Шаҳид генерал Қосим Сулаймонийга бағишланган "Марди майдон" видеоклипи (видео)
(last modified Mon, 28 Dec 2020 10:00:12 GMT )
декабр 28, 2020 15:00 Asia/Tashkent

Қуйидаги видеоклипда шаҳид генерал Қосим Сулаймонийга бағишланган "Марди майдон" видеоклипини тамоша қилишингиз мумкин.

Исломий  Инқилоб  Соқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони шаҳид генерал Қосим Сулаймоний  Ироқ  давлатининг расмий таклифига биноан 2020 йилнинг 3 январ куни бу мамлакатга сафар қилди. Президент Трамп буйруғи билан у   Бағдод аэропорти яқинида АҚШ тажовузкорлари ва террорчилари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумида Ироқ халқи кӯнгиллилари  (ал-Ҳашд аш-Шаби) раҳбари ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ва яна саккиз киши билан бирга шаҳодатга етказилди.

Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони  генерал Қосим Сулаймоний ва унинг атрофидаги бир қатор одамларнинг шаҳид қилинишига сабаб бӯлган АҚШ террористик ҳужуми яна бир бор Американинг терроризмга қарши курашмаслиги,  аксинча,  АҚШ   терроризм манбаи ҳамда  минтақадаги ишончсизлик ва барча ёвузликларнинг асосий сабабчиси эканлигини кўрсатди.

Ёрлиқ