Ғарбий Осиёда АҚШ-нинг ҳарбий стратегиясидаги ўзгаришлар
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i57167-Ғарбий_Осиёда_АҚШ_нинг_ҳарбий_стратегиясидаги_ўзгаришлар
Қўшма Штатлар Дональд Трамп президентлиги даврида Исроил режимига энг кўп хизмат кўрсатди. Энди, Трампнинг Оқ Уйда фаолият олиб боришининг сўнгги кунларида унинг маъмурияти сионистик режим манфаатлари йўлида яна бир қадам ташлади.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
Январ 17, 2021 15:54 Asia/Tashkent
  •  Ғарбий Осиёда АҚШ-нинг ҳарбий стратегиясидаги ўзгаришлар

Қўшма Штатлар Дональд Трамп президентлиги даврида Исроил режимига энг кўп хизмат кўрсатди. Энди, Трампнинг Оқ Уйда фаолият олиб боришининг сўнгги кунларида унинг маъмурияти сионистик режим манфаатлари йўлида яна бир қадам ташлади.

Америка Мудофаа вазирлиги (Пентагон) жума куни 15 январда қилган баёнотида, "Қўшма қўмондонлик лойиҳаси"-ни кўриб чиқиб, Исроил режимини АҚШ-нинг Европа қўмондонлиги (UCOM) таркибидан чиқариб, Марказий қўмондонлик (Centcom) қўшганини маълум қилди. Аброхам келишувидан сўнг Исроил ва унинг араб қўшнилари ўртасидаги зиддиятларнинг камайиши  АҚШ учун асосий шерикларини Яқин Шарқдаги умумий таҳдидларга қарши ҳамжиҳат этиши учун стратегик имконият яратди"-дейилади баёнотда. 

Америка ва сионистик режим алоқалари 

Шундай назарга ташланадиким, БАА, Баҳрайн, Мағриб, ва Суданни ўз ичига олган айрим араб мамлакатлари ва исроил ўртасидаги алоқаларни нармаллаштириш масаласида юз берган охирги ўзгаришлар Трамп давлатининг асосий мақсади, яъни сионистик режим ва Вашингтоннинг араб иттифоқчилари иштирокида Эрон ва муқовимат кучларига қарши коалиция ташкил этиши Ғарбий осиёда Американинг ҳарбий стратегияси заминида асосий ва муҳим ушбу ўзгаришнинг сабабига айланган.

Шу тартиб билан Пентагон Исроилни Европа қўмондонлиги ҳавзасидан олиб, Американинг террористик марказий қўмондонлигига қўшиши, яъни Сенткомга қўшди. Бу масала сионистик режим билан Сенткомнинг яқин ва бевосита ҳамкорлик қилиши ва бошқа томондан Исроил ва минтақада Американинг араб иттифоқчилари  ўртасидаги мувофиқлаштириш сайъ-ҳаракатларини амалга ошириш сабабига айланади. Пентагон бу соҳада исроил американинг асосий стратегик шерикларидан эканини таъкидлаш зимнида, "бу сайъ-ҳаракат Сентком иттифоқчилари ўртасида ҳамкорлик қилишучун муносиб фурсат яратади ва бунга қўшимча европалик иттифоқчиларимиз ва исроил ўртасида мустаҳкам ҳамкорликларни муҳофазат этади"-деб иддао қилди. 

Американинг  Ғарбий Осиёдаги стратегияси 

Исроилнинг Америкадаги лобийлари сиолнистик режим ва айрим араб мамлакатлари ўртасида алоқаларни оддийлаштирилишидан сўнг, бир неча марта Трамп давлатидан бу режимни Сентком фаолиятлар ҳавзасига қўшишни сўраган эдилар. Жумладан, Вашингтонда жойлашган лобий гуруҳи "Америка миллий хавфсизлиги учун яҳудийлар жамғармаси" 2020 йил декабр ойида Трамп давлатидан Эронга қарши араб мамлакатлари ва Тель-Авив ўртасида ҳамкорликлар ва иттифоқни мустаҳкамлаш мақсадида Исроилни қўшиш билан Сентком фаолиятлар ҳавзасини кенгайтиришни сўраган эди. 

Халқаро алоқалар бўйича Америка кенгаши тадқиқот маркази аъзоси Мартин Индикнинг сўзларига кўра, Эрон билан боғлиқ масалалар сионистик режим ва айрим араб давлатлари учун тобора кўпайиб бораётган муаммони ҳисобга олиб, энди Тель-Авив учун Сентком билан ҳамкорлик қилиш мантиқан тўғри келади ва "бу яхши ҳаракатдир". 

Афтидан, Америка бу сайъ-ҳаракат билан Эрон ва муқовимат марказига қарши араб-ибрий фронт назорати остида  босим ўтказишни бевосита ва муштарак тарзда бошқаришни мақсад қилганга ўхшайди. Ҳақиқатан ҳам, Эронга қарши ҳарбий таҳдидлар қилишдан олиб максимал даражада босим ўтказиш механизмигача бўлган Трамп давлатининг қайта-қайта муваффақиятсизликка учраши бу сафар Вашингтон Эрон ва қаршилик кўрсатиш фронтига қарши сионистик ва араб коалициясини ижод этиш орқали амал майдонига кирган ва бу йўлда Исроилни Сентком фаолиятлар ҳавзасига киритиш  билан Американинг ҳарбий бевосита ҳимояси ва Вашингтонга иттифоқчи бўлган араб мамлакатлари билан сионистларнинг бевосита ва яқин ҳамкорлик қилиши сабабига айланган.      

Шу муносабат билан сионистик режим ва уни тан олган араб мамлакатларининг биргаликдаги разведка, хавфсизлик ва ҳарабий ҳаракатлари Сенткомнинг координацияси ва назорати билан кучайиши кутилмоқда. Бироқ, Эрон бир неча маротабалар шуни кўрсатдики, нафақат америка таҳдидларидан қурқмайди, балки Американинг минтақадаги омиллари томонидан амалга ошириладиган ҳара қандай фитна-найрангларга қатъийлик билан жавоб қайтаради.