"Жумҳурият" ва "исломийлик" сайловларда икки ўжралмас кўрсаткичдир
(last modified Wed, 16 Jun 2021 09:44:30 GMT )
июн 16, 2021 14:44 Asia/Tashkent

Халқчилик тизимлари халқнинг овози бериши ва нуқтаи назари асосида ташкил этилади. Эрон ислом Жумҳурияти тизими ҳам ана шунга асосланиб эрон халқининг иродаси ва истак-хоҳиши билан ташкил этилган ва унинг барча қонунлари диний халқчилик пояси асосида бино этилган.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Имом Хумайний (р.а) малакутий риҳлатлари йиллигида телевизион орқали қилган нутқларида Эрон Ислом Жумҳурияти назариясини ихтиро қилиш ва  амалга ошириш, яъни пок ислом динига асосланган ва ислом тубидан келиб чиқадиган халқчиликка асосланган ҳукуматни шакллантириш Имом Хумайний (р.а)нинг энг муҳим ташаббуслари эди деб билдилар ва душманларнинг ушбу тизимнинг таназзулга учраши ҳақидаги барча башоратларига қарамай ислом республикаси ва Имом Хумайний (р.а) тизимининг омон қолишининг улуғвор сири бу "республика" ва "исломийлик" сўзларининг бирлашиши, яъни халқ ва ислом билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлган ҳокимиятдир ва бундан кейин ҳам бу иккита сўзнинг бирлашиши доимий ривожланишнинг кафолати бўлиб қолади,-деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари жумҳурият ва ислом таъкидланган асосий қонунга ишора этиб,  Асосий Қонунда президент бўлишнинг шарт-шароитларидан бири бу "мазҳабий ва сиёсий шахс бўлиш" ва "тақво ва ишончни сақлаш"дан иборатдир. Бу ижроия органининг раҳбари сиёсатда оқилона сайъ-ҳаракат қилиши билан халқнинг манфаатларини назарга олишини керак ва эътиқодлар майдонида ҳам халқ динини ҳидоят ва муҳофазат этиши керак,-деб эслатиб ўтдилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Исломий Жумҳурият ва Имом Хумайний (р.а) тизимининг доимийлигининг улуғвор сири бўлган иккита "республика" ва "исломий тизим" сўзларининг бирикмасидан иборат бўлган муҳим нгуқтага урғу бериш бугун ва келажакда тўғри йўлни кўрсатади. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Имом Хумайний (р.а) риҳлатларининг 32 йилиги муносабати билан сўзлаган нуқтларида бу борада муҳим нуқта ва йўналишлар баён этиш зимнида, исломни республикадан ажратиш ҳақидаги мунозарани такрорлайдиганлар Эрон халқига хайрихоҳ эмаслар, улар исломнинг илдизларига зарба бериш пайидадирлар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу масалани янада аниқроқ тушунтиришда, ҳалққа таянган диний ҳокимиятни ҳиссий бир хулоса эмас, балки ақлли назария ва деб атаб, диний халқчилик исломдан келиб чиққан ва рад этган ҳар ким Қуръонни мутолаа этмаган,-деб айтдилар. 

Конституцияда ҳам ислом ва ҳам республика назарга олинган ва ушбу иккита рукндан бири заифланса, Эрон ва ислом зарба кўради. 

Турли саҳналарда, шу жумладан сайловларда халқнинг кенг кўламда ҳузур топишининг тематик хавфсизлик компоненти билан алоқаси исботланган. 

Эрон Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейинги йиллар давомида миллий қудрат ва жумҳурият чеҳрасини бузиш мақсади билан секуляризм идеологиясининг қолибида тафриқа солиш, чалғитиш ва таҳдидларнинг тўлқини билан юзмаюз бўлди. Аммо ушбу босимларга устуворлик билан қаршилик кўрсатиш душман режаларининг мағлубиятга учраши сабабига айланди. 

