Ироқ парламенти Мустафо Ал-Козимий ташкил этган кабинетни тасдиқлади (видео)
(last modified Sun, 10 May 2020 12:09:28 GMT )
май 10, 2020 17:09 Asia/Tashkent

Ироқ 2019 йил биринчи окятрб кунидан бошлаб эътирозларнинг шоҳидига айланган эдиким, охири 2019 йил 29 ноябр кунида мамлакат бош вазири лавозимидан Одил Абдулмаҳдийнинг истеъфо бериши билан якунланди.

Бу муддат давомида Барҳам Солеҳ уч нафар номзадни вазирлар маҳкамасини ташкил этишга масъул этиб тайинлади. Муҳаммад Тавфиқ Алавий ва Аднон Аз-Зарфий  парламент йиғилишига иштирок этишмади.

Мустафо Ал-Козимий кабинетига парламентнинг овоз бериш жараёни шуни кўрсатдики, сиёсий гуруҳларнинг улуш талаб этишлари Ироқ вазирлар маҳкамаси кабинетини ташкил этиш учун муҳим фактор ҳисобланади.  

Ироқдаги ўлкан иқтисодий муаммоларга қўшимча, Ал-Козимий ҳукумати учун энг муҳим муаммолардан бири бу Ироқ парламентининг АҚШ қўшинларини мамлакатдан чиқариш ҳақидаги қарорини илгари суришидир.

Ироқ парламенти даъвати ва Ироқ ҳукуматининг расмий меҳмони бўлган Эрон исломий соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони генерал Қосим Сулаймоний шаҳид бўлишида АҚШнинг Бағдод аэропортида содир этган терроридан кейин Америка қўшинларини Ироқдан чиқариш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.