Марказий Осиёда чегара ихтилофларини ҳал этиш мушкулотлари
(last modified Tue, 13 Apr 2021 09:35:31 GMT )
апрел 13, 2021 14:35 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда чегара ихтилофларини ҳал этиш мушкулотлари
    Марказий Осиёда чегара ихтилофларини ҳал этиш мушкулотлари

Чегара ихтилофларини ҳал этиш учун Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида келишув келишилгани ҳақида хабарлар нашр этилган бўлсада, аммо чегаранинг икки томонида истиқомат қилувчи аҳоли ихтилофлар ҳақида бошқача нуқтаи назарга эгалар ва чегарани демаркация қилиш учун амалий сайъ-ҳаракатлар кескинликлар билан юзмаюз бўлиши эҳтимоли бор.

Қирғиз-ўзбек чегара масаласи 100 фоиз ҳал этилгани ҳақида март ойининг охирида хабар нашр этилганидан кўп вақт ўтмасдан Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик комитетининг раиси Камчибек Ташиев ўз муносабатини ўзгартирдиким, бу масала ушбу минтақада чегара бўйича қолган мушкулотларни ҳал этишда чуқур мушкулотлар борлигидан далолат беради. 

Айрим хабар манбалари март ойининг охирида Қирғизистоннинг жанубидан хабар беришдиким, Тошиев Ўзбекистоннинг Сўх минтақаси билан чегарадош Бирлик қишлоғини бориб кўрди. У бу қишлоқни бориб кўрганидан сўнг, Уш вилоятидаги Ўзган минтақасида сўзлаган ўз нутқида ушбу ноҳия бўйича бирон бир қарор қабул қилингани йўқ ва ишонтириб айтаманки, биз қўшни ерларни ўз ичига оладиган ушбу масала бўйича бирон бир келишувга келганимиз йўқ,-деб айтди.  

Бирлик қишлоғида ўтган йил тўқнашувлар саҳнасига айланди ва бир нечта уйлар ва автоуловлар вайрон қилинди ҳамда 200 дар ортиқ одамлар тан жароҳати олганди.  

Тошиев илгари чегарани демаркация қилишни якунлаш учун бир неча бор Ўзбекистон билан ер алмашиш ҳолатларини эълон қилган бўлсада, аммо у вилоятга ташрифи чоғида "албатта одамлар ер алмашиш тўғрисидаги битимга қарши чиқсалар, баъўи келишувлар бажарилмаслиги мумкин",-деб айтди.

Айни пайтда Тожикистонда ер алмашувига қизиқиш йўқ. Аммо Тошиев шунингдек Қирғизистон томони Ворух минтақасида(Қирғизистон туташган Тожикистон ҳудуди) бўйича зиддиятларони бартараф этиш учун мумкин бўлган ҳудудий алмаштиришни таклиф қилганини айтди. 

Тожикистон президенти: Ворух Қирғизистонга берилмайди 

Ўтган ҳафта ушбу ҳудудга ташриф буюрган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон аҳолини ер алмашиш режаси кўриб чиқилмаяпти деб ишонтирди. 

Имомали Раҳмоннинг айтишича, 2002 йилдан бўён тожик-қирғиз чегарасининг деярли ярми бўйича 100 дан ортиқ музокаралар олиб борилган келишувларга эришилган. Шунингдек унинг таъкидлашича, тожик томони 2016 йилда қўшма йўл харитаси устида иш олиб борган, аммо Қирғизистон томони номаълум сабабларга кўра режани бажармаган.  

Кўринишидан Тожикистон ҳукумати чегара масаласини ҳал қилишга Ўзбекистон ҳукумати сингари иштиёқи балнд эмас ва муаммолар юқори даражадаги келишувлардан сўнг пайдо бўлади. 

Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари чегара масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Қирғизистон қоғозли келишувдан чегарани белгилашга ўтар экан, улар жисмоний зиддиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган жараённи янада қийинлаштирадиган жисмоний чегаралаш масласини ҳал қилишлари керак, айниқса ер алмашиш келишувини баражиш замони етиб келганида. Ўзгараётган чегараларнинг икки томонида ҳам одамлар ўз минтақаларига нисбатан кучли туйғуларга эга. Айниқса Қирғизистонда одамларнинг ҳис-туйғуларини бутунлай эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бу ўз навбатида икки томонлама трансчегаравий сиёсий масалани ички сиёсий қоролга айлантиради. 

Қирғизистонда Садир Жапаров учун ушбу мамлакатда сиёсий вазъиятни барқарорлаштириш учун бир ғалабани қўлга киритиш муҳим аҳамиятга эга. Жапаров учун у ваъда берганидек бошқа президентларнинг тақдирига айланишидан олдин сиёсий ва иқтисодий барқарорликни келтириб чиқариш мумкинлигини исботлаш учун вақт кўп эмас.  

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учун чегара ихтилофларини ҳал этиш минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш ва ислоҳотлар киритиш тарафдори сифатида мавқеини мустаҳкамлашга кўмак беради.  Аммо Тожикистонда чегара ихтилофларини ҳал этиш учун Имомали Раҳмон рағбатлантирувчи кучга эга бўлиши мумкин, чунки ҳозирги вазъият унинг ҳукуматига Қирғизистон ҳукуматлари сингари тасир етказмайди. 

Ўтган йилда жанубда Тожикистон билан Қирғизистон минтақасидаги чегара ҳудудларида тўқнашувлар юз берди ва ғарбда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси тўқнашувлар саҳнасига айланди. Ўтган йили июн ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара кескинликлари шу даражада ранг-тус олдиким, жараоҳат олганларнинг сони ўнлаб кишига етди. Кўп уйлар ёқиб ташланди ва ушба минтақада яшовчи аҳолининг кўп қисми уй-жойсиз қолишди. 

 
Чегараолди ҳудудларида яшайдиган айрим қирғизлар Бишкекда митинг ўтказишди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги минтақалар ва Боткент вилоятининг аҳолиси бу йил феврал ойида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эътирозли митинг ўтказиб, чегараларни аниқ белгилаш ва чегара масласини ҳал этишни сўрадилар. Бу минтақанинг аҳолиси қўшни мамлакатлар Қирғизистон ҳудудларини тортиб олишмоқда ва ушбу жараённи тўхтатиш керак деб эътироз қилишмоқда. Қирғизистон жанубидаги минтақавий гуруҳлардан бирининг раҳбари Исоқов бу масала бўйича Қирғизистоннинг янги президенти Садир Жапаровни танқид қилди. 

Қирғизистон 976 км Тожикистон билан чегарага эгадирким, 520 км ҳудуди демаркация қилинган. Шунингдек Ўзбекистон билан Қирғизистон 1 мингу 378 км чегара ҳудудига эгадирким, ундан 1 мингу 100 км масофаси демаркация қилинган.