Эронга қарши мағлубиятни тан олиш аҳмоқларча лоф уриш ва мақтанчоқликдан афзалдир
(last modified Sun, 19 Jul 2020 17:48:52 GMT )
июл 19, 2020 22:48 Asia/Tashkent
  • Эронга қарши мағлубиятни тан олиш аҳмоқларча лоф уриш ва мақтанчоқликдан афзалдир

Эрон Миллий хавфсизлик кенгашининг котиби Али Шамхони АҚШ давлат котибига қарата шундай твит ёзди: "Кучли Эронга қарши мағлубиятни тан олиш аҳмоқларча лоф уриш ва қўллаб-қувватланмайдиган мақтанчоқликдан афзалдир."

Ушбу твитда Ислом Республикаси Олий миллий хавфсизлик кенгашининг котиби 40 йилдан кўпроқ вақт давомида Вашингтон Эронни мағлуб этиш учун бор кучини ишлатсада, аммо барибир, ҳеч нарсага эришолмаганини эслатди.

Шанба куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Американинг амалдаги маъмурияти Эронга нисбатан янги сиёсат олиб боришини айтиб, Эрон каби мамлакатларга қарши "фақат куч жавоб беради" деди.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг таъбири билан айтганда Трамп  маъмуриятидаги нафрат  вазирига айланган Помпео генерал Сулаймонийни ӯлдиришда   АҚШнинг террорчилик ҳаракатини фахр билан тилга олиб, Эрон ушбу сиёсат таъсирини аллақачон ҳис қилганини таъкидлади. Ваҳоланки, ӯтган ҳафта БМТнинг махсус маърузачиси Американинг генерал Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказган террорчилик амалиётини халқаро принципларнинг бузилиши деб атаган эди.

Эрон ҳеч қачон минтақада кескинлик ва ҳарбий тӯқнашувлар вужудга келтириш тарафдори бӯлмаган, аммо душманлар ва тажовузкорларга керак бӯлса хавфсизликни бузадиган унсурларга қарши ҳар қандай макон ва замонда курашишга тайёр эканлигини кӯрсатган. Бу мавридда у жуда кӯп ютуқларни қӯлга киритганини ҳамма билади.

Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг таҳлилчиси Энтони Кордесман ӯз тадқиқотларидан бирида Эроннинг мудофаа қудрати ҳақида тӯхталиб, ёзади: Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий можарога қарши  Теҳрон минтақада даҳшатли зилзила вужудга келтиради. Зеро, Эрон АҚШнинг минтақадаги манфаатларини нишонга олган кӯплаб ҳарбий лойиҳаларга эга.

Американинг зӯравон сиёсатини бошқаларга мажбурлаб жорий этиш даври тугади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятулло Хоманаи ҳазратлари нутқларидан бирида Эрон халқи қудратининг асосий заминаларини шундай шарҳладилар:

Душманлар билиб қӯйишсин, агар улар Эронга бостириб кириш ҳақида ӯйлашса,   қаттиқ қаршиликка  дуч келишади, чунки улар  жангнинг бошловчиси бӯлишлари мумкин, аммо унинг тугатувчиси бӯлолмайдилар.

АҚШ эронофобия жумбоқларини ўрганиш шуни кўрсатадики, Америка расмийларининг Эронга нисбатан бемаъни гапларини такрорлашдан мақсад Эронга қарши таҳдидларини оқлаш учун халқаро платформа яратишдир.  Ислом республикасининг обрўсини йўқотиш мақсадида эронофобияни давом эттириш билан АҚШ Эроннинг мудофаа қобилиятига қарши чиқишга ҳаракат қилмоқда, бу эса Эроннинг ракета қобилиятига оид хавотир кўринишида аниқ кӯзга ташланмоқда.

"Бу шунчаки оммавий ахборот воситаларига манёвр қилиш ва Қўшма Штатлар ичидаги жамоатчиликка Эроннинг уларга таҳдид солаётганини уқтириш учун ",-- дейди "Бугунги ҳарбий ветеранлар" веб-сайти муҳаррири Жим В. Дин, -- АҚШ ҳукуматининг таҳдидларни такрорлаш сабаблари ҳақида.

Гап шундаки, Америка  гегемонлиги таназзулга юз тутган ва якунига яқинлашмоқда. Америка муваффақиятсизликларининг илдизи унинг сиёсий фалсафасида яширин. Трампнинг маслаҳатчилари ва иттифоқчилари, шу жумладан Ташқи ишлар вазири ҳам Трампдан кўра аҳмоқдирлар. Улар Эрон АҚШнинг таҳдидларидан қўрқади, деб ӯйлашади,  Аммо бу нарса Американинг амалга ошмайдиган орзусидир, холос.

 

Ёрлиқ