Халқаро Амнистия ташкилоти: АҚШ тинч аҳолини ўлдирилиши ҳақида ёлғон гапирмоқда
Америка 2011 йил 11 сентябр ҳодисаларидан сўнг, терроризм билан қарши карашиш баҳонаси билан дунёнинг турли минтақаларида ҳарбий сайъ-ҳаракат олиб бориш зимнида, Ироқ ва Афғонистонга ҳужум қилиб, бу мамлакатларни ишғол этди. Шунингдек, МРБ ва Пентагон Покистон, Яиан ва Сомали каби мамлакатларга учувчиз учоқлар билан ҳужум қилишди.
Аммо ҳақиқатга қарамай Америка доим турли мамлакатларга қилган ҳаво ҳужумлари ва учувчисиз учоқларининг ҳужумида талафот чекланган эди,-деб иддао қилиб келмоқда. Бу масала Халқаро Амнистия ташкилотининг жиддик аксиламал кўрсатиши сабабига айланди.
Халқаро Амнистия ташкилоти Америка мудофаа вазирлиги(Пентагон) минтақа мамлакатлари, жумладан Афғонистон, Покистон ва Ироқ мамлакатларида амалга оширган ҳаво ҳужумларида қурбон бўлганларнинг сони ҳақида ёлғон маълумот беради,-деб эълон қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича бу халқаро ташкилот ўзининг Твиттер саҳифасида нашр этган бир паёмида, Американинг ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлганлар ноҳарбийлар сони ҳақида берган маълумоти ёлғон эканини ошкор этиб, Вашингтон бу ҳақда аниқ бир маълумот беришдан ўзини тияди,-деб таъкидлади.
Халқаро Амнистия ташкилоти ушбу паёмда, 2019 йилда Американинг содир этган ҳаво ҳужумларида 130 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганлари ҳақида Пентагоннинг берган маълумотига ишора этиб, шунджай ёзди: "Биз турли минтақаларда амалга оширган тўлиқ ва кенг тадқиқотларга биноан Америка армияси ҳалигача Американинг амалга оширган ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар бўйича маълумотларни камайтириб эълон қилмоқда."
Трамп давлати маҳъмуриятининг ИШИД террорчи гуруҳига қарши халқаро коалиция деб номланувчи доирада Сурия каби мамлакатлар ва ишғол этилган ҳудудларда ва АҚШ кучларининг амалдаги фаолиятига ёндошуви Американинг авиазарбалари ва учувчисиз учоқларининг ҳужумлари натижасида тинч аҳолининг қурбон бўлиши тўғрисидаги ёлғон маълумотларни тақдим этишдан иборатдир. Америкаликлар бир неча маротаба тинч аҳолининг ҳалок бўлиш масаласига аҳамиятсизлик қаратиб, уни Collateral damage, яъни ҳошияли зарар сифатида талқин этишади. Мавжуд далил ва ҳужжатлар шуни кўрсатадики, ИШИД террорчи гуруҳига қарши коалиция кучлари, айниқса Америка самолётлари авиазарбаларида ноҳарбийларнинг талафотини камайтириш йўлида керакли эҳтиёт чора-тадбирларни амалга оширишмайди.
Америка учун аҳамиятга молик бўлмаган ягона нарса бу бегоноҳ инсонларнинг жони саналадиким, авиазарбалар натижасида ҳалок ёки ярадор бўлишади. Бу масала инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилотлари, жумладан Халқаро Амнистия ташкилотининг муносабат билдириши сабабига айланган. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўйича бу ташкилот2018 йилнинг ўрталарида бир баёния нашр этиб, ИШИД ьеррористик гуруҳига қарши ташкил этилгшан коалициядан суриялик ноҳарбийларнинг ҳалок бўлишлари сабабига айланган авиазарбалар ҳақида тадқиқот олиб боришни сўради.
Бошқа масала шундан иборатким, Вашингтон Америка кучлари ишғол этган минтақалар, жумладан Афғонистонда содир этган жиноятлари ҳақида тадқиқот олиб бориш заминида монеа яратишга ҳаракат қилади. Вашингтон бир неча маротабалар Афғонистонда Америка кучларининг содир этган жиноятлари бўйича халқаро жинояий суд тадқиқотларига мухолифат қилди ва ушбу масалада таҳдид қилишга уринди.
Халқаро жиноий суд маҳкамасида Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг содир этган жиноятларини текшириш билан Трамп давлатининг мухолифат қилиши шуни кўрсатадики, Америка ўз ҳарбийларининг ноинсоний фаолиятидан огоҳдир.
Халқаро жиноий суд маҳкамаси 2018 йилда Афғонистонда уруш жиноятлари қурбонларидан мингаб шикоятни рўйхатга олди ва натижада бу ташкилотнинг судяси бу масалага ойдинлик киритиши учун қарор қабул қилинди. Бу масала Американинг жиддий аксиламал кўрсатиши сабабига айланди. Шу жумладан Вашингтон халқаро жиноий суд маҳкамасига таҳдид солиб, Америкага кириш учун бу ташкилотнинг судьяси Фато Бенсадонинг визасини бекор қилди. Бироқ, Халқаро Амнистия ташкилоти Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг жиноятларини текширишни сўрамоқда.
Халқаро Амнистия ташкилотидаги Осиёнинг жанубий бўлимининг масъули Бираж Патнаикнинг айтишича, Афғонистонда уруш жиноятларининг қурбонлари вазъиятини текшириш Халқаро жиноиий суд маҳкамасининг ахлоқий ва қонуний масъулияти саналади.
Бироқ бунга қарамай Америка ўз ҳарбийларини ҳар қандай қонуний таъқиблардан озод деб ҳисоблайди.