ноябр 16, 2020 18:41 Asia/Tashkent
  • Таҳдидларга қарши Ҳарбий денгиз флоти ва мудофаа технологияларини ривожлантиришни жадаллаштириш

Замонавий қурол-яроқ ва технологиялар билан жиҳозланган Эрон ҳарбий денгиз кучлари Уммон денгизидан  Ҳинд океанигача ва халқаро сувларнинг қаерида тинчлик ӯрнатишга эҳтиёж сезилса, ӯша ерда ҳозир бӯлиш ва амалиёт ӯтказиш қудратига эга.

Эрон дунёдаги энг муҳим географик муҳитлардан бири бўлган минтақада  жойлашган. Ушбу минтақа мафкуравий, тарихий, маданий, цивилизация ва иқтисодий ўлчовларда катта аҳамиятга эга. Бу нозик географияда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётнинг давом этиши доимий хавфсизликни таъминлашга ва кучли мудофаа қудратининг мавжудлигига  боғлиқ. Шунга кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти мустақил ва самарали ҳокимиятга эга бўлиш учун ўзининг миллий манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлашга интилади.Мамлакат саккиз йиллик урушдан бери мавжуд бўлган барча чекловлар ва санксияларга қарамай ўзини ҳимоя қилиш учун маҳаллий тажриба ва билимлардан фойдаланган ҳолда жуда муҳим ютуқларга эришиши мумкинлигини исботлади.

Бугунги кунда Эрон денгиз кучлари Форс кўрфази қирғоқларида қудратли мавқеини сақлаб қолиш учун денгиз уруши соҳасида замонавий техника ва қуроллардан фойдаланиш имкониятига эга. У Форс кўрфази, Уммон денгизи, Ҳинд океанигача ва қаерда бўлса ҳам халқаро сувларда хавфсизликка эҳтиёж туғилса ҳозир бӯлиши мумкин ва шу мақсадда ўз мавқеи ва ролини стратегик куч даражасига кўтарган.

Эрон мудофаа саноати, қурол-яроқ ва географик санксиялар ҳамда Форс кўрфази минтақасининг жуда ўзига хос шароитлари каби сабабларга кўра, сувости кемалари қуриш лойиҳаларини энг енгил моделлардан бошлади ва ҳозирда бу қобилият 600 тоннагача, ушбу турдаги сувости кемаларининг сўнгги вазн тоифасигача етиб келди.

Эрон   денгиз мудофааси соҳасида сезиларли ютуқларга эришди. Ҳар бири алоҳида имконият ва хусусиятларга эга бӯлган Ғадир ва Фотеҳ маҳаллий сувости кемаларини қуриш, ушбу ютуқлар сирасига киради.

"Наҳанг"(Кит)  маҳаллий билим ва Мудофаа вазирлиги иштирокида амалга оширилган биринчи лойиҳа бўлиб, уни қуриш пайти қӯлга киритилган тажриба натижаси ӯлароқ   "Ғадир" сувости кемаси ишлаб чиқариш линияси  йӯлга қўйилди.   Бу сувости кемалари, махсус тарроҳлиги сабабли  Форс кўрфази   минтақаси учун жуда мос келади ва денгиз кучларига юқори операцион қобилият бағишлайди. Албатта, бундай сувости кемаларини ишлаб чиқаришда Уммон денгизининг ӯзига хос шарт-шароитлари ҳам назарга олинган.Бу сувости кемаси денгиз тубида ҳам жойлашиши мумкин ва бу ҳолатда радар тизимлари уни кузатиб боришга қодир эмас.

Айни пайтда Эрон  ушбу сувости кемаларини фаол равишда қурадиган ва ишлатадиган дунёдаги кам сонли мамлакатлардан биридир. Жанубий Корея, Хитой, Италия ва Германия каби мамлакатларда енгил сувости кемаларининг   турли хиллари   мавжуд.

Форс кўрфази минтақаси, кичик ва асосан саёз сув зонаси сифатида, аксарият сувости кемалари, ҳатто оддий оғирликдаги электрон дизел турлари учун ҳам катта муаммо ҳисобланади. Асосан, ушбу ҳудуд сув ости манёврларида кичик ва енгил сувости кемалари асқотади. Бундай кемаларда топшириқлар кам харажатлар ва, албатта, кам сонли экипаж билан амалга оширилиши мумкин. Қанотли ракета ҳамда торпедани учириш қобилияти Эрон денгиз кучларининг ушбу соҳадаги жанговар қобилиятини оширганлиги натижасидир.

