июн 02, 2020 19:48 Asia/Tashkent
  • Имом Хумайний ва Исломий Уйғониш ҳаракати

Имом Хумайний Эрон ва жаҳон масалаларини яхши идрок қиладиган мутафаккир ва курашчан шахсият эди. Шу сабабдан ул зотнинг риҳлатидан 30 йил ўтган бўлсада, аммо ҳалигача Имом Хумайний (рҳ)-нинг сиёсий, маданий, ижтимоий ва диний андишалари мураккаб бугунги кун йўлини ёритмоқда. 

Имом Хумайний ҳазратлари ҳаётидаги муҳим хусусиятлардан бири у кишининг мустабидлар томонидан эзилган халқларни зулм-ситамдан озод қилиш мақсадида уларни золимларга қарши бош кӯтаришга даъват этиш учун инқилобий тафаккурни тарғиб қилиш эди.

Имом ҳазратларининг инқилобий тафаккури бугун халқаро ибрат намунасига айланган. Эрк ва озодликка двъват этувчи бу андишалар  Эрон халқининг тақдирини ӯзгартириб қолмай, балки жаҳон инқилобий ҳаракатлари ва буюк Исломий уйғониш жараёнини ҳам ҳаракатга келтирди. Шу нуқтаи назардан Эрон Исломий инқилоби йигирманчи асрнинг энг буюк ҳодисаси эди. Британиялик машҳур жамиятшунос Антонио Гидденснинг таъбири билан айтганда бу инқилоб "Дунё аҳлининг диққатини марксизм ва либерализмдан ислом томонига қаратди"

Таҳдидларга таслим бӯлмаслик ва мустабидлик жараёнларининг асл мақсадидан огоҳлик каби принципларга суянган Имом Хумайний (рҳ) Эрон халқи ва дунёдаги эрксевар халқларнинг оёққа қалқишига сабаб бӯлди. 

Улуғ имом бу буюк ҳаракат орқали дунё халқларига жуда кӯп ҳақиқатларни ошкор қилди. У курашга отланган пайти ӯзига ишонч ва инқилобий руҳ ила буюк мақсадларга етиш ҳамда юксак чӯққиларни эгаллаш мумкинлигини кӯрсатди. Шу сабабли ислом ва инқилоб душманлари ундан жуда-жуда қӯрқишарди.

Бошқача қилиб айтганда исломнинг асосий ғояларини замонларнинг чанг-гардидан тозалаш, мусулмонларни уйғотиш ва диний ӯзликни англаш ҳиссини мусулмонларга қайтариш Исломий Инқилоб жараёнида тажаллий этган Имом Хумайний ҳазратлари тафаккурининг мевалари эди.

Эронда фисқ-фужурга берилган шоҳлик тузумига қарши бош кӯтарган Имом Хумайний (рҳ) инқилобий амал қилиб,  таҳдид ва таъқиблардан чӯчимади, чунки у ҳақиқий инқилобчи эди ва инқилобга ишонарди.

Ана шу хусусият Эронда катта ўзгаришга шароит яратди ва бугун эса бутун дунёда ибрат- намунасига айланган. Бу ибрат-намуна исломий умматнинг ваҳдати ва муқовимат жараёнининг мустабидларга қарши курашида ӯз аксини топди.

Исломий Инқилоб ғалабасидан кейинги йиллар тажрибаси ҳар бир миллатнинг иззат-эътибори унинг ӯз мустақиллиги ва эркини сақлаб қолишида эканлигини кӯрсатди. Бугун ҳокимларининг сотққинлиги сабабли бошқаларнинг кӯзи олдида хӯрланаётган, табиий бойликлари талон-тарож этилаётган жуда кӯп халқларни кӯриб турибмиз. Минтақада кейинги йилларда юз берган ҳодисалар ҳам шунинг далилидир.

