Январ 03, 2021 17:36 Asia/Tashkent
  • Россиянинг 2020 йилдаги сиёсий ўзгаришлари ва Путин  позициясининг мустаҳкамланиши  

Россияда 2020 йилда катта сиёсий ўзгаришлар юз берди. Ушбу ўзгаришлар Россия Конституциясига киритилган бир қатор тузатишлар ва охир-оқибат Президент Владимир Путин  бошқарувини давом эттириш механизмлари атрофида содир бўлди.

Конституциявий ислоҳот тарафдорлари буни Россия жамиятининг аксарияти хоҳлаган иқтисодий, сиёсий ва ҳатто диний ислоҳотларнинг бошланиши деб билишади.

2020 йил 15 январда Владимир Путин Россия Думаси ва Федерация Кенгаши аъзоларидан иборат Федерал Мажлисга юборган мурожаатида биринчи марта  Россия Конституциясига ўзгартириш киритиш ғоясини илгари сурди. Путин Россия Конституциясига  Россия халқи томонидан маъқулланганидан кейин  ўзгартириш киритиш зарурлигини таъкидлади. Ушбу қонун 1993 йилда Россиядаги фуқаролараро низолар ва урушлар ҳамда Россия жамиятидаги ўта кескин вазиятлар шароитида қабул қилинган. Россия президенти Россия конституциясининг пойдевори ўзгаришсиз қолишини ва 1993 йилги конституция жамоатчилик фикрини шакллантиришда барқарорлаштирувчи рол ўйнаганлигини, шунингдек, Россиянинг сиёсий ривожланишига замин яратишда ёрдам берганлигини айтди.

Россиядаги сиёсий ўзгаришлар жараёни 2020 йил январида Бош вазир Дмитрий Медведевнинг истеъфога чиқиши ва Михаил Мишустиннинг янги бош вазир сифатида фаолият бошлаши билан бошланди. Россия халқи ва ижтимоий ташкилотлари томонидан Россия конституциясига тузатишлар киритиш бўйича мингдан ортиқ таклифлар киритилди.  Кейинги босқичда Россия Президентининг буйруғига биноан Россия Конституциясини ўзгартириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди, унинг таркибига Федерация Кенгашининг баъзи сенаторлари ва Дума вакиллари шунингдек, ушбу мамлакатнинг бир қатор ҳуқуқшунослари кирди. Ишчи гуруҳ 75 кишидан иборат бўлиб, уларнинг ҳаммаси Путин томонидан танланди. Конституциявий ўзгартиришлар тўплами тақдим этилиши, Россия қонунчилик органида тасдиқланиши ва ниҳоят 2020 йил 1 июлда ушбу тузатишлар учун рефеоендум ўтказилиши билан мамлакат янги босқичга ўтди. Россиянинг конституциявий ислоҳотидаги энг муҳим масала, Владимир Путиннинг 2024 йилда амалдаги ваколат муддати тугаганидан кейин қайта сайланишига йўл очиш эди.

 

Россия Конституциясининг умумхалқ референдуми  пайтида кўпчилик халқ томонидан маъқулланган янги ва ўзгартирилган матни 2020 йил 4 июлда нашр этилди. Россия конституциясига жами 206 та ўзгартириш киритилди, унга кўра мамлакатнинг 98 қонунига ўзгартириш киритилиши керак.

Россия Конституциясига киритилган янги тузатишлар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва мудофаа соҳаларида 46 асосий йӯналишни ўз ичига олади: оилавий қадриятларни ҳимоя қилиш, нафақахўрлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимларининг ижтимоий кафолатлари, аҳолига сифатли тиббий хизматлар,  Ҳукумат,   Дума ва Сенатнинг барча поғонпларида икки фуқароликнинг мавжудлигини тақиқлаш, миллий суверенитет, янги технологияларни ривожлантириш, мудофаа саноатини мустаҳкамлаш, миллий ва табиий меросни сақлаш, рублни Россиянинг доимий валютаси сифатида белгилаш, миллий иқтисодий ва ўзини ўзи таъминлаш инфратузилмасини мустаҳкамлаш шулар жумласидандир. Бу ӯзгаришлар Владимир Путиннинг президентлик муддатини узайтириш билан бир қаторда Россия қонунларини халқаро қонунлардан устун қўяди ва бир жинсли никоҳни таъқиқлайди.

Тахминан сайловчиларнинг бешдан тӯрт қисми овоз берган конституцияга киритилган ўзгартиришлар асосида  Путин яна иккита президентлик сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди ва 2036 йилгача яна 16 йил давомида бошқарувни қӯлда сақлаб қолиши мумкин.

 Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин 2024 йилда қайта сайланиш учун номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Референдумда ушбу ислоҳотларнинг ўтиши Путинга йўл очиб берди, бу шубҳасиз, Путиннинг ички мухолифлари ва уларнинг Ғарб тарафдорлари учун ёмон янгилик. "Путин Ғарбнинг Россия  шонли тарихига ҳужумларига қарши,  айниқса ҳарбий қудрат сифатида қатъий туриш мажбуриятини олди, - дейди рус тадқиқотчиси Андрей Колесников.-- Путин русларни фақатгина у Россияни Буюк Россия қилиши мумкинлигига ишонишга чақиради”.

