Қирғизистон референдуми, муддатидан олдин президент сайловлари ва АҚШ-нинг аралашуви
Якшанба куни 10 январда Қирғизистон Конституцияга ислоҳотлар киритиш ва муддатидан олдин президентлик сайловлари шундай бир шароитда бўлиб ўтдиким, айрим хорижий қудратлар ушбу мамлакатда янада тасир ўтказиш мақсадида бор куч-қудратларини сарфлади.
Қирғизистон сайлови 10 январ куни соат 8-да бутун мамлакат бўйлаб бошланди ва маҳаллий вақт билан кечқурун соат 20-гача давом этди.
Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик бўлиб ўтиши парламент сайловлари натижаларига қарши халқнинг кенг эътирозлари тасири остида 2020 йил 4 октябр ойида собиқ президент Сооранбай Жээнюеков расман истеъфога чиққанидан сўнг эълон қилинди.
Қирғизистон президентлик лавозими учун 17 номзад ўзаро рақобат қилишди. Президентлик сайловлари билан бир вақтда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ҳам ўтказилди. Қирғизистон халқи парламент бошқраув тизимни қўллаб-қувватлайдиларми ёки йўқми маълум бўлади. Қирғизистон мустақилликка эришганидан 30 йил ўтмоқда ва умумий ҳисобда 7 марта президентлик сайловлари ўтказилди ва бир марта ижтимоий сўровлар орқали вақтинчалик президент сайланди. Олдинги даврларга хилоф тарзда Қирғизистоннинг муддатидан олдин президентлик сайловларининг навбатдаги даври кенг истиқбол этилмади. Чунончи, маҳаллий вақт билан соат 12 -гача мамлакат сайлов марказий комиссиясининг нашр этган ҳисоботига кўра, сайловда 10 фоиздан камроқ сайловчилар иштирок этган. Айни пайтда бу ҳисоботлар шундан далолат берадким, маҳаллий вақт билан соат 14-гача президентлик муддатидан олдин сайловларида иштирок этганларнинг умумий сони 19 фоизни ташкил этган. Сиёсий қудратда қавмлар тақдирни белгиловчи равишда рол уйнайдиган Қирғизистондек мамлакатда сайловда кам миқдорда иштирок этиш халқнинг давлат расмийларга ишончсизликларидан дарак беради.
Ҳар ҳолда зикр этиб ўтиш жоизки, Қирғизистон муддатидан олдин президентлик сайловларида ўз номзодлигини қуйган номзодлар ўртасидан минтақа ОАВ ва маҳаллий экспертларнинг аксарияти сайлов натижасини башорат этиш мумкинлигини ва Содир Жапаров ғалаба қозониши эҳтимолига ишора этиб ўтган эдилар. Бу ўртада экспертлар ҳамма нарсадан олдин Марказий Осиё мамлакатлари президентликлар сайловлари ва миллий парламент сайловларида катта сармоя киритган Америка манфиатларига ишора этишади. Қирғизистондаги экспертлар ғарбпараст айрим номзодлар, айниқса "Ислоҳот" сиёсий партиянинг раиси Клара Соронкулова, Қирғизистон президентининг собиқ матбуот котиби ва миллий хавфсизлик комитетининг собиқ раҳбари Абдул Сагзибоев, бу мамлакатнинг миллий парламентининг собиқ намояндаси, давлат мулкини бошқариш комитетининг собиқ раиси ва собиқ президентнинг акаси Равшан Жээнбеков ва бошқаларни тилга олишади.
Дарвоқе, бу ҳақиқатни эътибордан четга қолдирмаслик керакки, Америка ҳимоясида бўлган бу номзодлар Қирғизистон ичкарисида минтақавий ёки қавмий қўллаб-қувватланмайдилар. Аммо Американинг нодавлат ташкилотлари уларни қўллаб-қувватлайди. Бу номзодларнинг муштарак томони "Сорос жамғармаси" билан уларнинг ҳамкорлик қилишларидадир. Айни пайтда Америкада таҳсил олиш ва Американинг молиявий кўмаклари билан фаолият олиб бориш бу номзодларнинг бошқа муштаракликларидир.
Россиянинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Александр Князев бу ҳақда, Қирғизистоннинг навбатдан ташқари президентлик сайловлари кампаниясида америкаликлар фаоллигини кучайтириш сценарияси бирон-бир номзоднинг ғалабасини таминлаш учун кун тартибига киритилмаган. Кўп йиллар давомида нодавлат сектор деб аталган АҚШ назарида бўлган чеҳралар энг қулай шароитда сайловчиларнинг 7-8 овозини қўлга киритолмайдилар."
Ҳақиқатан ҳам, Америка ўз назарида бўлган номзодларини шундай мақсадда қўллаб-қувватлайдиким, сайловлар натижалари эълон қилганидан сўнг улар орқали эътирозларни келтириб чиқаришни шакллантириш ва Қирғизистонда қайта барқарорсизликни ижод этиш учун сайъ-ҳаракат қилишга ҳаракат қилишади.
Ҳатто агар Қирғизистонда барқарорсизликни ижод этиш учун Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари натижага етмаса, бу номзодларнинг амалга оширадиган ишлари президентлик сайловларида Садир Жаппаров иштирокининг қонунийлигини савол остига қуйишдан иборатдирким, сайловлардан кейинги босқичда сиёсий вазъиятни барқарорсизлинтириш учун бир баҳонани вужудга келтиради. Умумий қилиб таъкидлаш жоизки, Қирғизистон қудратли қавмий кўрсатгичларга эга бир мамлакат унвонида, осойишталик шароитига эҳтиёж сезади. Бунга қарши ҳар қандай бўҳрон бу мамлакатни узоқ муддат давомида нотўғри шароитда қуйиши мумкин. АҚШ эса буни беқарорлаштиришга ва Қирғизистондаги инқироздан фойдаланишга ҳаракат қилади.