Таҳдидларга мос равишда мудофаа  дастурларини лойиҳалашни жадаллаштириш
(last modified Wed, 25 Nov 2020 20:50:19 GMT )
ноябр 26, 2020 01:50 Asia/Tashkent
  • Таҳдидларга мос равишда мудофаа  дастурларини лойиҳалашни жадаллаштириш

Мудофаа қобилияти душманларнинг ҳаракатлари ва ҳарбий таҳдидларига қарши курашишнинг асосий таркибий қисмларидан биридир. Шунга кўра, ҳарбий қудратдаги ҳар қандай заифлик тузатиб бўлмайдиган зарарга олиб келиши мумкин.

Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан сўнг, юклатма уруш бошланиши билан Шарқий ва Ғарбий блокларнинг турли мамлакатлари томонидан Эронга қарши кенг ҳарбий санкциялар қўлланилди. Улар ҳатто бу мамлакатга тиканли сим  сотилишининг олдини олишган ёки  ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган фуқаролик молларини ҳам сотишмаган. Ӯша пайтлари  сотиб олинган ва пули тўланган АҚШнинг кўплаб ҳарбий техникалари Эронга етказиб берилмади. Ироқдаги БААС режими Эронга ҳужум қилишга мойил бўлишининг сабабларидан бири худди шу санкциялар ва АҚШнинг қўллаб-қувватлаши, шунингдек Эроннинг БААС армиясининг   бостириб киришига қарши мудофаа қобилиятини  назар-писанд қилмагани бӯлди.

Дарҳақиқат, душманнинг  бу ҳисоб-китоблари нотўғри эди. Эрон миллати ўзини ҳимоя қилишда ички иродаси ва кучига, ижодкорлиги ва ташаббусига таянишини кўрсатди. Шунга асосланиб, Эрон Ислом Жумҳурияти юклатма урушнинг оғир давридан сўнг, баллистик ва баллистик бўлмаган ракеталар, нишонга ўта аниқ зарба берадиган ер-ер ракеталари, радарга чап берадиган  ракеталар, овоздан тезроқ ракеталар, лазер ракеталари, қанотли ва бошқа ракеталарни ишлаб чиқариш технологияларини ӯзлаштириб,  бу энг замонавий технологияларга эга саноқли мамлакатлар сафидан жой олди.

Ҳолбуки, бундай технологияларнинг муҳим қисми дунёнинг бир неча ривожланган давлатлари томонидан монополиялаштирилгандир.

Ақшнинг истеъфодаги адмирали Жеймс Ставридис Эроннинг ҳарбий салоҳиятини таърифлаб,  шундай дейди:

“Ҳарбий нуқтаи назардан Эроннинг имкониятлари жуда кучли ва улар ассиметрик урушларда, айниқса турли соҳаларда кучли қобилиятга эга. Киберҳужумлар, тезкор тактик қайиқ бўлинмалари, сувости кемалари, махсус кучлар ва "ер-ер" қанотли ракеталар - буларнинг барчаси  Эроннинг замонавий ҳарбий ускуналари ва жиҳозлари қаторига киради. Шунингдек, улар ушбу ускуналарни Ғарбий Осиё муҳитида ишлатишда жуда тажрибали."

Эронлик олимлар ва мутахассислар санкцияларнинг қийин даврида дунё аҳлини қайта-қайта   ҳайратда қолдирдилар ва бундан кейин ҳам улар буюк Эрон халқининг улкан  имкониятларини бутун жаҳонга намойиш этаверадилар .

Журналист Алижа Жи Мани твитларидан бирида Эроннинг мудофаа қудрати ҳақида ёзганди:

"Қандай қилиб Эрон ҳудудида 2.5 минг долларга ишлаб чиқарилган ракета, қарийб 123 миллион долларга баҳоланган АҚШнинг Денгиз кучларига тегишли  учувчисиз учоғини тутиб, йӯқ қила олади?"

  “Бу жуда мураккаб технология билан ишланган жуда мураккаб дастур ва агар  эронликлар хоҳлашса, бунданда илгарилаб кетишлари мумкин", - деб ёзади Британиянинг "European Network Leadership" таҳлилий маркази Эроннинг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини муваффақиятли учиришига ишора қилиб.