Халқаро Исломий Уйғониш анжуманининг Бош котиби Алиакбар Вилоятийнинг фикрича: 

"Бугун ислом ва исломий қадриятлар баракотидан исломий уйғониш минтақа миқёсида улкан тажрибани бошидан кечирмоқда. Дунё мустабидларининг зулмига қарши эътироз қилиб, фарёд кӯтариш минтақада исломий уйғониш ҳаракатининг илк муваффақиятидир. Соф Муҳаммадий(с) исломга қайтиш маъносидаги ӯзлигига қайтиш кӯплар ӯзининг тамаъ кӯзини тиккан, бир неча йилдан бери такфир асбоби ила  ғарбий-арабий-иброний кучлар манфаатининг жавлонгоҳига айлантирилган  минтақамизнинг муаммоларини ҳал қилишнинг ягона йӯлидир".  

 Америка ӯша Инқилоб ғалаба қозонгани ибтидосидан бошлаб турли баҳоналар, фитна-найранглар ва санкциялар жорий этиш билан Эронга қарши кураш олиб борди ва ҳозирги кунда Эронга қарши коалицияни ташкил этиш билан исломий ҳаракат, Исломий Жумҳурият тизими барқарорлиги ва ривожланишига тӯсқинлик қилиш ҳаракатидадир. Аммо унинг бу ҳаракатлари  хом хаёлдан бошқа нарса эмас.. 

Америкалик машҳур ёзувчи ва назариётчи Навом Жомский ёзади: "..Эрон мустақиллигини ҳимоя қилиб, Америкага бош эгмагунича Американинг унга нисбатан қарама-қаршилик ва  душманлиги давом этаверади. Эрон Исломий жумҳурияти ӯз мутақиллигини ҳимоя қилгани учун Америка нуқтаи назаридан қабул қилиб бӯлмайдиган ҳодисадир".

Бу йил Эрон халқи  Исломий Инқилобнинг буюк ғояларини амалга оширишда иккинчи қадамни қӯяётган бир шароитда Имом Хумайний (рҳ) ҳазратларининг риҳлат кунини қайд қилади.

 Эрон халқи Исломий Инқилоб муаззам раҳбари огоҳлиги сояси остида зўравон қудратлар  қаршисида устуворлик кўрсатиш билан Имом Хумайний (р.а) -нинг инқилобий андишаларига таяниб мустақиллик, ғурур ва иззат-эҳтиром йўлини давом эттиришини исботлади. Бу руҳия ва мақсад бор экан ҳеч  бир қудрат Эрон халқига зарар етказа олмайди.

Бугунги кунда, Эрон Исломий Инқилоби ўз ғоялари билан бирга зўравон қудратлар қаршисида устуворлик билан қарши турибди ва дунё аҳлига бир халқ ўз иродаси билан ҳатто дунё қудратлари ҳисоб-китоби ва муносибатларида катта ўзгартиришлар киритиши мумкинлини кўрсатди.

 31 йил давомида  Исломий Инқилобнинг ифтихорли йўлини давом эттириш учун раҳбарликни ўз зиммаларига олган Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Имом Хумайний ҳазратлари йӯлининг ҳақиқий давомчисидирлар. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари хорижий барча фитна-найранглар, қийинчиликлар ва ички мушкулотларга қарамай Инқилоб ғоялари ва мақсадлари сари ҳаракат қилиш учун барча имкониятларни муҳайё этиш учун жонбозлик кӯрсатадилар. Эндиликда, Инқилобнинг бешинчи ӯн йиллигида   ёруғ келажакка кӯз тикиб, Инқилобнинг иккинчи қадами бошланган.

Бугун Эрон халқи Исломий инқилобнинг буюк меъмори ва Исломий жумҳуриятнинг асосчиси Имом Хумайний ҳазратларининг олий ғояларига байъатларини янгилаб, Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда "иродалар жанги" шароитида "босиб ӯтилган шонли йӯл"да иккинчи қадамни қӯйиб, янада порлоқ келажак умидида ӯз йӯлини давом эттиради. 

Ёрлиқ