Помпеонинг Эрон қурол-яроқ санкцияларини бекор қилишда монеа яратиш режаси
(last modified Mon, 27 Apr 2020 10:47:43 GMT )
апрел 27, 2020 15:47 Asia/Tashkent
  • Помпеонинг  Эрон қурол-яроқ санкцияларини бекор қилишда монеа яратиш режаси

Баржом ядровий келишуви ва БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига кўра, Эронга қарши қурол-яроқлар бўйича санкциялар 2020 йил 18 октябр ойида охирга етиши керак. 2018 йил май ойида ушбу келишувдан чиққан Америка бу масалага қарши ўз мухолифатини эълон қилди ва энди ушбу санкцияларни узайтириш йўлларини топишга уринмоқда.

Нью-Йорк Таймз газетаси бу ҳақда бир мақола нашр этиб, унда Эроннинг аслаҳалар бўйича санкцияларини узайтириш ҳақида  Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг баён этган охирги изҳоротига ишора этиб, у ҳуқуқий бир далилга асосланиб бир лйиҳани тайёрлаш билан шуғулланмоқдаким, унга кўра Вашингтон Баржом ядровий келишувидан чиққан бўлсада, аммо унинг бир аъзоси саналади,-деб ёзди. 

Бу лойиҳага асосан Америка ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳалигача Баржом ядровий фаолиятлар дастури келишувида иштирок этувчи давлат сифатида ҳузур топади ва унинг мақсади "Моша" (Эронга қарши санкцияларни қайтариш) механизмидан фойдаланишдирким, Баржом ядровий келишуви имзоланишидан олдин барча санкцияларни бошқатдан қайтариши мумкин ва агар қурол-яроқ санкциялари хавфсизлик кенгашида  узайтирилмаса, Баржом ядровий келишувининг бошқа бир томони сифатида Вашингтон ўзининг ушбу иддаоли ҳаққидан фойдаланади ва 2015 йилда Баржом ядровий келишуви тасдиқланишидан олдин банк системаси ва нефтни сотиш заминидаги Эронга қарши кенг кўламдаги санкцияларга қайтади, -деб иддао қилади. Бу келишувдан Трамп 2018 йилда чиқди ва уни Америка тарихида энг ёмон келишув деб айтади. 

Шундай назарга ташланадиким, Эронга қарши БМТ ташкилотининг қурол-яроқ бўйича чекловларни узайтириш мақсади билан БМТ хавфсизлик кенгашига босим ўтказиш ёки оғир санкцияларни жорий этиш учун Вашингтоннинг мураккаб стратегик сайъ-ҳаракатларининг бир қисмидир. Ҳақиқатан ҳам Вашингтон Эроннинг мудофаа қудрати мустаҳкамланишидан қурқади. Шунинг учун хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига хилоф тарзда Эроннинг қурол-яроқ бўйича санкцияларини узайтиришни хоҳлайди. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео бир баёнияда, Эронга қарши ўз айбловларини такрорлаш билан "терроризм ва антисемитизмни қўллаб-қувватлаш бўйича дунёдаги етакчи мамлакатга анъанавий қурол-яроқларни сотиб олиш ва сотишга йўл қуйилмаслиги керак,-деб айтди. 

Помпео шунингдек ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди "Ғарбий Осиё янги қурол-яроқлар мусобақасига киришидан олдин хавфсизлик кенгаши Эроннинг қурол-яроқ санкцияларини узайтириши керак."

2016 йилдан бошлаб ижрога кирган БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига асосан Эрондан ёки Эронга қурол-яроқларни экспорт ёки импорт қилиш  5 йил муддатда ман этилган. Бу чеклов 2010 йил октябрь ойида охирга етиши лозим. Бундан кейин Эрон хорижий мамлакатлардан қурол-яроқ сотиб олиши мумкин ёки аслаҳаларни экспорт қилиш имконига эга бўлади. 4+1 гуриҳига аъзо мамлакатларнинг ҳеч қайси бири ҳозиргача Эрон қурол-яроқлар санкцияларини бекор қилишга эътироз қилгани йўқ ва Американинг эътирози ва хавотирланишини асоссиз деб билишади. Россияга кўра, Вашингтоннинг талаблари ноқонуний ва асоссиздир ва бу заминда баҳс-мунозара қилишга ўрин йўқ. 

Россия ташқи ишлар вазирлиги Эронга қарши қурол-яроқлар бўйича санкциялар вақтинчаликдир ва 2020 йил октябр ойида бекор қилинади деб таъкидлади. 

Россия ташқи ишлар вазирлиги қурол-яроқларни назорат қилиш идораси раҳбари Владимир Армаков 

Россия ташқи вазирлигининг қурол-яроқларни назорат қилиш идораси раҳбари Владимир Армаковнинг айтишича, БМТ ташкилоти хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясини қайта кўриб чиқиш ҳақида на хавфсизлик кенгашида ва на бошқа бир жойда    расмий баҳс-мунозара ва маслаҳатлашув ўтказилмайди. 

Аммо Вашингтоннинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига қарамай Эронга қарши қурол-яроқларни чеклантириш учун олиб борадиган ҳар қандай сайъ-ҳаракатлар БМТ ташкилотида Россия ва Хитойнинг маухолифатига юзмаюз бўлади. Бу масалани америкалик сиёсатчилар ҳам тасдиқлашади. 

Абама давлатида Американинг етакчи музокарачиси Ванди Шерман

Абама давлатида Американинг етакчи музокарачиси Ванди Шерманниннг айтишича, Россия ва Хитой Эронга қарши қурол-яроқлар бўйича санкцияларни ҳеч қачон қабул қилмайди. 

Эронга қарши қурол-яроқларни чеклантиришни давом эттириши учун Трам давлатининг кенг кўламда сайъ-ҳаракат қилиши шундай бир шароитда амалга оширилмоқдаким, Эрон Ислом Жумҳурияти кенг кўламли санкциялар сабабли йиллар давомида БМТ резолюциясига асосланиб, Эронга ман этилган аслаҳаларни сотиб олмади ва ивазига ўзининг ичики истеъдодлари ва қудратига таяниб, турли хил ер,ҳаво, денгиз, ракеталар, электроника ва сенсорларни лойиҳалаштириш ва ва қуришда катта ютуқларга эришди ва ҳатто қурол-яроқни экспорт қилишга улгурди.

Ёрлиқ