Толибон гуруҳи ҳужумида 13 афғон ҳарбийлари ҳалок бўлди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i56519-Толибон_гуруҳи_ҳужумида_13_афғон_ҳарбийлари_ҳалок_бўлди_(видео)
Айрим манбалар Афғонистоннинг Бағлон вилоятининг Пули Хумри шаҳрида Толибон ҳужумида 13 афғон аскари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
декабр 16, 2020 12:48 Asia/Tashkent

Айрим манбалар Афғонистоннинг Бағлон вилоятининг Пули Хумри шаҳрида Толибон ҳужумида 13 афғон аскари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Хабарда айтилишича, ушбу воқеа бугун (чоршанба куни) эрталаб Толибонниг Пули Хумри шаҳридаги ҳарбий казармага ҳужуми натижасида содир бўлган. Натижада 13 аскар ҳалок бўлган ва 5 киши ҳам яраланган. Бағлон полицияси ҳам ҳужумни тақлади, аммо бу ҳақда батафсил маълумот бермаган.