июн 15, 2021 13:38 Asia/Tashkent
  •  ОАВ ва халқ нуқтаи назаридан сайлов рақобатлари

Саккизинчи президентни сайлашга саноқли кунлар қолди. Эронда 28 хурдод куни (18 июн) сайлов ўтказилади.

Президенликка номзодлар сайловолди ташвиқоти джаврида ўзларини ва дастурларини таништириш учун турли йўллардан фойдаланишди ва ўз дастурларини одамларга таништиришга ҳаракат қилдилар. Эрон сайловларини икки жиҳатдан таҳлил этиш мумкин. Биринчи нуқтаи назар бу максимал даражада иштирок этиш учун ҳаракат қилиш бўлса, иккинчи жиҳатдан эса онгли равишда иштирок этишдан иборатдир.   

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари айтганларидек, "Сайловлар бир кунда ўтказилади, аммо унинг одамларга етказган тасири йиллар давомида боқий қолади. Демак, огоҳлик ва онгли равишдаги сайловнинг аҳамияти жуда муҳимдир."

Бу муддат давомида ҳар хил компаниялар ва ҳаракатларнинг ҳар бири ўзлари сайламоқчи бўлган ва муносиб номзодга овоз берадиган одамларнинг ижтимоий ва сиёсий фаолияти учун майдонга айланди. Ушбу сайлов компанияларининг ташвишлари билан бир қаторда, халқ сайлов комапанияларининг ҳар бири келажакка ва мавжуд вазъиятнинг ўзгаришига умид билан қарайди. Гўё ҳамма вазъиятни яхшилаш мақсадида бир қадам ташлаш учун дақиқаларни санайди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари парламент намояндалари билан ўтказилган видеоучрашувда баён этган изҳоротларида, 28 хурдод кунида ўтказиладиган сайловда халқнинг заиф иштирок этиши ҳақидаги хавотирланишлар ҳақида шундай деб айтдилар: "Менимча, одамларнинг иштирок этиш даражаси у ёки бу ном билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки халқ мамлакат мушкулотларини ҳал қилиш учун юқори малакали, мустаҳкам иродага эга ва кучли бошқарувга эга одамни излайдилар. Ва халқ учун бу одам қайси унвонга эга бўлиши ва қайси қанотдан бўлиши муҳим эмас. Албатта бу мавзў сиёсий гуруҳлар учун муҳим бўлиши мумкин, аммо халқ учун бундай эмас."

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари номзодлар халқни  жамият муаммоларини билишига, бтошқариш ва ҳалол эканликларига ва мамлакатни бошқариш қобилиятига эга эканликларига ишонтиришлари ва қониқтиришлари муҳимдир. Бундай вақтда Худонинг лутфу инояти билан халқ овоз бериш учаскаларига шукўҳбилан қатнашишади. 

Ҳақиқатан ҳам сиёсий иштирок этиш халқчилик билан ўзаро боғлиқларидан биридир. Агар бирон бир тизим халқчиликка эга бўлишни хоҳласа, сиёсат, жамоатчилик ишлари ва сиёсатни шакллантиришда одамлар кенг кўламда иштирок этишлари керак. Халқчилик ҳам қонун устуворлиги, жамоат манфаатлари, тенглик, табиий ҳуқуқлар, индивидуал ўзига хослик ва инсоннинг асосий ҳуқуқларига ҳар-мат-эҳтиром зоҳир этишни ўз ичига олади.  Сайловга заиф иштирок этиш охир-оқибат халқчиликка зид бўлган ҳукуматнинг мустаҳкамланиши ва давом этиши сабабига айланади. 

Исломий Инқилоб муззам раҳбари ижро этувчи ҳокимият учун одамларнинг асосий муаммоларини биладиган ва уларни ҳал қила оладиган киши раҳбар бўлиши кераклигини таъкидлаб, энди мамлакатнинг долзарб ва асосий масаласи иқтисодиётдир ва номзодлар халққа иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўзларининг режалари ва ечимларини халққа тақдим этишлари ва уларни иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эга эканликларига ишонтиришлари керак,-деб  айтдилар.  

Ул ҳазрат сайлов майдони хайрли ишни бажаришда ҳаракат қилиш ва халққа хизмат қилишда рақобат қилиш майдонидир ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган шиорлар беришдан воз кечишни тавсия бериш этиб, номзодлар мамлакатнинг имконятларини эътиборга олиб, ваъда беришлари керак. Ўтказилган ижтимоий сўровномалар одамларни рағбатлантириувчи устуворлиги номлар ва фракциялар эмас, балки етарлилик ва самарадорлик эканлигини тасдиқлайди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг бу борадаги баёнотлари сайловлар олдидан янги уфуқни очди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти президентлик сайлови 

Баъзилар умидвор шиорлар билин чиқишган, аммо шиор беришдан муҳимроқ уларнингсўзлари прагматик бўлиш қобилиятига бўлишидир. Халқ яхши идея ва ҳаракатни хоҳлайдилар. Улар иқтисодий иддаоларга эга бўлганларнинг қобилияти борлигини ва яхши синовдан ўтганлигини кўришлари керак. Бу ҳар қандай сиёсий оқимга қарамасдан одамларнинг қазоват қилишлари ва ҳукм қилишлари учун муҳимроқдир. 

Энди номзодларнинг таблиғотий дастурлари маълум бўлиши билан 1400 йилги сайлов янги босқичга кирди. Ҳақиқатан шундаки, салоҳиятлари тасдиқланган барча номзодлар мамлакатнинг сиёсий машҳур шахсиятларидан саналади. Улар турли мансаблардаги етакчи раҳбарлар ҳисобланишади. Шунинг учун тизим ва молиявий имкониятлардан хабардордирлар. Аммо  бошқа томондан одамлар таблиғот соҳасида реал мулоқот ва нутқнинг шаклланишини қутмоқдалар. Бу нарса номзодларнинг манфаати ва халқнинг манфаатидадир.

 Журналист ва ёзувчи Муҳаммад Имонийнинг фикрича, сайлов хизмат кўрсатиш танлови бўлиб, бундай танлов ва бундай хизмат одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши керак. Ушбу мусобақанинг натижаси биз Америка сайлов намойишларида кўрганимиздек, миллий кучнинг мувафаққиятсизлиги, қутбланиши ва пасайиши эмас, балки бир халқнинг умиди, хурсандчилиги, қудрати, иззат-эҳтироми, осойишталиги ва хавфсизлини таминлаши керак.  

Шу кунларда ҳамма Эрон муҳим тарихий бурилиш даврини бошдан кечирмоқда, шаҳар ва мамлакат фазосида ҳукмрон бўлган атмосфера яхши келажакка ва ҳозирги вазъият ўзгаришига умид билан қараб, ёш, ўрта ёш ва кекса ёшдан тортиб янги овоз бериш йилиги етган ёшларнинг овоз бериш учун хуррдоднинг 28 кунида ҳозир бўлишади.  Шу билан бирга, Эроннинг азалий душманлари халқаро босим ва янги санкциялар учун баҳона сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишади. Аммо бу гал ҳам, тарихий сайловлардан сўнг, албатта "сайловда ғолиб чиққан Эрон",-деб ёзадилар. 

Ёрлиқ