Афғонистондан АҚШ ва НАТО қўшинларини чиқариш жараёни бошланди
Афғонистонда НАТО ва Америка кучларининг қўмондони Остин Скот Миллер якшанба куни матбуот анжуманида, Афғонистондаги ҳарбий базалардан НАТО ва Америка ҳарбийларини чиқариш жараёни бошлангани ҳамда Америка ва НАТО ўзининг Афғонистондаги барча ҳарбий базаларини афғон кучларига топширишини эълон қилди.
У Толибон гуруҳининг ҳужумлари шиддат олишини маҳкум этиб, бу нарса Афғонистондаги тинчлик музокараларига салбий таъсир етказади,-деб қўшимча қилди.
Яқинда НАТО 2021 йил биринчи май ойига қадар ҳарбий ташкилотга аъзо мамлакатлар режалаштирилган режа асосида ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлаши кераклигини ва бу ҳаракатлар бир неча ой ичида амалга оширилишини эълон қилди.
Америка ҳам 11 сентябр ойигача ўз қўшинларини Афғонистондан чиқариш жараёнини охирга етказиш пайидадир. Афғонистонда 36 мамлакатдан 10 минга яқин хорижий кучлар ҳузур топган ва Америка ўзининг 2500 ҳарбийлари билан биринчи ўринда тўради.
Афғонистондан НАТО ва Америка ҳарбийларини чиқариш жараёни бошлангани ҳақидаги хабар шундай бир вазъиятда нашр этилдиким, бундан олдин Америка президенти Жо Бойден 2021 йил 11 сентябр ойигача Америка қўшинларини Афғонистондан чиқариш жараёнини мукаммаллаштиришга ваъда берган эди. У Америка гирифтор бўлиб қолган энг узун урушнинг замони охирга етди,-деб айтган эди.
НАТО ва Америка қўшинлари Афғонистонни тарк этиш жараёни бошланди
Америка ва Толибон гуруҳи ўртасида 2020 йил феврал ойида келишилган келишувга биноан хорижий кучлар 2021 йил май ойининг бошида Афғонистонни тарк этишлари керак. Толибон гуруҳи бундан олдин агар хорижий кучлар Афғонистонни белгиланган вақтда тарк этмасалар, унда Доха шартномаси поймол этилган деб талқин этишади ва улар ушбу кучларга қарши ўз ҳужумларини қайтадан бошлашади,-деб огоҳлантириш берган эди.
АҚШ ва НАТО кучларини Афғонистондан чиқариш жараёни бошлангани ҳақидаги хабар Толибон гуруҳининнг сезгирлигини пасайтириш ва Ғарбнинг Афғонистондан чиқиб кетиш заминида жиддийлигининг аломати сифатида ва шу тартиб билан хорижий кучларга қарши Толибон гуруҳининг эҳтимолий ҳужумлари қайта бошланишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинганга ўхшайди.
Албатта Америка бир неча кун олдин Афғонистондан АҚШ ва НАТО кучларининг хавфсизлиги ва хавфсиз чиқиб кетишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбир кўрди.
Америка Мудофаа вазири Лойд Остин Ғарбий Осиёда Эйзенховер самолёт ташувчи кеманинг маъмуриятини узайтиришга қарор қилган.
Пентагоннинг матбуот котиби Жон Керри ҳам жума куни Остиннинг тасдиқлаши билан Америка ҳаво кучларининг иккита Б-52 бомбардимончи самолётлар минтақа юборилди,-деб айтди. Унинг сўзларига кўра, Афғонистондан хорижий ҳарбийларни чиқариш бўйича режалаштирилган жараён бошланишидан олдин минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлаш дастурининг бир қисми сифатида бу чора-тадбир ижро этилган.
Бунга қарамай Афғонистоннинг вазъияти яхши эмас ва Истанбул халқаро тинчлик йиғилишида Толибон гуруҳининг иштирок этишдан воз кечгани ҳақида хабарлар нашр этилмоқда.
24 апрел шанба кунида Афғонистон тинчлик музокраларига мизбонлик қилиши режалаштирилган эди. Аммо Афғонистондан кучларини чиқариш заминида Американинг ўз ваъдасига қараб амал қилмагани боис Толибон гуруҳи хорижий ишғолгарлар ҳузурининг давом этиши сабабли Афғонистон тинчлигига умидворлик билдира олмаслигини эълон қилди. Шунинг учун истанбул йиғилиши бошқа вақтга қолдирилди.
Энди, давлат кучлари ва Толибон ўртасидаги тўқнашувлар кенгайиши ва Афғонистондаги кўп шаҳар ва минтақаларга тарқалиши хавфи мавжуд. Айни пайтда агар Толибон НАТО, Америка ҳарбийлари ва хорижий кучларга ҳужум қилиш заминида берган ваъдасига қараб амал қилса, Афғонистондан хорижий ҳарбийларни чиқариш жиҳатида халақитни ижод этиш ва тўқнашувларнинг шиддат олиши сабабига айланади. Шу билан бирга бундай сценариянинг амалга ошрилиши АҚШ маъмуриятидаги АҚШнинг Афғолнистонни тарк этишига қарши бўлганларнинг АҚШ Афғонистондан чиқиб кетиши билан 11 сентябрни кутишларига тўғри келади деб ҳисоблайдиган қарашларни кучайтиради.
Мухолифларнинг фикрига кўра, Америка ҳарбийларининг Афғонистонни тарк этиши ушбу уруш билан гирифтор бўлиб қолган мамлакатда хавфсизлик бўйича хаос ва бушликни ижод этади.
Жумҳурийчиларнинг етакчи сенатори Лендси Грохам шундай деб айтади: "Афғонистондан кучрамизнинг чиқишидан нимани қўлдан бой берамиз? биз қайта 11 сентяб воқеаси содир этилишига монеа яратувчи ва кафолат берувчи сиёсатни қўлдан бой берамиз."
бироқ, НАТ ташкилоти ва Америка ҳарбийларининг ушбу мамлакатда ҳузур топиши ноҳарбийларни ўлдириш, нотинчликларнинг кенгайиши ва Афғонистонда гиёҳванд моддаларни кенг кўламда кантрабанда қилиш ва уни ишлаб чиқаришдан бошқа натижа бермади.