май 30, 2021 23:55 Asia/Tashkent
  • Бегона ОAВлар ва Эронда президентлик сайлови

Эронда бўлиб ўтган бошқа сайловлар каби ушбу сайлов ҳам турли сабабларга кўра ахборот воситаларининг энг муҳим мавзуларидан бирига айланган.

Эроннинг 13-президентлик сайлови жорий йилнинг 18 июнида бўлиб ўтади.

Эрондаги президентлик сайлови аввало ўзининг индивидуал хусусиятларига кўра муҳим аҳамиятга эга. Эрон минтақадаги барқарор, қудратли ва ҳал қилувчи кучга эга давлатдир. Бундан-да муҳимроқ жиҳат шундаки,  ушбу сайловнинг демократик қадриятлари ва унинг минтақавий кучлар мувозанатидаги ва ҳатто халқаро майдондаги ҳал қилувчи роли Эрондаги президентлик сайлови натижаларини дунё ахборот воситалари учун муҳим масалага айлантирди.   Кўп йиллар давомида Эрон миллатининг душманлари турли жабҳаларда кенг кўламли кампанияга киришганлар. Медиа тармоқлари ушбу мақсадни амалга оширишда восита бўлиб, доимий равишда Эронга қарши психологик, ташвиқот ва сиёсий босимларни яратишни режалаштиришган. Улар Эрон ва эронликларга зарба бериш ва кучсизлантириш учун ҳеч қандай кучларини аямайдилар. Шу муносабат билан Ғарб янгиликлари ва медиа тармоқлари, Эронда сиёсий муҳит ва сайлов жараёнларини ўрганиш баҳонасида, аслида номзодларнинг дебатлари ва ташвиқот дастурларидан сайлов жараёнини бузиб кўрсатиш воситаси сифатида фойдаланишмоқда.

Ушбу бегона ахборот воситалари сайловолди жараёнларини ёритиш баҳонасида Эронга қарши ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш билан бандлар.

Сунъий йўлдош телеканаллари ва бегона медиа тармоқлари пропаганда методларидан фойдаланган ҳолда ёлғон хабарларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали Эрон Ислом Жумҳуриятини танқид остига олишмоқда. Улар ушбу йўл билан Эрондаги сайловларни буюрилган ва аввалдан режалаштирилган, деб кўрсатишмоқда.

Шундай қилиб, тингловчилар ушбу оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим этилган хабарлар ва уларнинг хулосаларини Эрондаги воқелик ва сайлов муҳитига тўлиқ мос келади,  деб ҳисоблай бошлайдилар. Шу тарзда, аста ва мулойимлик билан сайлов мавзуларидаги тортишувлар ёки номзодларнинг баёнотлари таркибига эътибор қаратилади. Aммо бу масалаларни кўриб чиқиш давомида тингловчилар учун салбий зеҳниятни яратишга ҳаракат қилинади. Ушбу оммавий ахборот воситалари сайлов мавзуларидан маълум кодларниолиб келиб, тингловчилар эътиборини ўзларига тортишади , сўнгра танланган мавзулардаги фактларни тескари томонга ўзгартириб кўрсатишади.   "Aмерика Овози", "ББC Персиан", "Мен ва Сен" ва "Эрон Интернатионал" каби форс тилидаги каналлар Эрон халқига қарши  ахборот воситалари орқали максимал босим ўтказиш кампаниясининг  биринчи чизиғида туришида.  Ушбу оммавий ахборот воситалари тарғибот-ташвиқот ишларини режалаштирган ҳолда турли лойиҳалар орқали одамларни бефарқ қилиш, уларни умидсизлантириш, ҳозирги ва келгуси шароитлардан кўнглини қолдириш, одамлар ва амалдорлар ўртасида зиддият яратишни мақсад қилиб олишган . Уларнинг мақсади жамиятни қутблантириб, охир-оқибат   сайлов аҳамиятини сусайтириш учун Эронда фуқаролик норозилигини яратиш ва кучайтиришдир. Тўғридан-тўғри Лондон ва Риёздан молиялаштириладиган ББC Персиан ва Эрон Интернатионал каби оммавий ахборот воситаларининг асосий сиёсати шу мақсадга қаратилган.

