Исломий инқилобнинг шаклланишида 15-хурдод қӯғолонининг аҳамияти ва таъсири
(last modified Sat, 05 Jun 2021 12:51:55 GMT )
июн 05, 2021 17:51 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилобнинг шаклланишида 15-хурдод қӯғолонининг аҳамияти ва таъсири

Кураш сабр-тоқат ва матонат талаб қилади. Барқарорлик ва қатъиятлиликсиз ҳеч қандай кураш керакли натижага эриша олмайди. 1342 йил 15-хурдоддаги воқеа Эрон миллатининг шоҳ режимига қарши олиб борган курашлари тарихида қайд этилган ушбу фактнинг намунасидир.

Ушбу воқеа Эронда юз берган сиёсий воқеалар жараёнида уч жиҳатдан муҳим:

Ушбу тарихий воқеа аҳамиятининг биринчи жиҳати: Бу воқеанинг Исломий инқилоб ғалабасидан олдинги тарихнинг муҳим қисми эканлиги ва ӯша давр воқеалари билан боғлиқлиги.

15-хурдод қўзғолони аҳамиятининг иккинчи томони; Унинг аҳамияти инқилобий курашнинг хусусиятлари, оммабоплиги, исломийлиги ва илгари мисли кўрилмаган ягона етакчига эга бўлиши.

Имом Хумайнийнинг мустабидликка қарши фикрларининг муҳим хусусиятларидан бири бу унинг очиқлигидир. Имом ҳазратлари дунёвий мустабидликка қарши туриш учун барча йўллар ва ғояларни режалаштириш ҳамда синаб кӯриш кераклигини таъкидларди. У мустабидликка қарши пассив кураш ва мудофаа тартиби иш бермаслигини таъкидлаб, бу жабҳада ҳужумкор бӯлишга чақирарди.

15-хурдод воқеасидан бир неча кун олдин, Имом Хумайний худди шу ёндашувда  Ҳусейний Ошуро муносабати билан Қумдаги Файзия мадрасасида сӯзлаган нутқида шоҳ режими мақсадларини ва унинг АҚШ ва Исроил сиёсатига содиқлигининг сабабларини очиб берди. Ушбу ошкора нутқ режимнинг кескин ва зўравон реакциясини келтириб чиқарди.Ҳижрий-шамсий 1342  йил 15-хурдод тонгида зулмкор режимнинг ёлланма хизматчилари муқаддас Қум шаҳридаги имомнинг уйига бостириб кириб, ҳибсга олишди ва Теҳрон қамоқхонасига жойлаштиришди. Имом ҳибсга олинганлиги ҳақидаги хабардан кейин Қум, Теҳрон, Варомин, Машҳад ва Шероз шаҳарларида кенг норозилик намойишлари бошланди. Бу норозилик намойиши бир неча кун давом этди ва унда бир қатор одамлар ўлдирилди, жароҳатланди ва ҳибсга олинди. Ушбу норозиликларнинг давом этиши Имом ҳарзатларининг қайта ҳибсга олинишига ва 15 йилга чет элга сургун қилинишига олиб келди. Шоҳ режими Имом ҳазратларини бир муддат Туркияга, кейин Нажафга, ундан кейин Францияга сургун қилди. Аммо бу ҳибсга олишлар, сургунлар ва қатағонлар 15-хурдод инқилобий қўзғолонининг охири эмас эди. Имом Хумайний (р.a.) энг қийин зулм ва қатағон даврида дунёнинг мустабид раҳбарларига қарата фарёд қилар эди: Қудратлар, улкан қудратлар ва уларнинг хизматкорлари билиб қӯйишсин, Хумайний якка қолган тақдирда ҳам куфр, зулм, ширк ва бутпарастликка қарши курашиш йўли бӯлган ўз йўлида давом этади ва Худонинг ёрдами билан ислом дунёси кӯнгиллилари билан бир қаторда, диктаторлардан ғазабланган бу ялангоёқлар зулм-зӯравонликка суянган, дунёни ямлаб-ютувчи очофатлар кўзларидан тунги роҳат уйқусини қочиришади.

