сентябр 29, 2020 13:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик журналистлар Тожикистон телевидениеси фаолияти билан танишди (фотожамланма)

Айни кунларда Тожикистонда ижодий сафарда юрган бир гуруҳ ўзбекистонлик ОАV вакиллари Тожикистон телевидениесига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

«Ўзбек ва тожик халқлари икки тилда сўзлашувчи бир халқ, дейилиши бежиз эмас, албатта. Ўзингиз бир қаранг, студияда ҳар икки миллат вакиллари ўтирибди. Аммо ким уларни юз тузилишидан тожик ва ўзбекка ажратиб бера олади?! 

Бизнинг урф-одатларимиз ҳам, санъат ва маданиятимиз ҳам бир хил. Умид қиламанки, журналистика соҳасидаги ҳамкорлигимиз ҳам янада ривожланади. Келажакда телекўприклар ўрнатиш ва биргаликда кўрсатувлар тайёрлаш насиб қилсин», деди «Поговорим» ток-шоуси бошловчиси Насиба Ғуломова. 

 

Ёрлиқ