Уларнинг мақсади Эрон билан душманликдан бошқа нарса эмас.

Бундай ёндашув билан ҳар сафар Эронда сайловлар, жумладан президентлик сайлови ўтказиладиган бўлса, чет эл оммавий ахборот воситалари ёлғон тарқатиш ва далилларни бузиб кўрсатиш орқали ўзининг ташвиқот урушини бошлайди. Улар  жамоатчиликнинг тафаккурини ҳукуматга қарши қаратишни ўзларининг бош вазифалари сифатида танлаб олишган. Этник гуруҳларни қўзғашга қаратилган ҳаракатлар ҳам ушбу доираларнинг сайловлардаги сиёсий иштирокини сусайтиришга қаратилган ҳийла-найрангларининг бир қисми ҳисобланади.

Сиёсий масалалар бўйича  эксперт Киёмарс Яздонпанаҳ, сайлов муҳитига таъсир қилиш учун оммавий ахборот воситаларининг методлари ҳақида ҳикоя қилади: Одамларнинг ҳукумат амалдорларига нисбатан ишончсизлигини келтириб чиқариш, сайловлар натижасида халқ овозининг самарасизлигини таъкидлаш, репрессия, хафақон ва фуқаролик ҳуқуқларининг паймол этилиши муҳитларини акс эттириш каби методлар аҳолининг Конституцияни ҳимоя қилиш  кенгаши каби юридик ва расмий мақомга эга бўлган институтларга бўлган ишончини пасайтиришда муҳим омил ҳисобланади. Шундай қилиб, оммавий ахборот воситалари турли йўллар билан Эрондаги сайловларни олдиндан режалаштирилган ва тайинлаган деб кўрсатишга ҳаракат қилишади.

Ушбу оммавий ахборот воситалари сайловларни турли хил сиёсий жараёнлар ва табақаларга бўлиш, иқтисодий муаммоларни ғаразли ва нохолис ёритиш орқали  иқтисодий бошқарувда тизимнинг самарасизлигини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Хорижий оммавий ахборот воситалари ўз эътиборининг муҳим қисмини етакчи номзодларнинг салоҳиятини тасдиқлаш масаласига қаратади. Уларнинг бу борадаги йўналишлари гўёки фақатгина Эронда Конституцияни ҳимоя қилиш Кенгаши деб номланган орган  номзодларнинг салоҳиятини текширади, бошқа мамлакатларда   эса бунақа назорат органи  мавжуд эмас, қабилидадир. Ушбу оммавий ахборот воситаларининг ӯтмиши ва форс тилидаги тармоқларнинг аввалги хатти-ҳаракатларини кўриб чиқиш орқали, уларнинг мақсади халқ орасида маҳаллий оммавий ахборот воситаларига нисбатан ишончсизликни яратиш эканлигини аниқ пайқаш мумкин.

Дарҳақиқат, Ғарб томонидан нишонга олинган мамлакатларда сайловлар ўтказилаётган даврдаги сиёсий муҳит, сайловларни бузиб кўрсатиш учун қулай вазият ва гоҳида уни фуқаролик норозилигига айлантириб юбориш учун яхши фурсат сифатида талқин қилинади . Ғарб оммавий ахборот воситалари   психологик  ахборот урушини авж олдириш орқали Эронда бўлиб ўтаётган сайловлар борасида  салбий ташвиқот олиб бормоқда, одамларни мамлакат тақдирига бефарқ бўлишга ва сайловчилар орасида сайловларда иштирок этишни истамасликка ундашмоқда.

Уларнинг мақсади сайлов муҳитини носоғлом муҳит сифатида жилвалантиришдир. Улар олдиндан режалаштирилган бу жараёнда айрим номзодларни уруш ва инқироз тарафдори, радикал ва демократияга қарши номзод сифатида талқин қилишга уринмоқдалар.

 

Ёрлиқ