Америка ва Хитойнинг фазодаги рақобати
(CNSA) Хитой фазо миллий ташкилоти ўтган куни ерни кузатиш учун янги сунъий юлдошни мувафаққият билан фахога учириши ҳақида хабар берди. Бир неча кун олдин хитойликларўзларининг "Чаньэ-5" учувчисиз космик кемасини учиришди ва ўз байроғини Ойга ўрнатишди. "Чаньэ-5" космик кемаси Хитой аэрокосмик тарихидаги энг мураккаб ва қийин вазифаларидан бири бўлиб, шунингдек 40 йилдан ортиқ вақт ичида дунёдаги биринчи Ой тупроқ намуналарини юклади.
«Чанъэ-5» аппарати 4 та модулдан иборат: Ойга қўниш, унинг юзасига кўтарилиш, намуналар ортилган контейнерларга туташиш ва юклаш, шунингдек, ортга қайтиш. У Ой тупроғининг намунасини олиб, Ерга етказиши керак. Аввал маълум қилинганидек, бу муваффақиятли амалга ошса, намуналарни Ерга олиб келиш бўйича учувчисиз амалга оширилган биринчи миссияга айланади. Бундан ташқари, Хитой сўнгги 44 йилдан буён Ой юзасидан тупроқ намуналарини олиб келган биринчи давлатга айланади.
Бундан ташқари хитойликлар бир неча ой олдин ҳам Хитойда Хитой президенти Си Цзиньпин иштирок этган маросимда Хитойда ишлаб чиқарилган глобал навигация ва жойлашишни аниқлаш тармоғини ишга туширган эди.
Албатта Пекиннинг космосдаги мувафақиятлари бу бир неча янгилик билан чекланиб қолмайди ва Хитойнинг космик фаолияти ҳақидаги янгиликлар ҳар куни ОАВ-да эълон қилинади. Аммо муҳим масала шундаки, Хитойнинг космик фаолияти АҚШ расмийлари томонидан норозилик билан кутиб олинди, айниқса Вашингтон кўп йиллар олдин космик дастурларини ишлаб чиқаришни бошланган эди.
АҚШ ҳукумати Хитойнинг космик фаолиятидан норози бўлишининг баъзи сабабларига ишора этиш мумкин:
Биринчидан, АҚШ ҳаво кучлари тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатадики, Хитой ва Америка космосни қарши томон босиб олишидан ниҳатда хавотирда. Қўшма Штатлар Хитойнинг сунъий юлдошга қарши қуролларини унинг миллий ъавфсизлигига таҳдид солувчи куч деб билади ва Пекин ўзининг юмшоқ кучи ва дипломатиясидан космик сайёраларни эгаллаш ва уларга ҳукмронлик қилиш учун фойдаланишидан қурқади. Бу келгуси йилларда Хитой-АҚШ космик рақобатининг янада кучайишини ва чуқурлашишини кўрсатади.
Иккинчидан, америкаликлар Хитойни космосдаги ҳарбий рақиб деб билишади ва унинг космик дастурларининг ривожланиши Оқ Уй учун иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу муносабат билан АҚШ Вакиллар Палатасининг собиқ раиси Хитой билан космик пойгани жаҳон қудратларининг энг муҳим муаммоларидан бири деб атади ва Хитойнинг космик таҳдиди ҳақиқий эканлигини эслатиб, "Пекин ўзининг космик салоҳиятини жадал оширмоқда ва Хитойнинг космик таҳдиди бу ҳақиқатдир"-деб таъкидлади.
Кейинги нуқта шундаки, 2020 йил июн ойида АҚШ Мудофаа вазирлиги "АҚШ космик мудофааси стратегиясининг қисқача мазмуни" деб номланган ҳужжатни эълон қилди. Бу ҳужжатда Американинг космик қудратини қаддай оширишни белгилайдиган космосни янги ва бошқа жанг майдони, рақобатлашиш, кучларни мағлуб этиш учун янги стратегия зарур бўлган майдон деб эълон қилди. Бу ҳужжат Хитой ва Россияни космик зарбалар эҳтимоли ва космосни қуролга айлантириш нуқтаи назаридан АҚШ космик хавфсизлигига энг катта таҳдид деб талқин этилган.Бундай ҳисоботни тақдим этиш президент Дональд Трамп 1397 йил 28 хурдод ойида Пентагонга АҚШ армиясининг бир бўлаги сифатида космик кучларни ташкил этиш тўғрисида буйруқ берган пайтга тўғри келди. Дарҳақиқат, АҚШ фазо кучлари армия, ҳаво кучлари, денгиз кучлари, денгиз пийда кучлари ва қирғоқ қуриқчилари билан биргаликда АҚШ қуролли кучларининг олтинчи йирик кучи саналади.
Тўртинчидан, Хитой АҚШ-нинг ҳарбий доктринасини баён этиш учун сайъ-ҳаракатини космик уйинларини бошлаш ва космик кучларни ташкил этишга уринишини космосда ҳукмронлик қилиш ва ушбу заминда Хитой фаолиятларинит чеклаш учун ўта шафқатсиз ҳаракат деб билади. Хитой шунингдек, космий фаолиятининг ҳарбий жиҳатларини жуда чекланган деб ҳисоблайди. Шунинг учун келажакда икки мамлакат ўртасидаги космик душманлик янада кучайишини тасаввур этиш мумкин.
Умуман олганда, Трамп сўнгги тўрт йил ичида ўзининг дахолат этувчи сиёсати билан иқтисодий урушлардан тортиб хавфсизлик масалаларига қадар, Хитойнинг барча соҳаларга кириб бориши ва кенгайишининг олдини олишга ҳаракат қилган бўлсада, аммо Трампнинг Хитойни назорат қилишдаги сиёсати самара бермади ва космос соҳаси икки мамлакат ўртасидаги глобал рақобатнинг янги майдонига айланган. Гарчи, Қўшма Штатлар космик миллитаризация дастурини кенгайтириш орқали бошқа рақибларини чеклашга интилсада, аммо Пентагон стратегик ҳисоботида айтилишича, Вашингтон билан космосда стратегик рақобатбардошлигини сақлаб қолиш учун Хитой ва Россия каби бошқа йирик давлатлардан ушбу монополияни бузиш учун янада самарали чоралар кўришини кутиш мумкин.