Пандемия шароитида Рамазон ҳайитини нишонлаган дунё мусулмонлари
(last modified Mon, 25 May 2020 14:10:57 GMT )
май 25, 2020 19:10 Asia/Tashkent
  • Пандемия шароитида Рамазон ҳайитини нишонлаган дунё мусулмонлари

24 май куни дунё мусулмонлари Рамазон ҳайитини нишонлади.

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида Ҳайит куни аттракцион учаётган болалар.

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Сулаймония масжиди ходимлари Ҳайит куни бўм-бўш масжид ичида намоз ўқимоқда.

Кашмир мусулмонлари уй ҳовлисидаги боғда намоз ўқимоқда.

Буюк Британияда яшовчи мусулмонлар оиласи Ҳайит намозини уйдаги ҳовлида ўқимоқда.

Сенегалда мусулмонлар Ҳайит намозини ўқимоқда.

Кобулда ўқилаётган Ҳайит намози.

Индонезиядаги масжидда Ҳайит намозини ўқиётган мусулмонлар.

Кенияда карантин туфайли масжидлар ёпиқ. Шу боис мусулмонлар уй ҳовлисида намоз ўқимоқда.

Суриянинг Идлиб шаҳрида Рамазон ҳайитининг биринчи кунида батутда ўйнаётган болалар.

Индонезияда мусулмон аёллар масжидда Ҳайит намозини ўқимоқда.

Лондондаги мусулмон оила. Оила бошлиғи Фаруд Аҳмед, рафиқаси Сана ҳамда фарзандлари билан видеоалоқа орқали қариндошлари билан гаплашмоқда.

Кейптаундаги имомлар Рамазон ойи ниҳоясига етганини билдирувчи Ой кўринишини кутмоқда.

Шри-Ланкадаги мусулмон оила уй томида ибодат қилмоқда.

Мисрда масжидлар ёпиқлиги боис мусулмонлар уйлари томида намоз ўқимоқда.

Индонезияда мсжидга келаётган мусулмонларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда.

Кот-д’Ивуарда Ҳайит куни намоз ўқиётган мусулмонлар.

Бангкокдаги ислом марказида Ҳайитни нишонлаётган мусулмонлар.

Кот-д’Ивуарда кўчада намоз ўқиётган мусулмонлар.

Байрутдаги масжидда масофа сақлаган ҳолда намоз ўқиётган мусулмонлар.

Кобулдаги кичик фабрикада байрам ширинликларини тайёрлаётган эркаклар.

Афғонистондаги масжидлардан бирининг олдида ўйнаб юрган ёш бола.

 

Ёрлиқ