Париж кўчаларида давом этган тартибсизликларда 150 киши ҳибсга олинди (видео)
(last modified Sun, 13 Dec 2020 08:50:00 GMT )
декабр 13, 2020 13:50 Asia/Tashkent

Эммануэл Макрон ҳукуматининг хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши Париждаги сўнгги намойишлар пайтида мамлакат пойтахти тартибсизликлар майдонига айланиб, камида 150 киши ҳибсга олинган.

 

франция пойтахти яна бир бор намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувларга гувоҳ бўлди, чунки минглаб европалик Париж кўчаларида кетма-кет бешинчи ҳафта давомида ҳукумат томонидан таклиф қилинган хавфсизлик ислоҳотлари ва бошқа масалаларга норозилик билдиришди.