У ҳар доим Ислом қадриятларини асраб-авайлаш билан бирга диний ва исломий идеаллар ҳақида гапирар эди, шу сабабли Эроннинг барча мусулмон халқларини шоҳ режимига қарши ягона жабҳага йӯналтира олди.

Имом Хумайний очиқ-ойдин таъкидладилар: "Бизнинг вазифамиз зулмга қарши туриш, бизнинг вазифамиз зулмга қарши курашиш, унга қарши туриш, агар уларни орқага қайтаролсак, бу жуда яхши ва агар қила олмасак, демак, вазифамизни бажардик. Муваффақиятсиз бўлишдан қўрқишимиз учун эмас. Биринчидан, биз муваффақиятсизликка учрамаймиз. Худо биз билан.  Иккинчидан, агар биз номигагина мағлубиятга учрасак ҳам маънавий мағлубиятга учрамаймиз. Маънавий ғалаба Ислом билан,  мусулмонлар билан, биз билан".

Бу хусусият Эронда катта ўзгаришларга йўл очди ва бугунги кундадунёвий моделга айланган. Нафақат Эрон миллати тақдирини ўзгартирибгина қолмай, балки инқилобий ҳаракатлар йўлини ва буюк Исломий Уйғониш оқимини белгилаб берувчи модел.15-хурдод қўзғолони аҳамиятининг учинчи томони: Икки муҳим принципга таяниш, яъни, таҳдидларга таслим бӯлмаслик ва қўрқмаслик шунингдек,  мустамлакачилик оқимларининг моҳияти ва мақсадларини англаб етиш.

Имом Хумайний (р.a.) Эронда Шоҳнинг фисқ-фужурли ва авторитар режимига қарши қатъият билан курашиб, ҳеч қачон таҳдид, сургун ва репрессиялардан қўрқмади, чунки у инқилобчи бўлишнинг асл маъносига ишонарди.

Имом Хумайний шу нуқтаи назар билан 1342 йил 15-хурдод куни ҳақида шундай деган эди: «Айни пайтда Ошуро каби мазлум миллатнинг оммавий мотам куни ҳисобланган хурдоднинг 15-куни қаҳрамонлик куни, Ислом ва мусулмонларнинг қайта туғилиш кунидир.

Хурдоднинг 15-куни қаҳрамонлик санасини  улуғлаш тарих давомида инсоний қадриятларни нишонлашдир. Бу қўзғолон золим шоҳ кучи ҳақидаги афсонани барбод қилди ва афсона ва эртакларни тӯзитиб юборди. Ўша куни фидоий ёшлар, эркак  ва аёлларнинг шаҳид бўлиши ёвуз кучнинг мустаҳкам тўсиғини заифлаштирди. Кулбаларда яшовчи довюракларнинг қони зулм саройларини синдирди. Буюк миллат кўтарилиб, севимли фарзандларининг қонини ҳадя қилиб, келажак авлодлар учун қўзғолонга йўл очиб берди ва бӯлмайдиган нарсаларни бӯлдирди».

Дарҳақиқат, 15-хурдод  тарихий қўзғолонини шакллантиришда сиёсий, ижтимоий ва диний унсурлар тўплами рол ўйнади. Бу хусусият билан бу қўзғолон Исломий инқилоб  мақсадидаги улкан сиёсий ҳаракатни вужудга келтирди.

Далиллар шуни кўрсатдики, шоҳ режими 15-хурдодда қатағон ва қатлиомни якка ӯзи амалга оширмаган. Ушбу қонли қатағонда АҚШдан ташқари сионистик режим ҳам ўз ролини ўйнаган. Бироқ 15-хурдод қўзғолони ҳеч қачон марҳум имомнинг ҳибсга олиниши ва сургун қилиниши   билан жим бўлмади. Имом Хумайний ўзининг тактикаси ва сиёсий ғоялари билан аслида Эрон миллатининг обрўси ва ўзига бўлган ишончини юксалтирди. 1342 йил 15-хурдод қӯзғолонига шараф ва ғурур йўлидаги катта бурилиш нуқтаси ва 1979 йилда Эрон миллатининг ғалабаси учун асос сифатида қаралиши керак.