Қирғиз ва тожик ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар (видео)
бўлган, аёллар ва болалар эвакуация қилинган Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари ўзаро чегара ҳудудида отишма уюштирди, бунинг оқибатида бир неча киши жароҳатланган. Томонлар бир-бирини зиддиятни кескинлаштиришда айбламоқда.
28 апрель куни куннинг иккинчи ярмида Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги маҳаллий аҳоли иштирокида навбатдаги можаро юз берди. Можарога Тожикистон томони чегараолди ҳудудида, «Бош» сув тақсимлагич участкасида электр узатиш симлари устунларига видеокузатув камералари ўрнатишни бошлагани сабаб бўлган. Ушбу ҳудудни баҳсли деб ҳисоблайдиган Қирғизистоннинг чегара отряди ва Боткен вилоятидаги полиция ходимлари видеокамераларни ўрнатишни тўхтатишни талаб қилган. Можаро юз берган жойда тахминан 150 киши тўпланиб, бир-бирига тош отишни бошлаган, маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг кўзига ўқ узилган.
Тожикистон «Бош» сув тақсимлагич участкаси жойлашган ҳудудни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. Қирғизистон эса бу ҳудудни баҳсли ҳудуд деб билади.
Қирғизистон чегара хизмати 29 апрел тонгида Боткеннинг Кўча-Бўйи ҳудудида вазият кескинлашганини маълум қилди.
«29 апрель куни соат 04:40да Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен Кочо-Бою ҳудудида вазият кескин тус олди», — деб хабар берган Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати матбуотига таяниб.
Қирғизистон томони тожикистонликлар қирғиз фуқароларига тегишли уйларга тош отишгани, йўлдан ўтаётган Қирғизистон автоуловларига ов милтиқларидан ўқ узилганини маълум қилди.
Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 29 апрель куни соат 13:05да Исфара тумани ҳудудида, Исфара дарёси бошланиш қисмидаги сув тақсимлаш пунктида қирғиз ҳарбийлари тожик ҳарбийларини ўққа тута бошлагани ҳақида баёнот берди.