Денгиз жангларида сувости кемаларининг ҳал қилувчи роли, душмандан яшириниш ва замонавий қурол-яроғлар билан жиҳозланишдаги юқори қобилияти бугунги кунда ушбу кемаларни стратегик қуролга айлантирди. Бундай қуролларнинг оз қисми ҳам уруш пайтида самарали тўхтатувчи ролини ўйнаши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, эронлик мутахассислар Фотеҳ маҳаллий сувости кемасининг дизайнини қирғоқ мудофаасининг юқори эҳтиёжларини қондириш учун кун тартибига қўйдилар. Ушбу сувости кемаси операцион хусусиятлари жиҳатидан Ғадирдан анча устундир ва одатдагидек 200 метр чуқурликда ҳаракатланиш қобилиятига эга ва унга мос  бўлган максимал чуқурлик 250 метрни ташкил этади. "Фотеҳ" 35 кун давомида сув остида бемалол юриши мумкин. Фотеҳ сувости кемасининг муҳим хусусияти: у сув остидан туриб кемага қарши қанотли ракеталарни отиш қудратига эга .

Фотеҳ маҳаллий сувости кемаси

Бу борада Эроннинг яна бир муҳим қадами янада кӯпроқ қурол-яроқ элтиш ва узоқ масофада амалиёт ӯтказиш қобилиятига эга бӯлган  оғир сувости кемасини қуришга уриниш бўлди.

  Беъсат сувости кемасининг лойиҳаси ана шу эҳтиёжни қондиришга қаратилган. Беъсат оғирлиги ва таббийки, каттароқ ўлчами туфайли тобора кўпроқ турли хил қуролларни олиб юриш имкониятига эга бўлади.

Беъсат юқори жанговар қобилиятига эга бўлиб, эҳтимолий жанг пайти  душманга денгиз сатҳида, қирғоқда ва сув остида таъсирли зарба бериш учун қулайдир.

Сўнгги ўттиз йил давомида минтақага юклатилган  можаролар ва урушлар тажрибаси шуни кўрсатдики, ҳар қандай хавфсизлик минтақадаги барча мамлакатларга зарар келтиради. Форс кўрфазидаги хавфсизлик бу нуқтаи назардан нозик ва стратегик жойлашуви туфайли икки баравар муҳимдир. Шу сабабли замонавий қурол-яроқ ва технологиялар билан жиҳозланган Эрон ҳарбий денгиз кучлари Уммон денгизидан  Ҳинд океанигача ва халқаро сувларнинг қаерида тинчлик ӯрнатишга эҳтиёж сезилса, ӯша ерда ҳозир бӯлиш ва амалиёт ӯтказиш қудратига эга.

Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Форс кўрфазидаги хавфсизликни матонат  билан ҳимоя қилади ва таҳдидларга қарши курашиш руҳиясида доимо тайёрдир. У бу имкониятларини ҳудудий ва ӯз ҳудудларидан ташқаридаги сувлар хавфсизлигини ошириш соҳасида намойиш этган.

Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг бош қўмондони генерал  Ҳусейн Саломи Эрон ўзининг мудофаа қудратини анчайин  кенгайтирмоқчи эканлигини таъкидлаб, деди: Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари олдида ӯзининг мудофаа қудратини мустақиллик ва ҳудудий яхлитликни ва денгиз манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда   душманни узоқларгача таъқиб қилиш ва йўқ қилишга эришишга қадар ривожлантириш вазифаси турибди.

Шимолий Ҳинд океанидаги  дунёнинг тўртта иқтисодий йўналишида Эрон денгиз флотининг мавжудлиги ва Атлантика океанида денгиз миссияларининг бажарилиши мамлакатнинг денгиз соҳасида улкан имкониятларга эришганлигидан далолат беради. Эрон Мудофаа Доктринаси доирасидаги ушбу қобилиятларнинг аҳамияти урушнинг олдини олишга қаратилгандир.

 

 

Ёрлиқ