатининг сиёсатлари доим Саъудия арабистонини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиб келган. Саъудия арабистони минтақада Вашингтон учун иқтисодий ва стратегик шерик ва Америка қурол-яроқларини сотиб олувчи энг муҳим мамлакатлардан ҳисобланади. Шунинг учун Трамп давлати Арабистон билан ўз алоқасини узишга мойиллик зоҳир этмайди. Бунга қўшимча, Трамп бу мамлакатга бир восита сифатида қарайди ва бир неча марта Саъудия Арабистонини таҳқирлаб, Арабистонни соғувчи сигир деб атаган эди . 

Ёрлиқ