Япониядаги ер силкиниши оқибатлари (фотожамланма)
Японияда содир бўлган ер силкиниши оқибатида жабрланганлар сони 150 кишига етди, 950 мингга яқин уй хўжаликлари электр қувватисиз қолди. 7,3 магнитудали зилзила мамлакат шимоли-шарқига таъсир кўрсатди. У, шунингдек, пойтахт Токиода ҳам сезилди. Кейинроқ кичикроқ кўламдаги бир нечта афтершоклар қайд этилди.
Вайроналар туфайли айрим йўллар тўсиб қўйилди, тезюрар поездлар ҳаракати бузилди. «Фукусима-2» АЭСда ишлатилган ядро ёқилғисини сақлаш учун ҳовузлардан радиоактив сувнинг бир қисми тўкилган. Ҳукумат маълумотларига кўра, бу ядро ёқилғисини совутиш ишига таъсир қилмаган. Сейсмологлар огоҳлантиришича, яқин ҳафталар ичида қайтадан кучли ерости силкинишлари содир бўлиши мумкин. Япония бош вазири Ёсихиде Суга мамлакат фуқароларига уйда қолишни тавсия қилди.