Ўтган 22 апрел куни Эрон Ислом  Жумҳуриятининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдоши "Нур-1"   3 босқичли “Қосид”  сунъий йӯлдош ташувчисидан муваффақиятли учирилди ва ердан 425 км узоқликдаги орбитага чиқарилди.

Бироқ Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари шов-шув кӯтариб, бу ютуқнинг аҳамиятини  йӯққа чиқармоқчи бӯлдилар. Шу билан бирга улар бу муваффақиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли қарорига зид    ва дунё учун таҳдид деб атадилар.

Ҳарбий масалалар бўйича таҳлилчи ва стратегик ишлар бўйича мутахассис Амин Хатитнинг айтишича, Эроннинг "Нур" сунъий йўлдошини учиришда ва уни орбитага муваффақиятли чиқаришдаги муваффақияти минтақада ва дунёда катта шокка сабаб бўлди.—У давом этади--Бу тарихий воқеа. Чунки Эрон сунъий йўлдошни учириши мумкин эканми, демак,  бу билан унинг кучли илмий ва ҳарбий қудрати исботланади. Зеро, агар бу имконият  бўлмаганида, сунъий йўлдошни учириб, космик майдонга чиқа олмасди.

Халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳарбий ва мудофаа қудратига   эга бўлиш,   барча мамлакатларнинг қонуний ҳуқуқи ҳисобланади. Бу нуқтаи назардан ушбу сунъий йўлдошни муваффақиятли учириш Эроннинг космик дастури учун муҳим ютуқ бўлди.

Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси  Ҳаво-космик  кучлари томонидан Нур сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилгандан сўнг, Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси   Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий космосга чиқиш танлов эмас, балки муқаррар зарурат эканлигини таъкидлаб, деди: Биз фазода ӯз ӯрнимизни аниқлашимиз лозим.

  Бугунги кунда дунё мамлакатлари армиялари, хавфсизлик ва разведка хизматлари имкониятларининг муҳим қисми сунъий йўлдош тасвирига асосланган. Ушбу ютуқни Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси  имкониятларига киритиш ҳарбий ва разведка ишларини режалаштиришнинг аниқлигини оширишга ва Эрон атрофида ҳамда  бутун дунё бўйлаб нозик нуқталарни яхшироқ баҳолашга ёрдам беради.

Ушбу имкониятларнинг комбинацияси шуни кўрсатадики, бугунги кунда Эрон аэрокосмик, ракета қудрати, денгиз ва қуруқлик кучлари каби жабҳаларда  таҳдидларни қайтариш учун тўхтатувчилик ва ҳужум қилиш кучига эга. Ушбу ютуқлар инқилобнинг иккинчи босқичининг бошланиши ва ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йилида Эроннинг улкан ички имкониятларининг белгисидир.

Таъкидлаш жоизким,  Эроннинг мудофаа доктринаси самарали ва фаол тийиб туришга асосланган ва Эрон ҳар қандай таҳдидга энг қаттиқ услубда  жавоб қайтаради. Эрон нафақат аэрокосмик соҳада, балки бошқа соҳаларда ҳам ўзини ўзи таъминлаш ва ҳарбий қудрат ресурсларига  эга бўлиш сиёсатида муваффақият қозонди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ӯз чиқишларида бир неча маротаба “Исломий тизимнинг тӯхтатувчилик қудрати” иборасини шарҳлаб, таъкидлаганлар: бунинг маъноси халқаро зӯравон қудратларнинг Эрон тупроғига тажовуз қилиш ҳақидаги тасаввурларининг олдини олишдир. Ул ҳазрат буюрмишлар: душманлар билиб қӯйишсинким, Эронга тажовуз қилишни хаёлга келтирган чоғи қатъий аксиламалга дуч келишади. Зеро, улар жангнинг бошловчиси бӯлишлари мумкин, аммо  тугатиш ихтиёри уларда бӯлмайди.

 

Ёрлиқ