Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи босқичи
(last modified Tue, 09 Mar 2021 11:22:06 GMT )
март 09, 2021 16:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи босқичи

Эрон Ислом Жумҳурияти ва Ўзбекистон Наврўз цивилизацияси ҳавзаси доирасида минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликларнинг янги босқичини тажриба этмоқда.

Шу муносабат билан Наврўз цивилизацияси ҳавзаси доирасида Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи босқичи душанба куни Теҳронда ўтказилди. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳайати икки томонлама ҳамкорликлар билан алоқадор масалаларни Эрон расмийлари билан маслаҳатлашди. 

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада ривожланмоқда. 

Томонлар икки томонлама ҳамкорликларнинг моҳияти ва истиқболлари, сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва савдо ҳамкорликларини мустаҳкамлаш, сармоялар ва молиявий-техник масалаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда маданий алмашувни кўпайтиришни муҳокама қилиш режалаштирилган. 

Наврўз цивилизациясининг ҳавзаси доирасида Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи босқичини ўтказишдан олдин Ўзбекистон президентлик хизматига тегишли минтақавий ва стратегик тадқиқотлар институти ва Эрон халқаро ва сиёсий тадқиқоқтлар марказининг мутахассислари ва экспертлари ўтказилган муштарак йиғилишларида икки мамлакат ўртасидаги лагистик ва транспорт линиясини тез вақт ичида қўшиш зарурлиги ва Афғонистонда доимий тинчлик барқарор бўлиши мақсадида ўзаро ҳамкорликларни янада кучайтиришни таъкидлаган эдилар. 

Эрон халқаро ва сиёсий тадқиқотлар марказининг раиси Сайид Муҳаммад Козим Сажжодпур

Шу муносабат билан Эрон халқаро ва сиёсий тадқиқотлар марказининг раиси Сайид Муҳаммад Козим Сажжодпур видеоконфренция шаклида ўтказилган йиғилишда қилган нутқида шундай деб айтди: 

Эрон ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга ва умуман Марказий осиё республикаларига бўлган қизиқишининг ўртиб бориши Тошкентнинг ҳозирги минтақавий сиёсатига ҳам боғлиқдир,-деб айтди.  

Бу йиғилиш жараёнида, Ўзбекистон минтақавий ва стратегик тадқиқотлар муассасасининг вакили Бахтиёр Мустафоев сўзлаган нутқида шундай фикр билдирди: 

Тошкентнинг олиб борилган фоал дипломатияси натижасида Марказий Осиёнинг сиёсий фазосида ижод этилган ижобий ўзгаришлар минтақанинг иқтисодий кўрсатгичларини яхшилаш ва инвестиция жозибадорлигини оширишга кўмак берди. 

Шавкат Мирзоевнинг Ўзбекистонда инаугурацияси ва ташқи сиёсатга янги ёндошувларнинг қабул қилиниши билан Ўзбекистоннинг минтақа ва дунё мамлакатлари, шу жумладан Эрон-Ўзбекистон билан алоқаларни тиклашга янги умидлар пайдо бўлганини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак.  

Сиёсий ирода, маданий ва тарихий муштаракликлардан қатъий назар, Теҳрон-Тошкентнинг икки томонлама алоқалари савдо-сотиқ, кичик бизнес ва шу каби сиёсий бўлмаган соҳаларда яхшиланмоқда. 

Бироқ, Марказий Осиё минтақасидаги республикаларда шу жумладан Ўзбекистонда ҳузур топишини ушбу муҳим минтақада тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш учун олд шарт деб билишади. Масалан: халқаро масалалар бўйича эксперт, сиёсий таҳлилчи, журналист ва ёзувчи Гули Юлдошева "Ўзбекистон Тодей" таҳлилий ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, шундай деб айтди:  

"Эроннинг иштирокисиз Афғонистонни ҳам ўз ичига олган Марказий ва Жанубий Осиё минтақасини барқарорлаштириш мумкин эмас."

Ўзбекистон Марказий Осиёда энг муҳим республикалардан бири бўлиб, 447 минг 400 квадрат киллометр масоҳат ва 33 миллион жамияти билан Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон билан муштрак чегарага эгадир. Марказий Осиёдаги бошқа республикалар сингари бу мамлакатда ҳам вазъият шундайки, Эроннинг бу мамлакатда ранг-баранг иштирок этиши ушбу мамлакат расмийларининг хавотирланишларига кўмак бериши мумкин. Хусусан, Ўзбекистонга ИШИД террористик гуруҳи сингари террорчи гуруҳнинг таҳдид солиши ва АҚШ каби баъзи доминант давлатлар минтақага ИШИД террорчи гуруҳининг жангариларни жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда.  

Террористик жараёнлар билан кураш олиб бориш йўлида Эроннинг касб этган тажрибаси туфайли табиийки, Эроннинг Ўзбекистонда кенг ҳузур топиши ушбу мамлакатнинг барқарорлиги ва хавфсизлигига кўмак беради. Бундай шароитда диний, тарихий, маданий кенг муштаракликларга эга бўлиш ва Наврўз маданий цивилизацияси ҳавзасида Ўзбекистон ва Эроннинг қарор олиши Тошкент ва Теҳрон аолооқаларини янада яқинлаштириш ва икки мамлакат ўртасидаги тавар айирабошлаш ҳажмини йилига бир миллиард долларга етказиш учун имкон яратади. 

Ёрлиқ