Бўҳронлар сояси остида Жо Бойденнинг президентлик даври бошланди
(last modified Thu, 21 Jan 2021 11:20:05 GMT )
Январ 21, 2021 16:20 Asia/Tashkent
  • Бўҳронлар сояси остида Жо Бойденнинг президентлик даври бошланди

Жо Бойден жанжалли бир президентлик сайловларидан сўнг охири Американинг 46 президенти сифатида қасамёд қилди.

Жо Бойденни қасамёдга келтириш  

Американинг сайланган янги президенти ўзининг қасамёд қилиш маросимида сўзлаган нутқида иккита муҳим масала "миллий бирдамлик" ва "Американинг демократияси"  масаласига аҳамият қаратди. Жо Бойден президентлик сайлов натижаларини Америкада демократиянинг ғалаба қозониши деб билди ва барча халқ ва сиёсий жараёнлардан ихтилофларни четга қолдиришларини сўради. Инаугурацияда сўзлаган нутқидан бир саот ўтгач, Жо Бойден Оқ Уй нашр этган бир баёнотда,  20 январ куни президентлик инаугурацияси кунини "миллий бирдамлик" куни деб атади.

Бироқ, охирги ойлардан юз берган ҳодисалар шуни кўрсатадики, Америкада миллий хаос ва демократиянинг заифланиши жиддий босқичга етгань ва бу муаммо Оқ Уй томонидан бир баённома нашр этилиши ёки президентнинг нутқ сўзлаши билан бартараф этилмайди. Албатта, собиқ америка президенти Дональд Трамп ва унга яқин бўлган айрим шахсиятлардан ташқари америкалик юқори мартабали амалдорлари ва давлат етакчи расмийлари Американинг янги президентининг инаугурацияси кунида Америкада заифланган демкоратия пойдиворларини мустаҳкамлаш ва миллий бирдамликни муҳофазат этиш зарурлигини таъкидлашларини башорат этиш мумкин эди. 

Аммо чоршанба куни Америка пойтахтининг икки қисмида, яъни Трамп ҳокимиятни тарк этган пайтда Оқ Уй ва Бойден ҳокимиятга келганида Конгрессда намойиш қилинган саҳналар АҚШ-даги келишмовчиликлар қанчалик кучайганлигини кўрсатди. 

Дональд Трамп шундай бир вазъиятда қудратни топширдиким, инаугурация маросимида иштирок этмади Жо Бойден ҳам президентни қасамёдга келтириш маросимида собиқ президентга ҳам ишора этмади. Ҳолбуки, 25 минг ҳарбий кучлар Америкада қудратни топишириш хавфсизлигини таминлашни ўз зиммасига олган эди ва уларнинг сони маросимдаги меҳмонлар ва ҳузур топганлардан ҳам кўпроқ эди. 

Охирги ойларда Америка демократияси ва уни муҳофазат этувчи органларнинг ишга ярайдигани ҳақида жиддий шак-шубҳалар борлиги маълум бўлди. Америка сайлов тизими соғлом эканини жиддий савол остига қуйган ноябр ойидаги президентлик сайловларда фирибгарлик рўй бергани ҳақидаги Трампнинг қайта-қайта иддаоларидан ташқари ушбу мамлакатнинг сайлов жараёнларида пул ва бойлик кенг ҳукм суруши Америкада демократиянинг заифлантирадиган жилваларидан бири деб талқин этилади. Шу билан бирга, АҚШ президентлик сайловларининг заиф томонлари тўғрисида сайлов коммиссияларининг овозлари асосида ҳали ҳам баҳслар давом этмоқда ва кўпчилик АҚШ демократик республикасига эмас, балки молиявий олигархияга асосланган деб уйлашади. 

Трамп тарафдорларининг Капитолий биносига қилган ҳужуми 

Бошқа томондан Қўшма Штатлардаги сиёсий ва ижтимоий бўлинишлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Оқ танли полиция томонидан қора танли йигитнинг ўлдирилиши Американи ўтган ёз ойлари давомида зўравонлик, толон-торож ва экстремизмга юзмаюз этди.  Сўнгги ойлар ва ҳафталарда Қўшма Штатлардаги ўта ўнчи ва маҳаллий террористик гуруҳлар хавф-хатари ҳақида бир неча бор огоҳлантирилиб, уларнинг сони ва тасири ошиб, Америка жамиятини радикализмга олиб келди.  Ушбу вазъиятдан келиб чиққан ҳолда, Бойденнинг Америка демкоратиясини мустаҳкамлаш ва миллий бирликни барпо этиш ҳақидаги ваъдаси маълум даражада имконсиз ёки ҳеч бўлмаганда жуда қийин бўлади. 

Шунинг учун "Ўзлик" ва "Тарих охири " китобларининг муаллифи ва америкалик таниқли донишманд Франсис Фукуяма америкалик журналист Сеймор Ҳерш билан қилган сўҳбатида, Америкадаги ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида хавотирланиш изҳор этиш зимнида, Америка янада кенг тўқнашув ва зўравонликлар шоҳидига айланади,-деб айтди.