Россия воситачилигида Тоғли Қорабоғ тинчлик музокаралари қайта бошланди
(last modified Sun, 06 Jun 2021 13:07:20 GMT )
июн 06, 2021 18:07 Asia/Tashkent
  • Россия воситачилигида Тоғли Қорабоғ тинчлик музокаралари қайта бошланди

Тоғли Қорабоғ тинчлик музокараларининг янги босқичи арманистонлик сиёсатчилар ва партиялар муддатидан олдин парламент сайловларида иштирок этаётган бир шароитда Россия воситачилигида қайта бошланди.

Шу муносабат билан Арманистон Мудофаа вазирлиги қуйидагича  баёнот берди:

Москвада Россия, Озарбайжон ва Арманистон қуролли кучлари вакиллари ўртасида уч томонлама музокаралар қайта бошланди.

Баёнотга кўра, ушбу музокаралар раундининг кун тартиби Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги чегара зиддиятини камайтириш ва олти арман аскарининг Озарбайжон Республикаси кучлари томонидан қўлга олиниши каби масалалардир.

Мамлакатнинг Бош вазири Никол Пашинян бошчилигидаги арман қўшинлари Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудуди ва унинг атрофидаги еттита ҳудудни назорат қила олмагани сабабли мағлуб бўлганидан сўнг, Озарбайжон томони Нахчиван Автоном Республикасига кириб бориш учун тўғридан-тўғри қуруқлик йўлини яратмоқчи.Йўлак Арманистоннинг Зюник вилояти орқали ўтади, уни озарликлар Зангзур вилояти деб аташади. Ушбу йўлакни яратиш Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ҳукуматлари ўртасида Россия воситачилигида уч томонлама ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги ўнта моддадан иборат битимда кўзда тутилган.

Тоғли Қорабоғ тинчлик шартномасида ушбу алоқа йўли қурилиши маъқулланганига қарамай, кўплаб мутахассислар, хусусан, арманистонлик мутахассислар ушбу йўлакни қуришни Арманистоннинг парчаланиши заминаси деб билишади. Шу муносабат билан 1988-1994 йиллардаги биринчи Тоғли Қорабоғ урушида юқори лавозимли офицер бўлган Монте Малконян 1990-йилларнинг бошларида шундай деган эди:

«Агар Арманистон Тоғли Қорабоғ минтақасини Озарбайжон Республикасига топширса, биз Сюник вилоятининг, шу жумладан Озарбайжон Республикасини Нахчивандан ажратиб турадиган тор ернинг қӯлдан кетганига гувоҳ бўламиз. Аслида, агар Қорабоғни қӯлдан берсак, биз мамлакатимиз тарихининг сўнгги саҳифасини йўқотган бӯламиз".

Тахминан ӯттиз йил олдин, ушбу юқори мартабали Арманистонлик ҳарбий амалдор шундай башорат қилган эди:

"Агар Озарбайжон Республикаси кучлари Тоғли Қорабоғдан арман қўшинларини сиқиб чиқаришда муваффақият қозонса, Сюник вилояти ва Арманистоннинг бошқа минтақаларига ҳам ўтадилар."

Монте Малконяннинг бу таҳлилий  баёноти Арманистон Тоғли Қорабоғ вилоятидан ташқари Озарбайжон Республикасининг яна етти шаҳрини эгаллаб олган бир вазиятда янграган эди. Оташкесимнинг бир неча марта бузилишига қарамай, илгари озар ҳарбийлари Озарбайжон Республикасининг қӯлдан кетган ҳудудларини озод қила олмадилар. Дарҳақиқат, Роберт Кочарян ва Серж Саркисян ҳукуматлари даври, яъни 1998 - 2018 йиллар орасида, деярли йигирма йил давомида Озарбайжон Республикаси ҳарбий кучлари ўз ҳудудларини Арманистон ҳарбийларидан қайтариб олишга журъат қилолмадилар. Бироқ, Никол Пашинян ҳукумати келиши билан озарбайжонлик ҳарбийлар 44 кунлик уруш пайтида Озарбайжон Республикасининг босиб олинган ҳудудларини қайтариб олишди ва Россия воситачилигида Тоғли Қорабоғ тинчлиги тўғрисидаги ўн бандлик келишувни амалга оширдилар.  Ушбу кутилмаган мағлубиятга қарамай, шуни таъкидлаш керакки, Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян Иккинчи Тоғли Қорабоғ урушидаги мағлубиятни тан олган ҳолда,  Жанубий Кавказдаги бу мамлакатнинг ишларини бошқариш учун астойдил ғайрат-шижоат билан ишлашда давом этмоқда.

Жанубий Кавказ минтақасидаги мавжуд вазиятнинг умумий сарҳисобида айтиш керакки, Озарбайжон Республикаси Москвадаги музокаралар столига ўтирган вазиятда, ишончсизликдан ташқари, жуда хавотирли вазиятда. Озарбайжон ҳарбийлари Арманистоннинг айрим ҳудудларини бу мамлакатдан ажратмоқчи эканлиги кӯзга ташланмоқда. Аксинча, Арманистон расмийлари эса ҳозирги вазиятни сақлаб қолиш ҳаракатидалар.

 

 

Ёрлиқ