Январ 16, 2021 16:04 Asia/Tashkent

Нотинчликни ижод этиш ва ҳарбий таҳдид солиш Исломий Жумҳурият тизимини ағдариш учун душманнинг стратегик вариандларидан бири унвонида Исломий Инқилоб ғалабаси бошланиши замонидан бери кўриб чиқилмоқда.

Бу таҳдидлар юклатилган урушдан Эроннинг ўтиши ва саккиз йиллик муқаддас мудофаа йилларида душманни мағлуб этиши ҳамда Эроннинг ҳарбий қудратини заифлаштириш ва таҳдидларга қарши заифлигини оширишга қаратилган узоқ муддатли қурол-яроқ эмбарголари билан янада мураккаб даражага кўтарилди. 

Табиийки, бу сиёсатга қарши мамлакатнинг хавфсизлигини муҳофазат этиш учун ягона вариант бу таҳдидлар қаршисида кучли бўлиш ва ички имкониятларга танянишдан иборатдир. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ва қуроллий кучлар бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 58 йил 19 дей ойида Қум халқининг тарихий қузғалони йиллиги муносабати билан қилган нутқларининг бир қисмида  куч ва хавфсизлик таркибий қисмларининг муҳимлигини таъкидлаб, мамлакат Саддомнинг ҳаво ҳужумларига дош беролмаслигининг аччиқ тажрибасни эслатиб, қуйидагиларни таъкидладилар: "Уша кунларда Эрон Теҳрон ва турли шаҳарларни ракета ҳужуми ва бомбардимон қилиш олдида ожиз эди ва Эрон Ислом Жумҳурияти бу вазъиятда мамлакатни ушлаб туришга ҳаққи йўқ эди. "

Шунга кўра Эрон мудофаасининг энг муҳим қисмларидан бири бумудофаа масаласида стратегик аҳамиятга эга бўлган ракетага қарши мудофаа қобилиятига эга бўлишдан иборат.

Эроннинг ракеталар соҳасидаги қобилиятининг бир қисми 15 январ, жума куни Паёмбари аъзам(с)-15 ҳарбий машғулотларининг биринчи босқичида Исломий Инқилоб ҳаво-ва космик кучлари томонидан ракета ва учувчисиз учоқлар амалиётларини ижро этиш билан намойиш этилди. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий бу ҳарбий машқлар ҳошиясида, бу ҳарбий машғулотнинг паёми Эрон Ислом Жумҳуриятининг миллий суверенитетини муҳофазат этиш ва Эрон душманлари баробарида Исломий Жумҳурияти муқаддас тизими ва қадриятларини ҳимоя қилиш бўйича иродаси ва қудратидир. 

Эрон Ислом Жумҳурияти баллистик ракеталарни лойиҳалаш ва уни ишлаб чиқариш билин билимга асосланган жараён орқали ҳарбий мудофаа қудратига эришиш йўлида катта ютуқларга эришди. 

Ҳарбий масалалар бўйича эксперт ва университет ўқитувчиси Фатҳуллоҳ Калонтарий мудофаа кучини асосий учта арконга эга эканини баён этиш зимнида, мудофаа қудратининг биринчи аркони бу қудратни ижод этиш, иккинчиси қудратни кенгайтириш ва учинчиси эса қудрат потенциалини намойиш этишдан иборат,-деб фикр билдиради.

Бу нуқтаи назардан Эрон қудрати "ҳимоя этиш қудратини кучайтириш" ҳисобланади. 

Американинг Нейшинал Интерсат  нашрияси Эроннинг ракеталар бўйича қудратини баҳолашда ёзган ўзининг мақоласида, Эрон АҚШ ва минтақадаги иттифоқчиларининг ҳарбий қудратига қарши олдинги мувозанатни бузди. Энди анъанавий стратегик тенглама Эрон фойдасига ўзгарган деб бемалол айтиш мумкин,-деб ёзди. 

Ана шу сабабдан Америка, Европа ва уларнинг минтақадаги шериклари ракета бўйича Эроннинг қудратини чеклаш учун Эронга қарши босимни кучайтириш пайига тушган ва Баржом ядровий келишувини поймол этиш ва янги шарт-шароитларни юклатиш билан Эроннинг ракета бўйича қудратини музокара қилиш столига тортишга ҳаракат қилишди. Бу мақсад ҳеч қайси бир шароитда амалда татбиқ этилмайди.  

Эроннинг ракета бўйича қобилияти душманни агрессиядан қайтариш учун тасирчан ҳарбий, мудофаа ва ҳужумлар олдини олиш белрисидир.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво ва космос кучлари қўмондони генерал Амир Али Ҳожизода

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво ва космос кучлари қўмондони генерал Амир Али Ҳожизода Паёмбари аъзам (с)-15 ҳарбий машғулотларнинг биринчи босқичи ўтказилиши ҳошиясида, "Паёмбари аъзам (с)-15 " ҳарбий машғулотларнинг биринчи босқичида сунъий интелект технологияси ёрдамида янги ракета қобилиятлари ва учувчисиз учоқларнинг амалиётларини бирлаштириш билан ушбу кучга янги қудрат туғилди,-деб таъкидлади.    

Мудофаа саноатида билимга асосланган  технологиялар билан бирлаштирилган тадқиқот ва ишланмалар натижасида ҳосил бўлган ҳарбий  қудратнинг аҳамияти душманнинг ҳисоб-китобларига албатта тасирчан ва ҳал қилувчи рол уйнайди.

Ёрлиқ