Тошкентнинг Зангиота туманида вирусология маркази қурилмоқда (видео)
Зангиота туманида яқин кунлар ичида 2 минг ўринли юқумли касалликлар шифохонаси ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Шу кунларда Тошкентнинг Зангиота туманида 10 минг ўринли вирусология маркази қурилиши илдам қадамлар билан олиб борилмоқда.
Умумий майдони 130 гектарни ташкил қиладиган ушбу мажмуа қурилиши 23 март куни бошланган эди. унинг биринчи босқичи - 2 минг ўринли юқумли касалликлар шифохонаси яқин кунлар ичида қуриб битказилши режалаштирилган.
Мажмуанинг 5 минг ўринли бинолари "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бунёдкорлари томонидан барпо этилмоқда. Қурилиш барча санитар-гигиеник нормалар ҳисобга олинган ҳолда олиб борилмоқда.
Қурилишда 2 мингдан ортиқ ишчилар 3 сменада фаолият олиб боришмоқда. Ишчиларга самарали ишлаб дам олишлари учун барча шароитлар яратилган.