Дания ҳукумати коронавирус мутацияси сабабли қоракўзанларни ўлдиришга буйруқ берди (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i55827-Дания_ҳукумати_коронавирус_мутацияси_сабабли_қоракўзанларни_ўлдиришга_буйруқ_берди_(фотожамланма)
Дания қишлоқ хўжалиги вазири Могенс Йенсен ноябрь ойининг бошида эълон қилинган ва мамлакатдаги барча қоракўзанларни ўлдириш ҳақидаги буйруқ хато эканлигини тан олди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
ноябр 11, 2020 14:53 Asia/Tashkent
  • қоракўзанлар
    қоракўзанлар

Дания қишлоқ хўжалиги вазири Могенс Йенсен ноябрь ойининг бошида эълон қилинган ва мамлакатдаги барча қоракўзанларни ўлдириш ҳақидаги буйруқ хато эканлигини тан олди.

Телевидение орқали чиқиш қилган вазир қоракўзан етиштириш билан шуғулланадиган фермерлардан узр сўраган ва бу хато учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Мамлакатдаги бача қоракўзанларни йўқ қилиш тўхтатилган.

Дания ҳукумати ноябрь ойининг бошида мамлакатдаги барча қоракўзанлар (уларнинг сони 15-17 миллионтани ташкил этади) мутацияга учраган коронавирус ҳайвонлардан одамларга ўтиш хавфи сабабли йўқ қилинишини эълон қилган