Инқилоб Раҳбари нуқтаи назаридан сайловларда иштирок этишнинг аҳамияти
(last modified Tue, 08 Jun 2021 19:18:17 GMT )
июн 09, 2021 00:18 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари нуқтаи назаридан сайловларда иштирок этишнинг аҳамияти

Исломий инқилоб ғалабасидан кейинги сайловлар ҳар доим Ислом Жумҳуриятининг халқчиллик асосларини мустаҳкамлади ва янги диднинг фаолиятига майдон очди.

Исломий жумҳуриятнинг қарийб қирқ йиллик ҳаёти ва халқнинг сайловларда иштирок  этиши тажрибаси шуни тасдиқлайдики, қанча кўп одамлар сайловларда қатнашган бўлсалар, унинг демократия динамикаси ва Исломий жумҳурият ҳокимиятига таъсири шунчалик кўп бўлади.

Шубҳасиз, сайловларда иштирок этиш, тизим мансабдор шахсларини сайлаш сайловларнинг ажралмас натижаларидан бири бўлиши жуда катта таъсирга эга, аммо бундан ҳам муҳими унинг узоқ муддатли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий таъсиридир.

Шу муносабат билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари яқинда Исломий Кенгаш Спикери ва аъзолари билан бўлиб ўтган видеоконференцияда сайлов рақобатларида нима қилиш ва нима қилмаслик ҳақида тушунтириб, қуйидагиларни таъкидладилар: Сайлов натижаси йиллар давомида халқ ва мамлакат ҳаётига соя солиб туради. 18 июн сайлови душманлар кутганига қарама-қарши равишда Эрон учун шараф, қадр-қиммат ва иззат-эҳтиром келтиришига умид қиламиз.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари душманларнинг  инқилоб ғалабасининг илк кунларидан бошлаб, айниқса конституция ўзгарганидан ва ижро этувчи вазифалар президентга топширилгандан сўнг, сайловларга қарши чиқишига ишора қилиб, шундай дедилар: Бу қирқ икки йил давомида душманларнинг таблиғот дастури шундай эди: улар сайловдан олдин одамлар қатнашмайди, дея жар солишади. Одамларнинг  сайловда қатнашганидан сўнг эса, сайлов муҳандислик асосида ўтказилди, дейишади. Президент этиб сайланган шахсга нисбатан у ҳеч қандай салоҳиятга эга эмас, дея гап тарқатишади.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари  душманнинг ҳозирги ташвиқот дастури ҳам шундай эканлигини таъкидлаб, дедилар: Улар халқни сайловлар ва президент сайлови фойдасиз эканлигига ишонтиришга уринмоқдалар.

Бироқ, ҳар бир сайловда халқ турли хил дид ва қарашларидан қатъий назар, ўзлари сайлаган сиёсий тизимга ишониши ва қўллаб-қувватлашларини ўз овозлари билан намойиш этиб келди.

Сайловлар аслида демократияни қуриш босқичига ўтиш ва барча сиёсий майдонларда ишларни илгари суриш учун жамиятдаги мавжуд иқтисодий ва ижтимоий имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдир. Шунга кўра, сайловларнинг мавжудлиги принципи ва унинг ижобий ва фойдали функциялари зарурлигига шубҳа йўқ. Баъзилар одамларнинг сайловларда иштирок этишининг зарурияти ёки аҳамияти ҳақида шубҳа тарқатишади, аммо бунинг илдизлари бошқа масалаларга қайтади. Масалан, баъзи сайланган амалдорларнинг муваффақиятсиз фаолияти ва баъзида бу норозиликлар тизим душманларининг салбий ташвиқотига бориб тақалади.

Сайловларда қатнашиш ва ўз тақдирини ўзи белгилаш, юқорида айтиб ўтилган жиҳатлардан ташқари, сиёсий, ижтимоий ва қонуний ҳуқуқ сифатида муҳим бўлиб, демократиянинг асоси сифатида танилган ва Ислом Жумҳурияти тизимида у диний бурч ва масъулиятдир.

Ҳар қандай ҳуқуқнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ҳуқуқ эгаси уни ҳимоя қилиши ва ҳар қандай ҳолатда ўзининг барча ҳуқуқларини талаб қилиши керак, чунки унга нисбатан ҳар қандай эътиборсизлик ҳуқуқни йўқотишига олиб келади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  ушбу масаланинг муҳимлигини бир неча бор таъкидлаб, шундай дедилар: Бу (сайлов) ҳуқуқ ва шу билан бирга бурчдир. Фикр билдириш бизнинг халқимизнинг ҳуқуқидир, уларнинг бурчи ҳам шу.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг  таъкидлашича, ҳар бир киши сайловларда иштирок этиш учун келиши керак, бу иштирок этиш Ислом Жумҳурияти тизимини мустаҳкамлайди, унинг барқарорлиги ва доимийлигини таъминлайди, мамлакат тўлиқ хавфсизлик иҳотасида қолади.

Шу нуқтаи назардан қараганда, халқнинг сайловларда иштирок этиши таҳдид ва муаммолар қаршисида мамлакатнинг обрўси ва имкониятларини юксалтиради.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  таъкидлаганидек, "сайловлар миллий иқтидорнинг энг катта кӯринишидир", унинг натижаси фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва давом этиши ҳамда тараққиётни давом эттириш учун зарур асос бўлиши мумкин. Барча таҳдид ва босимларга қарамай, сайловлар  Эрон миллатининг ўсиши ва юксалишини таъминлаши лозим.

Эронда сайловларда иштирок этиш қонуний талабларга асосланмайди, балки ижтимоий, диний бурч ҳамда жамиятдаги индивидуал ҳуқуқларнинг бир қисми сифатида намоён бўлади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  сўнгги чиқишларида 18 июн кунги сайловларда сайловчиларнинг кам иштирок этиш эҳтимоли борасидаги баъзи хавотирларга оид шундай дедилар: Ишончим комилки, халқнинг иштироки мезони  бу ёки у номга боғлиқ эмас, балки халқ мамлакатнинг муаммоларини ҳал қила оладиган раҳбарлик истеъдодига эга бӯлган мустаҳкам иродали кишини сайлашни истайди.  Бу мавзу эҳтимол, сиёсий гуруҳлар учун муҳим бўлиши мумкин, аммо жамоатчилик учун эмас.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари таъкидладилар: "Номзодлар одамларни жамият муаммоларини билиши, мамлакатни тадбирли ва ҳалол бошқариш қобилиятига эга эканлигига ишонтиришлари муҳимдир. Бу ҳолатда, Худонинг  лутфи билан, одамлар сайловда юқори иштирок билан қатнашадилар.

Ул ҳазрат қўшимча қилдилар: Бугун, мамлакатнинг долзарб ва асосий масаласи - бу иқтисодиёт, номзодлар одамларга иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун ўзларининг дастурлари ва ечимларини тақдим этишлари ва сайловчиларни иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эга эканлигига ишонтиришлари керак.Бир томондан фаол иштирок этиш ва иккинчи томондан ҳиссиётга берилмасдан   ақл ва тафаккурга асосланган танлов билан энг яхши вариантлар танланиб, натижада барча сай-ҳаракатлари одамларнинг муаммоларини ҳал қилишдан иборат бўлган кучли ва самарали институтлар шаклланади.