Сиёсий фаол Муҳаммад Ҳошимий Рафсанжоний Инқилобдан келиб чиққан тизимни номлашда конституцияда таъкидланганидек, ислом ва жумҳурият ўзаро ажралмайдиган асосий иккита рукн ҳисобланади ва буни Имом Хумайний (р.а) ҳам таъкидлаганлар. Жумҳурият -халқнинг ҳузур топиши, овоз бериши ва ҳузур топиши маъносидадир ва Имом Хумайний (р.а) таъкидлаганларидек, халқнинг овоз бериш мизонидир. Ислом ҳам тизим қонунлари ислом дини доирасида тайёрлангани маъносидадир,-деб айтди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўз баёнотларида Исломий Жумҳурият халқчилигига муҳолиф бўлганларни икки гуруҳ ажратиб, ушбу рақибларнинг баъзилари "секуляр ибераллар"  бўлиб демократия ва халқчиликни технократлар ва либераллар яратиши керак ва бу дин билан ҳеч қандай алоқаси йўқ дейишади,-деб айтдилар. 

Ул ҳазрат диний демократия муҳолифларининг иккинчи гуруҳи динга ишонадилар, аммо халқнинг диний бошқаруви билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва дин хилққа таянмасдан ҳукумат тузиши кераклигини айтадилар.  Бу назариянинг ифротий шакли охирги йилларда ИШИД террористик гуруҳининг  шаклланишига намоён бўлди. 

Эроннинг президентлик сайловлари 

Сиёсий эксперт Жаъфар Даруна шундай фикр билдиради: "шубҳасиз, Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Имом Хумайний (р.а)нинг қимматли меросиини, яъни Исломий Жумҳуриятнинг муқаддас тизимини ҳимоя қилишдаги энг муҳим йўналишларидан бири, бу "республика" ва "исломийлик"нинг мантиқий асосли ва кучли мудофаа этишларидир. Ул ҳазрат бу икки муҳим категорияни қарамақарши этиб кўрсатишга ҳаракат қиладиган шахсларга хилоф тарзда, уларни ўзаро бир-бирига мос келадиган категория деб билиб, "жумҳурият" "исломийлик"дан илдиз олади ва Муҳаммадий (с) пок исломнинг ғояларидан илдиз олади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бу нуқтаи назардан халқни Исломий Жумҳуриятнинг ўзлиги деб билиб, Исломий Жумҳуриятнинг асосларидан бирини халқ деб билдилар ва халқнинг овоз беришини эса тизимнинг қонунийлигини амалга ошириш учун асос деб атаб, исломий тизим  сиёсати халққа таянади. Ҳақиқатан ҳам, халқчилик тизими сўзнинг асл маъносида Исломий Жумҳурият тизимининг ҳақиқий маъносидир. Биз ислом доирасида ва ислом ҳидояти ва исломий қараш билан халққа таянамиз ва халқ билан ва халқ учун ҳаракат қиламиз,-деб таъкидладилар.  

Ул ҳазрат халқчиликни Ғарб сиёсий тизимлаштириш намуналарига тақлид қилгани учун эмас, балки унинг ўсишга ва ислом таълимотига асосланганлиги ҳамда ва инсон кароматини сақланиб қолиши ва қадр-қиммати ҳамда дин ва инсон дунёсини ободонлаштириши учун пойдевор қуйганлиги сабабли муҳим деб ҳисоблайдилар.  Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз баёнотларида, "биз диний халқчиликни ҳам маънавий ва ҳамда моддий ривожланиш йўлида ривожланиш ва равнақ топишнинг пойдевори деб биламиз. диний халқчилик катта аҳамиятга эгадир ва биз халқнинг дунёси ва охирати учун ундан баҳра оламиз,-деб айтдилар.  

Ул ҳазрат шундай деб таъкидлайдилар: "Сайловда иштирок этиш катта аҳамиятни касб этади.  Сиз халқнинг душманлари турли сайловларда хҳалқнинг иштирок этишини камайтиришга ҳаракат қилишади. Исломий Жумҳуриятда диний халқчилик рамзлари заифланиши учун сайлов ташкилотларини заифлантиришга интилиб, Исломий Жумҳуриятни бартараф этишга сайъ-ҳаракат қилишади."