Эрон дунёда зиркни ишлаб чиқарувчи биринчи мамлакатдир
Қишлоқ хўжалиги соҳасида "қизил ёқут" деб аталадиган ва суғоришга эҳтиёжи кам бўлган зирк, Жанубий Хуросон вилоятининг тупроғи ва шўр шароитларига мослаша олди ва минтақадаги энг муҳим боғдорчилик маслуҳоти сифатида қишлоқ уй хўжаликларида катта рол уйнади.
Зирк -ҳар доим яшил, кенг баргли, ямалоқ шаклга эга қизил рангли мевадир. Зирк 200 йилдан ортиқ вақт давомида дориворлик мақсадлар билан ишлатиладиган мева сифатида машҳур бўлган ва бу мева зарарсизлантирувчи ўсимлик бўлиб, ажойиб доривор ва саломатлик учун ўзига хос хусияти билан бир нечта касалликларга қарши курашишда ёрдам беради.

Жанубий Хуросон қишлоқ хўжалиги жиҳод ташкилоти раҳбари Ғуломризо Қавсийнинг фикрича, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш маркази сифатида Жанубий Хуросон боғларида етиштирадиган 17 минг 900 гектар майдондан равишда йиғим терим бошланган.

Бу йил 21 минг 871 тонна зиркни йиғиб олиш назарга олинганини айтиб, қуйидагиларни такидлади: "Зирк этиштиришнинг энг юқори майдони 5 минг 497 гектар билан Қоинот минтақаси билан боғлиқдир ва бу йил ҳосилдорлик ва ёғингарчилик кўпайиб бораётгани сабабли ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш кўпайганига гувоҳ бўлмоқдамиз."

Жанубий Хуросон қишлоқ хўжалиги жиҳод ташкилотининг раҳбари ушбу маҳсулотни етиштирадиган хонадонларни 50 минг хонадонг деб атаб, Жанубий Хуросонда зирк йиғим терими декабр ойининг ўрталарига қадар давом этади ва ўтган йили ушбу маҳсулот етиштириладиган майдондан 18 минг 830 тонна зикр йиғиб олинди,-деб қўшимча қилди.






