Мисрда даҳшатли поезд ҳалокатида 32 киши ҳалок бўлди (видео)
(last modified Sat, 27 Mar 2021 06:57:44 GMT )
март 27, 2021 11:57 Asia/Tashkent

Мисрда иккита поезд тўқнашгани натижасида камида 32 киши ҳалок бўлди.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу мамлакат пойтахти Қоҳира шаҳрининг жанубидан 460 км узоқликда жойлашган Суҳож вилоятидаги ушбу ном остидаги Суҳож шаҳрида иккита поезд бир-бири билан тўқнашгани оқибатида 66 киши тан жароҳаитлари олдилар,-деб эълон қилди.  

 

Миср соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотига кўра, Суҳож вилоятидаги касалхоналар ярадорларни қабул қилиш учун фавқулодда вазъият эълон қилдилар. 

Миср маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, иккита поезд тўқнашгани натижасида камида учта вагон релсдан чиқиб кетган.