Ғарбликлар Европада ҳам, Қўшма Штатларда ҳам Путин ҳукмронлиги муддатининг узайтирилишига  салбий муносабатда бўлиб, Россияда 2020 йил июл ойида бўлиб ўтган референдум натижаларига шубҳа билан қарашди. Баъзи таҳлилчилар Ғарбнинг Россия конституциясига ўзгартиришлар киритишига қарши чиқишларини, масалан, Россияда бир жинсли никоҳни тақиқлаш, Россия чегараларини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишни тақиқлаш ва ўзгартирилган конституцияда ҳукумат амалдорлари учун икки ёки кўп фуқароликни тақиқлаш каби ҳолатларга боғлиқ деган фикрни илгари сурмоқдалар. Шу билан бирга, Ғарбликлар,   Ғарб гегемон сиёсати ва ёндашувларига қарши бўлганлиги ҳамда Россиянинг халқаро мавқеини яхшилашга қаратилган ҳаракатлари сабабли Путиннинг ҳукмронлигини давом эттиришидан қаттиқ норози. Шунинг учун улар бу борада салбий қарашга эга эдилар. Журналист ва Россия Ижтимоий Ассамблеясининг собиқ аъзоси Максим Шевченконинг сўзларига кўра: Ақш ва унинг иттифоқчиларининг Россия конституциясини ўзгартиришига ва ғарбий тарафдорларнинг норозилик намойишларига қарши чиқишининг асосий сабаби Россия президенти Владимир Путиннинг икки муддатга сайланиш имкониятидир.

 

Президентлигидан кейин ҳам Россия ҳукуматида энг таъси рли шахс сифатида қолиш учун кӯплаб ислоҳотларни амалга оширган Владимир Путин охир-оқибат энг ишончли вариант  ҳокимиятни қӯлда сақлаш муддатини узайтиришдир,  деган хулосага келди.

1999 йил декабрида Борис Елцин  истеъфога чиққандан сўнг биринчи марта Россия президенти бўлган 67 ёшли Владимир Путин   Кремлда  ҳокимиятни йигирма йилдан бери эгаллаб турибди.

Россиянинг конституциявий ислоҳотлари жараёнида эътиборни тортадиган яна бир масала - Путиннинг Россиянинг турли соҳаларида туб ўзгаришларни амалга оширишга ва уни давом эттиришга қаратилган аниқ уриниши. Худди Хитойнинг 1980-йиллардаги  президенти Ден Сяопинг туб ислоҳотлар билан Хитойда улкан ўзгаришларни вужудга келтиргани каби Путин Бош вазир алмашгандан кейин Россиянинг бошқарув тизими ва ҳокимият бӯғинлари тузилмасини ислоҳ қилиш учун иккинчи қадамни қўйишни истамоқда.   Мамлакатнинг дунёвий қудрат сифатида Хитой ва Америкадан ортда қолмаслиги учун Конституциявий ўзгартиришдан сўнг Россияда ҳокимиятнинг тўртта асосий устуни: "Ягона Россия" партияси, армия, Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия нефт ва газ саноати, банклар ва оммавий ахборот воситалари шаклида кристалланган молиявий олигархияни ислоҳ қилиши лозим. Гарчи шу пайтгача, хусусан Россия ҳарбий кучлари ва ФСБ билан боғлиқ баъзи ислоҳотлар амалга оширилган бўлса-да, энди бу ўзгаришлар кўлами ҳукмрон Россия партиясига, шунингдек Россияда молиявий олигархия сифатида пайдо бўлган ҳукмрон элитага ҳам тегишли бўлиши кутилмоқда.

Россия Президенти сифатида Владимир Путин сўнгги икки ўн йилликда ушбу мамлакатнинг ривожланишида жуда муҳим рол ўйнаган ва 2024 йилгача ўз ҳукмронлигини давом эттиришни ҳисобга олган ҳолда, у нафақат ўша пайтгача, балки ундан кейин ҳам муҳим рол ўйнаши кутилмоқда. Бироқ, Путиннинг соғлиғи ҳақида баъзи салбий хабарларнинг нашр этилиши унинг эҳтимолий ворислари масаласини кўтарган. Яқинда Россия Либерал-Демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский Бош вазир Михаил Мишустин, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Ташқи разведка хизмати директори сергей Наришкин, Федерация Кенгаши президенти Валентина Матвиенко, Дума раиси Вячеслав Володин, Ҳисоб Палатасининг бошлиғи Алексей Кудрин, Москва шаҳар мэри Сергей Собянин ва Тула вилояти губернатори Алексей Думинлар Россия раҳбарининг потенциал меросхўрлари бӯлиши мумкин, деган гапни тарқатди. Кремл бу хабарларга салбий муносабатда бўлди. Кремл вакили Дмитрий Песков 29 декабрдаги баёнотида сиёсатчининг Владимир Путин  ворислари ҳақидаги тахминлари шунчаки риторика ва мутлақо асоссиз эканлигини айтди.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